Бухгалтерия баланси 1-сонли шакл


-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(2-СОН ШАКЛ)


Download 113.81 Kb.
bet9/12
Sana04.02.2023
Hajmi113.81 Kb.
#1159499
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
баланс пустаграфия

3-§. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ(2-СОН ШАКЛ)
97. «Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)ларни сотишдан соф тушум» (010-сатр)моддаси бўйича маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган тушум кўрсатилади, бунда солиқлар (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи) ҳамда қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотнинг қиймати, харидорнинг сотиш нархларидан чегирмалари чегирилади.
010-сатр асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи ҳисоблар (9000) маълумотлари бўйича тўлдирилади.
Асосий фаолияти мол-мулкни ижарага (лизингга) бериш ҳисобланган корхоналар 010-сатр бўйича жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммасини акс эттирадилар.
Воситачи корхоналар 010-сатрда комиссион ҳақлар суммасини акс эттирадилар.
98. «Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи» (020-сатр) моддаси бўйича сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи ҳисобларда (9100) ҳисобга олинган, сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи суммаси кўрсатилади.
Савдо корхоналари ушбу сатр бўйича сотилган товарларнинг харид қийматини акс эттирадилар.
99. «Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)» (030-сатр) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)лар сотишдан соф тушум билан сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи ўртасидаги фарқ (010-сатр-020-сатр) сифатида аниқланади.
100. «Давр харажатлари, жами» (040-сатр)моддаси бўйича 050, 060, 070-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади.
101. «Сотиш харажатлари» (050-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари»ҳисобида амалга ошириладиган: маҳсулотни сотиш харажатлари, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиш, транспорт воситаларига ортиш билан боғлиқ харажатлар, маркетинг билан шуғулланадиган бўлимлар ва ходимларнинг харажатлари ва ҳоказолар акс эттирилади.
102. «Маъмурий харажатлар» (060-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9420 «Маъмурий харажатлар»ҳисобида юритиладиган: корхонани бошқариш харажатлари, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, умуммаъмурий мақсаддаги асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги хоналарнинг ижара ҳақи ва бошқа маъмурий харажатлар кўрсатилади.
103. «Бошқа операцион харажатлар» (070-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9430 «Бошқа операцион харажатлар»ҳисобида амалга ошириладиган: кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматларига ҳақ тўлаш харажатлари, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятдаги тўловлар, иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар, банк, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ, зарарлар, жарималар, пенялар ва операцион фаолият жараёнида юзага келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият билан боғланмаган ва харажатларнинг фавқулодда моддалари сифатларига эга бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади.
105. «Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисоби асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобларида (9300) амалга ошириладиган асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда, ундирилган жарима ва пенялар, ўтган йиллар фойдаси, оператив ижарадан даромадлар, кредиторлик ва депонентлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари, текин (бепул) молиявий ёрдам ва бошқа операцион даромадлар кўрсатилади.
106. «Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)» (100-сатр) моддаси бўйича маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)дан (030-сатр) давр харажатлари суммасини (040-сатр) айириш ҳамда асосий фаолиятдан бошқа даромадлар суммасини (090-сатр) қўшиш йўли билан аниқланадиган корхонани асосий фаолиятининг молиявий натижалари кўрсатилади.
107. «Молиявий фаолиятнинг даромадлари, жами» (110-сатр) моддаси бўйича 120, 130, 140, 150, 160-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади.
108. «Дивидендлар шаклидаги даромадлар» (120-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9520 «Дивидендлар кўринишида даромадлар»ҳисобида юритиладиган: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган даромадлар, корхона эгалигида бўлган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар акс эттирилади.
109. «Фоизлар шаклидаги даромадлар» (130-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9530 «Фоизлар шаклидаги даромадлар»ҳисобида юритиладиган, узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишида даромадлар кўрсатилади.
110. Асосий фаолияти мол-мулкни молиявий ижарага бериш ҳисобланмаган ташкилотлар «Молиявий ижарадан даромадлар» (140-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар»ҳисобида юритиладиган мол-мулкни молиявий ижарага беришдан олган даромадларини акс эттирадилар.
111. «Валюта курси фарқидан даромадлар» (150-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9540 «Валюта курси фарқидан даромадлар»ҳисобида амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича ижобий курс фарқларидан, шу жумладан балансни тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан даромадлар акс эттирилади.
112. «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» (160-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9510 «Роялти кўринишида даромадлар», 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар». 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» ҳисобларида амалга ошириладиган қимматли қоғозларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар, роялти кўринишида даромадлар ва молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар кўрсатилади.
113. «Молиявий фаолият бўйича харажатлар, жами» (170-сатр) моддаси бўйича 180, 190, 200, 210-сатрлар бўйича жами сумма акс эттирилади.
114. «Фоизлар шаклидаги харажатлар» (180-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар»ҳисобида амалга ошириладиган, банк кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлари кўрсатилади.
115. «Молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар» (190-сатр)
моддаси бўйича ҳисоби 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар»ҳисобида юритиладиган молиявий ижара бўйича фоизларни тўлаш харажатлари акс эттирилади.
116. «Валюта курси фарқидан зарарлар» (200-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9620 «Валюта курси фарқидан зарарлар» ҳисобида амалга ошириладиган, валюта операциялари бўйича ва баланс тузиш санасида баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс фарқлари акс эттирилади.
117. «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» (210-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари» ва 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» ҳисобларида амалга ошириладиган, қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлар акс эттирилади.
118. «Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари)» (220-сатр) моддаси бўйича асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) суммасига (100-сатр) молиявий фаолиятнинг даромадлари суммасини (110-сатр) қўшиш ва молиявий фаолият бўйича харажатлар суммасини (170-сатр) айириш йўли билан аниқланадиган корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижалари кўрсатилади.
119. «Фавқулоддаги фойда ва зарарлар» (230-сатр) моддаси бўйича «Даромадлар (фойда)» устуни 9710 «Фавқулоддаги фойдалар»ҳисобининг маълумотлари, «Харажатлар (зарарлар)» устуни эса 9720 «Фавқулоддаги зарарлар»ҳисобининг маълумотлари бўйича тўлдирилиб, фавқулодда воқеалар натижалари кўрсатилади.
120. «Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)» (240-сатр) моддаси бўйича +/- белгисини ҳисобга олган ҳолда 220 ва 230-сатрларни қўшиш натижалари акс эттирилади.
121. «Фойда солиғи» (250-сатр) моддаси бўйича 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар»ҳисобида ҳисобга олинган ҳисобот даври бошидан ҳисобланган фойда солиғи суммаси кўрсатилади.
122. «Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» (260-сатр) моддаси бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот фойдаси ҳисобидан тўланаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йил бошидан ҳисобланган суммаси акс эттирилади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган корхоналар 260-сатр бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасини акс эттирадилар.
123. «Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)» (270-сатр) моддаси бўйича 240-250-260-сатрлар айирмаси сифатида аниқланган ҳисобот даврининг якуний молиявий натижаси кўрсатилади.
124. «Бюджетга тўловлар бўйича маълумотнома»да (280-470-сатрлар) корхоналар томонидан солиқ қонунчилигига мувофиқ бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни ҳисобланган ва тўланадиган солиқлар ва тўловлар турлари бўйича кўрсатилади. Мазкур маълумотноманинг 480-сатрида корхоналар томонидан ҳисобот даври учун бюджетга солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловларнинг ҳисобланган ва тўланган жами суммаси кўрсатилади.
Агарда корхоналарда ҳисобот даври учун ҳисоб-китоблар бўйича қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича манфий фарқ мавжуд бўлса, «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади» устуни бўйича 310-сатрда ушбу манфий фарқ суммаси «минус» белги билан кўрсатилади.

Download 113.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling