Бухгалтерия баланси 1-сонли шакл
§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОКАСИ (БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИГА ИЛОВА)
Download 113.81 Kb.
|
баланс пустаграфия
21-§. МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ РАСШИФРОКАСИ (БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИГА ИЛОВА)
961. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокасида ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳисобот даврининг охирги санасидаги ҳолати акс эттирилади. Ушбу расшифровка бухгалтерия балансини тузиш санасига ташкилотнинг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд бўлсагина тўлдирилади. 962. 2-устун — «Муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор ва кредиторлар рўйхати»да — дебитор (кредитор)дан юқори турадиган вазирликлар (идоралар) кесимидаги дебиторлар ва кредиторлар рўйхати келтирилади. Агар дебитор (кредитор) юқори турадиган вазирликка (идорага) эга бўлмаса, дебитор (кредитор) бўлган юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатиш лозим. Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги муддати ўтган қарзлар бўйича дебитор (кредитор) номи (тўлиқ ёки умумқабул қилинган қисқартиришлар билан) қавсларда мамлакатнинг номи кўрсатилади. 2-устунда 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича мажбурий тартибда муддати ўтган қарздорликка эга бўлган дебитор (кредитор)нинг номини кўрсатиш лозим. 963. 3-устунда қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларида қопланмаган, муддати ўтган қарздорликнинг умумий суммаси кўрсатилади, хусусан: а) 1-сатр бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак; б) 4-сатр бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг бўлиши керак. Муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 211-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим. Муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси Бухгалтерия баланси 1-сон шаклининг 602-сатри суммасига мувофиқ келиши лозим. 964. 3-устунда 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3.3.1-сатрлар бўйича 1-сатрда акс эттирилган муддати ўтган дебиторлик қарзи умумий суммасининг қуйидаги тартибдаги расшифровкаси келтирилади: а) 2-сатр бўйича республика ҳудудидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади; б) 2.1-сатр бўйича республика ҳудудидаги дебиторларнинг номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади; в) 2.2-сатр бўйича ички идоравий муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси келтирилади; г) 2.2.1-сатр бўйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар номлари бўйича ички идоравий муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади; д) 3-сатр бўйича республика ташқарисидаги муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси кўрсатилади; е) 3.1-сатр бўйича республика ташқарисидаги дебиторлар номлари бўйича муддати ўтган қарз кўрсатилади. 965. 4, 5, 5.1, 5.2, 5.2.1, 6, 6.1-сатрлар муддати ўтган дебиторлик қарзига ўхшаш ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 96-3 ва 96-4-бандларига мувофиқ тўлдирилади. 966. Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган қарзлар бўйича: а) 4-устунда ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган умумий муддати ўтган қарз кўрсатилади, хусусан: 1-сатр бўйича — муддати ўтган дебиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 6, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак; 4-сатр бўйича — муддати ўтган кредиторлик қарзининг умумий суммаси, у 5, 7, 8-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак; б) 5-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра олдиндан ҳақ тўламасдан юклаб жўнатилган (олинган) маҳсулот (иш, хизмат) бўйича умумий муддати ўтган дебиторлик (кредиторлик) қарзи кўрсатилади; в) 6-устунда давлат захиралари ва жамғармаларидан хом ашё ҳамда материалларни юклаб жўнатиш назарда тутилган ўтказилган бўнак тўловларининг суммаси кўрсатилади. 6-устунда акс эттириладиган маълумот фақат муддати ўтган дебиторлик қарзи қисмида тўлдирилади; г) 7-устунда ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра қарзни қоплаш муддати белгиланган муддатдан ўтган кечиктирилган қарзи акс эттирилади; д) 8-устунда қонун ҳужжатларига мувофиқ, тақдим этилган даъволар бўйича судда кўриб чиқиш жараёни бораётган муддати ўтган қарз суммаси кўрсатилади. Худди шу ерда кредитордан ушбу қарзни ундириш тўғрисида хўжалик суди қарорлари чиқарилган муддати ўтган қарз ҳам акс эттирилади. 967. Зарурат туғилган ҳолларда ташкилотларга «Ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича вужудга келган муддати ўтган қарзлар» бўлимида қўшимча устунлар очишга рухсат берилади. 968. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси сатрларининг миқдори тегишлича 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича кўрсатиладиган дебиторлар ва кредиторлар миқдорига боғлиқ. 969. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифрокаси раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади. Download 113.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling