Бухгалтерия хисоби


Download 0.52 Mb.
bet16/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

Иш ҳақининг 100%и

Иш ҳақининг 80%и

Иш ҳақининг 60%и


Ижтимоийаҳамиятгаэгабўлганкасалликлар (силкасаллиги, онкологиякасалликлари, янгиданпайдобўладиганхатарлиўсимталар, жинсиййўлбиланўтадиганкасалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳийкасалликлар) бўйичаҳисобдатурганходимлар




21 ёшга етмаган чин (сағир) етимлар


Иш стажидан қатъи назар


Ишлаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари

Иш стажидан қатъи назар



Байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилган шахслар



Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар



Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар 



Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;



Меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимлар



Қолган ходимлар


8 йил ва ундан ортиқ

8 йилгача


Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўламаслик БҲМнинг 10 бараваридан БҲМнинг 15 бараваригача жарима солиш билан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Нафақа миқдори вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача, меҳнат дафтарчаси ёки ходимнинг иш стажи тўғрисида далолат берувчи бошқа ҳужжат маълумотлари асосида аниқланади.
Касаллик варақасига даромад солиғи солинади, имтиёзларга эга эмас. Бироқ ижтимоий солиқ - солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди. Белгиланган миқдордан ошиқча тўловлар кўрсатилган нафақа деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу ҳолда бухгалтер уларни “меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча тўлов” сифатида талқин қилиши керак СК 374-м. 9-қ.. Ушбу қўшимча ҳақ суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилиши керак. Унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади. Эслатиб ўтамиз, одатда касаллик варақаси деб номланадиган ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари ходиманинг жами даромадига киритилмайди СК 369-м. 1-қ. 7-б.. Тегишинча, уларга ҳеч қандай солиқ солинмайди ва даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.
Вактинча мехнатга қобилиятсизлик бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган барча мукофотларнинг 1/12 кисми нафака хисоблаб чиқариладиган ойлик иш хақига кушилиб, уртача ойлик иш хаки микдори аникланади.
Мисол. Ходим 2020 йилнинг декабрида уч кун касал бўлди, бу нарса табелда кайд этилди ва тиббиёт муассасасининг мехнатга кобилиятсизлик варакаси билан тасдикланди. Умумий иш стажи - 9 йил. Ноябрь ойи учун унинг иш хаки: 104000 минг сум; вактинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси -100000минг сум; ўтган йил учун ўртача ойлик мукофот – 8 000 минг сўмни ташкил этди.
Вактинча мехнатга кобилиятсизлик нафакасини хисоб-китоб килиш учун ўртача иш хаки хисоб-китобига 112 000 минг сум (104 + 8) киритилиши керак. Ноябрда иш кунлари сони - 22 та. Ўртача бир кунлик иш хаки 5,09 минг сумни (112минг : 22кун) ташкил этди. Иш стажи ва касаллик кунлари сонини хисобга олганда нафака 12,2 минг сумга тенг (5,09 х Зкун х 80%).
Таътилларни тўлаш хисоб-китоби.УзР Мехнат кодексининг 133-моддасига биноан барча ходимлар хар йили мехнат таътилига чикиш хукукига эга, бу хукук мазкур корхонада олти ой узлуксиз ишлашдан сунг берилади.Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади (МКнинг 134-моддаси).
Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Таътил даврига тўғри келиб қолган ва ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари (МКнинг 131-моддаси) таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди (МКнинг 139-моддаси).
Айрим тоифадаги ходимларга (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлари) узайтирилган асосий таътиллар берилиши мумкин (МКнинг 135-моддаси). Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
Йиллик қўшимча таътиллар меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга берилади (МКнинг 136, 137 ва 138-моддалари).
Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (МКнинг 140-моддаси).
Бу – муҳим! Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади (МКнинг 143-моддаси 1 ва 2-қисмлари).
Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади (МКнинг 148-моддаси 2-қисми).
Ходим меҳнат таътилида бўлганда тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда иш берувчи иш ҳақи оширилгандан кейинги таътил даврига тўғри келадиган иш кунлари сони учун тўловларни қайта ҳисоблаши шарт (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 6-банди).
Олинган сумма 25.4 (бир йилдаги ойлик иш кунларининг ўртача сони)га бўлинади ва таътил кунлари сонига кўпайтирилади.
Мисол. Ходимга аризасига ва буйруққа биноан 2019 йил 1 июндан йиллик меҳнат таътили берилган. 2019 йил май ойида у тўлиқ ой ишламаган (5 кун касал бўлган, бу касаллик варақаси билан тасдиқланган). Корхонанинг жамоа шартномасига мувофиқ, йиллик меҳнат таътили муддати – 24 кун.
Ходимга оид қуйидаги маълумотлар мавжуд:


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling