Бухгалтерия хисоби


Download 0.52 Mb.
bet43/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

11 ДАРС.
ТАЙЁР МАХСУЛОТ, ТОВАРЛАР В А УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ ХИСОБГА ОЛИШ

    1. Тайёр махсулот ва уни бахолаш

Тайер махсулот — корхоналарда ишлаб чикариш жараёнининг пировард махсулотидир.
Технологик ишлов беришнинг барча боскичларидан утган, тасдикланган стандартлар ва техник шартларга мувофик келадиган (унинг сифатини тасдиклайдиган сертификат ёки бошка хужжат билан таъминланган), техник назорат булими кабул килган ва омборга топширилган ёки харидорга юклаб жунатилган махсулот тайёр махсулот деб хисобланади.
Тайёр махсулот айланма маблаглари таркибига киради ва шунинг учун «Бухгалтерия хисоби тукрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунига биноан у балансда ишлаб чикариш жараёнида асосий воситалар, хом ашё, материаллар, ёкилги, кувват, мехнат ресурслари ва уни ишлаб чикаришга дойр бошка харажатлар дан фойдаланиш билан боглик харажатларни уз ичига оладиган махсулотнинг хакикий ишлаб чикариш таннархи буйича акс эттирилиши керак.
Тайёр махсулотнинг хакикий таннархини факат хисобот даври (ой) тугаши билан хисоблаш мумкин. Махсулотнинг харакати (ишлаб чикариш, юклаб жунатиш, сотиш) эса хар куни юз беради, шунинг учун жорий хисоб учун махсулотнинг шартли бахоси зарур.
Тайёр махсулот харакаткнинг жорий, кундалик хисоби хисоб нархларида режадаги ишлаб чикариш таннархи ёки шартномавий нархлар буйича юритилади.
Ой охирида тафовут аникланади ва хисоб нархи хакикий таннархгача етказилади.
Жорий хисобда тайёр махсулотни бахолаш 4-сонли БХ.МС «Товар-моддий захиралар»га биноан FIFO ёки уртача тортилган киймат (AVECO) усулларадан бирига кура амалга оширилиши мумкин. Ушбу усулларнинг мохияти 9-боб «Моддий бойликлар, фойдаланишдаги инвентарь ва хужалик жихозлари хисоб и» да куриб чикилган.


    1. Download 0.52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling