Бухгалтерия хисоби
Download 0.52 Mb.
|
Бухгалтерия китоби (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инвентарь ва хужалик жихозлари хисоби.
Мисол. Корхона 200 минг сумга материаллар харид килди, ККС счёт-фактурада ажратидиб алохида сатр билан кўрсатилган - 40 минг ум. Жами 246 минг сум. Ушбу суммаларга куйидаги ўтказмалар берилади: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 200 минг сум. Д-т 4410-«Бюджетга соликлар ва йигимлар буйича бунак тудовлари» - 40 минг сум. К-т 6010«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 240 минг сум. Мисол. Мол етказиб берувчилардан 300 минг сумлик эхтиёт кисмлар олинган. Эхтиёт кисмларни ташиб бергани учун транспорт ташкилотига 50 минг сум хисобланган, эхтиёт кисмларни харид килиш буйича ходимнинг хизмат сафари харажатлари 15 минг сумни ташкил этган. Ушбу операциялар куйидаги тартибда акс эттирилади: мол етказиб берувчилардан олинган эхтиёт кисмлар кийматига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид килиш» - 300 минг сум К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 300 минг сум; эхтиёт кисмларни ташиб бергани учун автотранспорт корхонасининг хизмати суммасига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид килиш» - 50 минг сум К-т 6990-«Бошка мажбуриятлар» - 50 минг сум; хизмат сафари харажатлари суммасига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид килиш» -15 минг сум К-т 4220-«Хизмат сафарларига берилган бунаклар» - 15 минг сум; Эхтиёт кисмларни хакикий таннархи буйича кирим килиниши куйидагича акс эттирилади: Д-т 1040-«Эхтиёт кисмлар» - 365 минг сум. К-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид килиш» - 365 минг сум. Кабул килиш пайтида аникланган етказиб берувчининг айби буйича материаллардаги камомад суммаси 4860-«Даъволар буйича олинадиган счётлар» хисобвараги дебетига ва 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» хисобвараги кредитига киритилади, Илгари куйилган даъволар суммаларини коплаш пайтида куйидаги ёзув кайд этилади: Д-т 5110-«Хисоб-китоб счёти» К-т 4860-«Даъволар буйича олинадиган счётлар». Даъво муддати тугаши билан даъволар суммаси куйидаги утказма билан хисобдан чикарилади: Д-т 9430-«Бошка операцион харажатлар» К-т 4860-«Даъволар буйича олинадиган счётлар». Инвентарь ва хужалик жихозлари хисоби. Ўз хусусиятларига кўра асосий воситалар таркибига киритилиши лозим бўлган буюмлар хам ТМЗ таркибига киритилади, чунки улар одатда мехнат куроллари хисобланади ва мустакил ахамиятга эга бўлади, лекин бухгалтерия хисобини енгиллаштириш максадида улар ТМЗ таркибига киритилади хамда инвентарлар ва хужалик жихозлари таркибида хисобга олинади. Уларга хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган ва киймати бир бирлик (комплект) учун хизмат муддатидан катъи назар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид килиш пайтида) энг кам иш хакининг эллик бараваригача микдорда бўлган барча буюмлар киради. Ташкилот рахбари уларни инвентарь ва хужалик жихозлари таркибида хисобга олиш учун буюмлар кийматининг бундан паст чегарасини белгилаш хукукига эгадир. Хизмат муддати ва кийматидан катъи назар инвентарь ва хужалик жихозлари таркибига куйидагилар киритилади: махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чикариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мулжалланган максадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар); махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал; курпа-тушаклар; ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига куйиладиган асбоблар ва хоказо); ошхона инвентари, шунингдек сочик-дастурхонлар; уларни барпо этиш харажатлари курилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вактинчалик (титулда булмаган) иншоотлар, мосламалар ва курилмалар; фойдаланиш муддати бир йилдан кам булган алмаштириладиган ускуналар; овлаш куроллари (траллар, ёйма турлар, турлар, анжомлар, матраплар ва хоказо). Фойдаланишга бериш пайтида инвентарь ва хужалик жихозларининг киймати ишлаб чикариш ёки давр харажатларига тулик киритилади. Фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозларининг кейинчалик сакланишини таъминлаш максадида уларнинг хисобини ишлатиш жойлари ва моддий жавобгар шахслар буйича балансдан ташкари 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозлари» хисобварагида юритиш лозим Мисол. Корхона мол етказиб берувчилардан ККСсиз хар донаси 12 000 сумдан бўлган, 120 000 сумлик 10 та калькулятор сотиб олди. Харид килиш куйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 1080-«Инвентарь ва хужалик жихозлари» - 120 000 сум К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган счётлар» - 120000сўм Тўртга калькулятор фойдаланиш учун ишлаб чикаришга, олтитаси эса бухгалтерия берилган ва куйидаги ёзув амалга оширилган: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чикариш» - 48 000 сум Д-т 9420-« Маъм урий харажатлар» - 72 000 сум К-т 1080-«Инвентарь ва хужалик жихозларн» -120 000 сум. Фойдаланишга берилган инвентарь ва хужалик жихозларн кийматини балансдан ташкари хисобваракларда акс эттириш куйидагичадир: Д-т 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозларн»-120 060 сум Инвентарь ва хўжалик жихозлари ишга яроксиз холга келиши муносабати билан хисобдан чиқарилиши пайтида инвентарь ва хўжалик жихозларини хисобдан чикариш буйича белгиланган шаклда далолатнома тузилади ва уларнинг киймати 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозлари» хисобварагининг кредити буйича акс эттирилади. К-т 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жихозлари»-120 060 сум 7.4. Материалларни инвентаризация қилиш Инвентарлашии ўтказиш тартиби 19-сошт БХМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (УзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда 833-сон билан руйхатдан утказилган) билан тартибга солинади. Мазкур стандарт корхоналарни даврий равишда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвеитарлаб туришга мажбур этади. Куйидаги холларда инвеитарлаш мажбурийдир: мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилпшда, шунингдек давлат тасарруфидаи чикар ил ганда; йиллик бухгалтерия хисоботини тузиш олдидан; асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар кайта бахоланганда; моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни кабул килиш - топшнрнш кунида); ўғирлик ёки суиистеъмел, шунингдек, бойликларни ишдан чикариш фарқлар аникланганда - мазкур фарқ аниқланиши билан дархол; табиий офатлар, юзага келтирган бошка фавкулодда вазиятлар юз бергаида - улар тугаши билан дархал; корхона тугатилганда Инвснтарлаш жараёнида куйидагилар текширилади: моддий бойликларнинг сакланишн; уларнинг тугри сакланиши, сарфланишк, тортиш ва улчаш эсбоблари холати; товар-моддий бойликлар харакатини хисобга олиш тартиби. Текшириш хажми буйича ялпи ва танлаб инвентарлаш, ўтказиш вакти буйича режадоги ва тўсатдан инвентардаш фаркланади. Инвентаризация корхона рахбари томонидан тайииланган дахлдор ходимлардан ташкил этилган комиссия бажаради. Инвентарлаш найтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йули билан шу хакда маълумотларни инвеитарлаш руйхатига кайд этиш оркали аникланади. Инвеитарлаш моддий жавобгар шахс иштирокида ўтказилади, у мазкур руйхатга имзо чекади. Инвеитарлаш натижасида моддий бойликларнинг камомади ва ортикчасининг аникланиши «Инвентаризация жараёнида аникланган мол-мулк камомади ва ортикчасииинг бухгалтерия хисобига мувофик хисобга олинади. Инвеитарлаш жараёнида аникланган хисобга олинмаган товар-материал захиралари ортикча чикиш аникланган санадаги айнан шунга ўхшаш товар-материал захираларининг бозор киймати буйича бахоланади (ортикча чикиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аникланади) ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади: Д-т товар-моддий захираларни хисобга олувчи хисобвараклар (1000-2900); К-т 9390-«Бошка операцион даромадлар» Инвентаризация жараёнида аникланган товар-моддий захиралар буйича даромад суммасига умумий белгиланган тартибда солик солинади. Инвеитарлаш жараёнида аникланган ТМЗнинг камомади куйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» ёки ТМЗни хисобга олувчи бошка хисобвараглар. Табиий йукотишлар меъёри чегарасидаги ёки табиий офатлардан келиб чиккан камомадлар, шунингдек айбдор шахслар аникланмаган холларда улар харажатларга куйидагича хисоб дан чикарилади: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чикариш» ёки 9430-«Бошка операцион харажатлар» К-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар». Моддий жавобгар шахслар айби билан келиб чиккан камомадлар куйидаги ёзув билан хисобдан чикарилади: Д-т 4730-«Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи» К-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар». Моддий жавобгар шахслардан ундирилганда куйидаги ёзув кайд этилади: Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» ёки 6710-«Мехлат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» К-т 4730-«Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи». Корхона айбдор шахслардан камомадни таннарх буйича эмас, бозор нархи буйича ушлаб колиши мумкин. Мисол. Омборчи айби билан материаллар камомади аникланди. Материалларнинг хакикий киймати 100 минг сум, бозор киймати эса - 150 минг сум. Бухгалтерия хисобида ёзув куйидагича булади: камомад суммасига: Д-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» - 100 минг сум К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» -100 минг сум омборчидан ушлаб колиниши лозим булган суммага: Д-т 4730-«Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи» - 150 минг сум К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йукотишлар» -100 минг сум К-т 9390-«Бошка операцион даромадлар» - 50 минг сум. айбдор шахслардан ундирилганда: Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблаглари» ёки камомад иш хакидан ушлаб колинган такдирда 6710- «Мехнат хаки буйича ходим билан хисоблашишлар» -150 минг сум К-т 4730-«Моддий зарарни коплаш буйича ходимларнинг карзи» - 150 минг сум. Камомаднинг аник айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бул маган холларда, кам чиккан товар-моддий захираларнинг камомадидан курилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади: Д-т 9430-«Бошка операцион харажатлар» К-т 5910-«Камомадлар ва кимматликларнинг бузилишидан йукотишлар». Товар-моддий захираларнинг камомадидан курилган зарар суммаси даромад (фойда) солигини хисоблашда умумий белгиланган тартибда солик солинадиган базани купайтиради. Айбдорй аникланмаган угирликлардан зарарлар Солик кодексининг 147-моддаси 23-бандига биноан даромад солиги буйича солик солинадиган базага киритилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling