Бухгалтерия хисоби
ДАРС. МЕХНАТГА ХАК ТУЛАШ ХИСОБИ
Download 0.52 Mb.
|
Бухгалтерия китоби (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вакггинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси хисоб-китоби.
5 ДАРС.
МЕХНАТГА ХАК ТУЛАШ ХИСОБИ 5.1. Иш хақи табели болничний ва отпуска хисоблаш тартиби Мехнатга хак тўлашнинг асосий шакллари ишбай ва вақтбай шакллар хисобланади. Ишбай иш хаки ишлаб чикарилган махсулот (ишлар) микдори ва унинг бирлиги учун нархлар асосида хисобланади. Тунгивактдаги иш учунхак тулаш. Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вакт тунги вакт деб хисобланади (УзР Мехнат кодексининг 122-моддаси). Тунги вактдаги ишнинг хар бир соати учункамида бир ярим баравар микдорда хак тўланади. яъни тунги вақтдаги иш учун кўшимча тўлов микдори соат ставкасининг 50% дан кам бўлиши мумкин эмас. Байрам ва дам олиш кунларида ишлаганлик учун икки баробар микдорда ҳак тўланади. Агар ходим бунинг хисобига бошка куни дам олса бир баробаода ҳак тўланади. Вакггинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси хисоб-китоби. Вактинча мехнатга қобилиятсизлик нафакаси иш стажининг давомийлигидан қатъий назар иш хакининг 100 фоизи миқдорида куйидагиларга туланади: коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) (ПФ-5969-сон Фармоннинг 16-бандида) Агар ходимнинг ўзи Covid-19 билан касалланган бўлса, “касаллик варақаси” бўйича тўлов унга умумий қоидаларга мувофиқ Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 26-28-бандларига мувофиқ тўланади. ишлаётган Иккинчи жахон уруши катнашчиларига; байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошка шахсларга; карамогида 16 ёшга (Укувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортик болалари болтан ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария окибатларини тугатишда катнашган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация килинган ва кучирилган, кон хосил килувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), калконсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлик касалликларга чалинган ходимларга; мехнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча мехнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга. Қолган ишчиларга вактинча мехнатга кобилиятсизлик буйича нафака куйидаги микдорларда туланади: Умумий ҳоллар учун нафақа миқдорлари қуйидагиларни ташкил этади 14.05.2002 й. 1136-сон Низом 26 ва 27-б.: умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга - иш ҳақининг 80%и миқдорида; умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 60%и миқдорида. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади: умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлганда - иш ҳақининг 100%и миқдорида; умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлганда - иш ҳақининг 80%и миқдорида; умумий иш стажи 5 йилгача бўлганда - иш ҳақининг 60%и миқдорида.
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling