Бухгалтерия баланси 1-сонли шакл


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ


Download 113.81 Kb.
bet6/12
Sana04.02.2023
Hajmi113.81 Kb.
#1159499
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
баланс пустаграфия

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
ҚОИДАЛАРИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисоботни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланган ташкилотлар (бюджет ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно), шунингдек ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб-китоб ҳисобига эга бўлган солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчи ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалар тақдим этади.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 июнда 47-сон билан тасдиқланган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида низом (рўйхат рақами 942, 2000 йил 3 июль) билан белгиланади.
2. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:
а) бухгалтерия баланси — 1-сон шакл;
б) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сон шакл;
г) пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот — 4-сон шакл;
д) хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-сон шакл.
3. Ярим йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботлар қуйидаги шакллар ҳажмида тақдим этилади:
а) бухгалтерия баланси — 1-сон шакл;
б) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сон шакл.
4. Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат бухгалтерия баланси — 1-сон шакл ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сон шаклдан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этади.
5. Йиллик молиявий ҳисоботга ҳисобот йилида корхона фаолиятининг якуний натижаларига таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати илова қилинади.
Агар баланс йил бошида ўзгартирилган бўлса, тушунтириш хатида ўзгартириш сабабларига изоҳ берилади. Унда кейинги йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати ҳам келтирилади.
Агар асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобот йилининг биринчи санаси ҳолатига ўтказилса, қайта баҳолаш натижалари ҳисобот йилининг бошидаги молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йилнинг охиридаги ва ҳисобот йилининг бошидаги кўрсаткичларнинг мос келмаслиги, ҳисобот йилининг биринчи санасига ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолашнинг натижаси деб тушунилади ва жорий даврнинг молиявий ҳисоботига тузилган тушунтириш хатида баён этилади.
6. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон) 10-моддасида кўрсатилган юридик шахслар солиқ идораларига аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин 15 кун давомида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай аудиторлик хулосаси нусхасини тақдим этадилар.
7. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва белгиланган кўрсаткичлар тўлдирилиши керак. Агар корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд эмаслиги сабабли бирор-бир модда (сатр, устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу модда (сатр, устун) бўшлиғи чизиб қўйилади.
8. Молиявий ҳисобот шаклларининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
а) «Корхона, ташкилот» реквизити — корхонанинг тўлиқ номи (ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга кўра унинг коди кўрсатилади;
б) «Фаолият тури» реквизити — корхонанинг иқтисодий фаолият тури ва ИФУТга кўра иқтисодий фаолият коди кўрсатилади;
в) «Ташкилий-ҳуқуқий шакли» реквизити — корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ТҲШТга кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади;
г) «Мулкчилик шакли» реквизити — корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади;
д) «Вазирлик, идора ва бошқалар» реквизити — ихтиёрида корхона бўлган ва молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи(агар у мавжуд бўлса) ҳамда ДБИБТга кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади;
е) «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» реквизити — СТИР бўйича корхонанинг идентификация рақами кўрсатилади;
ж) «Ҳудуд» реквизити — МҲОБТ бўйича коди кўрсатилади;
з) «Манзил» реквизити — корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади.
9. Молиявий ҳисоботни тузишда Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш лозим.
10. Корхона ва ташкилотларнинг мустақил балансга ажратилмаган барча алоҳида бўлинмаларининг фаолияти кўрсаткичлари молиявий ҳисобот шаклларининг кўрсаткичлари таркибига киритилиши лозим.
11. Молиявий ҳисоботни тузишда ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги календар куни ҳисобланади.
Ҳисобот йилида тугатилган ёки қайта ташкил этилган корхона йил бошидан тугатиш (қайта ташкил этиш) пайтигача бўлган давр учун йиллик молиявий ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот тақдим этади.
1 октябрга қадар янги ташкил этилган корхоналар молиявий ҳисоботда, улар ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар муддатдаги, ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин ташкил этилган корхоналар эса — давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб кейинги йилнинг 31 декабригача (31 декабрь ҳам киради) муддатдаги маблағлар ва уларнинг манбаларини кўрсатадилар (кўрсатилган тартиб тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари базасида ташкил этилган корхоналарга татбиқ этилмайди).
12. Корхона балансининг моддалари активлар ва мажбуриятларнинг пухта ўтказилган инвентаризацияси билан асосланган бўлиши керак. Инвентаризация Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишга қадар доимий ишлаб турган инвентаризация комиссиялари томонидан инвентаризация давомида аниқланган ҳақиқатда мавжуд қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига қараганда фарқлари тартибга солиниши керак. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳам инвентаризациядан ўтказилиши керак ва улар солиштириш далолатномалари ёки ўзаро ҳисоб-китоблар сальдосини тасдиқлайдиган хатлар билан расмийлаштирилади. Ўтказилган инвентаризациялар сони ва натижалари, шунингдек, уларни ўтказмаслик сабаблари йиллик молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.
13. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади (бундан буён бош бухгалтер деб юритилади).
Агар раҳбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у бош бухгалтер ўрнига ҳам имзо қўяди.
14. Молиявий ҳисоботда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Хатолар тузатилган ҳолларда тегишли изоҳлар берилади ва уларни тузатиш санасини кўрсатган ҳолда молиявий ҳисоботни имзолаган шахслар тасдиқлайди.
15. Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларини (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузиб кўрсатишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади, бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) маълумотларига киритилади.
Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали ва активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин.
Агар йиллик молиявий ҳисоботни текшириш давомида даромадларни яшириш ёки ишлаб чиқариш харажатлари (ёки муомала харажатлари) таркибига улар билан боғлиқ бўлмаган харажатларни киритиш натижасида молиявий натижаларни камайтириш ҳоллари аниқланганда ўтган йил учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади.

Download 113.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling