Бухгалтерия хисоби
Download 0.52 Mb.
|
Бухгалтерия китоби (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЧЕТ-ФАКТУРА-НАКЛАДНАЯ № 1 от 19 марта 2020 г.
- Наименование товаров (работ,услуг) Ед. изм
- Стоимость поставки Акцизный налог НДС
- Сумма Ставка % Сумма
- Восемь миллионов пятьсот тысяч сум 00 тийин
- 7.3.Омбордаги материаллар хисоби
Ишончнома корхона рахбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади. Корхона томонидан конун хужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчнлардаи товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олииади. Ишончли шахс унга ишончнома буйича берилган ваколатлар доирасида харакат килади. Ишончномалар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошка битимлар буйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади. Берилган ишончномалар «Ишончномалар журнали»да руйхатга олиш билан расмийлаштирилади. Ишончномалар дафтари ракдмланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида корхона рахбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидаи кейин «Мазкур дафтарда ... варак ракамланди» деган ёзув кайд этилади ва мухр билан тасдикланади. Вараклар сони ёзув билан курсатилади. Ишончномалар дафтари ва берилган ишончномаларни хисобга олиш журнали ишончномаларни руйхатдан ўтказиш учун масъул булган шахсда сакланиши лозим. Ишончноманинг амал килиш муддати у асосида ишончнома берилган шартномалар ва бошка битимлар бўйича тегишли бойликларни олиш ва олиб чикиб кетиш муддатида белгиланади, бирок у конун хужжатларида белгиланган муддатдан ошмаслигн керак. Ишончли шахсни унга берилган, амал килиш муддати хали тугамаган ишончномалар бўйича бойликларни олиш хукукидан махрум килиш чоғида товар-моддий бойликларни олувчи тегишли ишончномаларнинг дархол бекор килинганлиги хакида етказиб берувчи хабардор қилади. Бундай хабарнома олинган пайтдан бошлаб бекор қилинган ишончнома буйича бойликларни бериш тўхтатилади. Бундай холларда бекор килинган шартномалар буйича бойлкклар учун етказнб берувчи жавобгар бўлади. Ишончли шахс бойликларни олгандан сўнг топшириклар бажарилганлиги ва у олган товар-моддий бойликлар омборга (омборхонага) топширилганлиги туғрисидаги хужжатларни корхона бухгалтериясига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга такдим этиши шарт. Фойдаланилмаган ишончномалар амал килиш муддати тугаган кундан кейинги санада уни берган корхонага кайтарнлиши керак. Кайтарилган фойдаланилмаган ишончномалар «фойдаланилмаган» ёзуви билан тасдикланади ва уларни руйхатдан ўтказиш учун жавобгар булган шахс томонидан хисобот йили охирига кадар сакланади. Йил тугагач бундай фойдаланилмаган ишончномалар бу хакда тегишли далолатнома тузиш билан белгиланган тартибда йук килинади. Корхона ишончномалари буйича товар-моддий бойликларни бериш куйидаги холларда амалга оширилмайди: тулдириш тартибнни бузган холда ёки тулдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар такдим этилганда; тузатилган ва буялган жойлари мавжуд булган ишончномалар такдим этилганда; ишончномада курсатилган паспорт такдим этилмаганда; ишончнома берилган муддат тугаганда; кабул килиб олувчидан ишончнома бекор килинганлиги тугрисида хабар олинганда; унинг номидан ишончнома берилган юридик шахенинг фаолияти тухтатилганда; ишончли шахс лаёкатсиз, чекланган лаёкатли деб тан олинганда. Материалларни омборга омбор мудири ёки омборчи кабул килади. У келтирилган материаллар сони, тури, сифатини мол етказиб берувчи томонидан юборилган хужжатлар (счёт-фактура, тулов талабномаси,спецификация, товар-транспорт юкхатлари)га мувофиклигини текширади.
Келтирилган материаллар мол етказиб берувчининг хужжатларига тўла мувофик бўлса, омборчи кирим ордери тузади Хакикатда кирим килинган материаллар ва юборилган хужжатлар орасида тафовут аникланса, материалларни қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади . Бу далолатнома мол етказиб берувчи ёки холис корхона вакили, омбор мудири ва таъминот бўлими вакилининг мажбурий иштирокида комиссия томонидан тузилади. Далолатнома тузилганда кирим ордери расмийлаштирилмайди. Материалларнинг бир омбордан бошка омборга ички харакати ёки ишлаб чикаришда фойдаланилмаган материаллар, шунингдек чикиндилар топширилишида юкхат тузилади, расмийлаштирилади. Хисобдор шахслар томонидан материалларни жисмоний шахслардан харид килганларида улар материаллар накд пулга хусусий шахслардан харид килишда тузиладиган далолатнома ёки маълумотнома бўйича бойликларни топширадилар. Чиким хужжатлари материалларни ишлаб чикариш эхтиёжларига (махсулот тайёрлаш), хужалик эхтиёжларига (биноларни ушлаб туриш, таъмирлаш ишлари), ноликвид материалларни сотишга жунатишни акс эттиради. Буларга талабнома, чеклаб олиш харталари, юкхатлар киради. Материалларнинг бир маротаба, кам такрорланадиган жунатилиши талабномалар билан расмийлаштирилади. Ушбу хужжатлар истеъмолчилар, яъни цех, булим ва участкалар томонидан расмийлаштирилади. Омбор ходимларига материалларни бошка хужжатлар буйича хамда турли хатлар ёки мансабидан катьий назар мансабдор шахсларнинг огзаки фармойишлари асосида махсулотни омбордан бериш такикланади. Омборга келиб тушган, лекин кирим хужжатлари билан расмийлаштирилмаган материалларни беришга хам йул куйилмайди. Кирим ва чиким хужжатлари операция содир булган кунида расмийлаштирилади. 7.3.Омбордаги материаллар хисоби Омборларда материаллар хисоби омборчи томонидан микдор, туркум ва сорт буйича омбор хисоби варакалари билан олиб борилади. Омбор хисоби варакалари материалларнинг хар бир тури, нави, хили буйича бухгалтерия томонидан алохидаочилади. Очинган омбор хисоби варақасида омборчи ушбу материаллар сакланадиган жойни (токча, ячейка ва хк.) ёзиб куяди. Сакланадиган жойга материалларнинг ёрлиги бириктирилади. Варакалар омбор картотекасида сакланади ва тури буйича маълум тартибда жойлаштирилади. Хар куни юкорида курсатилган хужжатлар асосида омборчи бу варакаларга микдор жихатидан материалларнинг кирим ва чикимини ёзади. Хар бир ёзувдан сунг варакада материалларнинг колдигини хисоблаб чикаради. Жадвалда белгиланган муддатларда омборчи кирим ва чиким хужжатларини топшириш руйхатини икки нусхада ёзади. Руйхатнинг бириичи нусхасига бирламчи хужжатларни тикиб, уни бухгалтерияга топширади. Бухгалтер бу руйхат ва унга бириктирилган хужжатларни синчиклаб текшириб чикади, кейин текширилганлигини руйхатнинг иккинчи нусхасида имзо билан тасдикдайди, тасдикланган нусха омборчида колади. Бухгалтер омбордаги энг аввало камёб, кимматбахо материалларнинг хакикий колдикларини танлаб назоратдан ўтказиб, бу туғрида варакаларга моддий жавобгар шахсларнинг ишида аникланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни белгилаган холда текшириш санасини ва имзо куйиб тасдиклайди. Танлаб текшириш натижалари буйича махсус омбор дафтарига билдиришлар ёзилиб бош бухгалтерга хабар килинади. Хар ойнинг биринчи куни холати буйича моддий жавобгар шахс варакалардаги микдор колдикларни материаллар колдигини хисобга олувчи сальдо дафтарига кучиради. Бу дафтар хар бир омбор учун алохида бир йилга очилади. У бухгалтерияда сакланиб ойнинг охирги кунида омборчига берилади. хисобот ойидан кейинги ойнинг 1-2 санасида омборчи бу дафгарни тулдирган холда бухгалтерияга кайтаради.
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling