Бухгалтерия хисоби


Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойили


Download 0.52 Mb.
bet3/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойилигамувофиқ хўжалик муомалалари ва бошқа турли хил иқтисодий ҳодисалари ҳужжатлар ва ҳисоботларда ўзларининг иқтисодий мазмунига мувофиқ намоён бўладиган қилиб акс эттириш лозим.
Кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги тамойили,биринчидан, корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотламинг бошқа корхоналар фаолияти тўғрисида ўхшаш ахборотлар билан қиёсланувчанлигини таъминлайди. Қолаверса, муайян корхонада қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби методларида изчиллик сақланиши ва шу билан бирга унинг бир қанча ҳисобот даврларидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотламинг қиёсланувчанлигини ҳам таъминлайди.
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги, унинг ҳар хил тафовутлардан холи болиши билан изоҳланади.Бетарафлик тамойилигамувофиқ корхона тегишли даврлар учун ўз фаолиятининг натижалари тўғрисида молиявий ҳисобот кўринишида манфаатдор органларга ҳисобот бериб туриши лозим. Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний баҳолаш тамойилиактивлар ва мажбуриятларнинг таннархи ёки сотиб олиш баҳоси, уларни баҳолашнинг асоси эканлигини тақозо этади.
Бухгалтерия хисобига хос усуллар:
1.Хужжатлаштириш
2.Инвентаризациялаштириш
3.Бахолаш
4.Калкуляциялаш
5.Бухгалтерия хисоби счётлари
6.Икки ёқлама ёзув
7.Бухгалтерия баланси
8.Хисобот



Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар
Бундай ахборотдан фойдаланувчилар иккита катта гуруҳга:
ички фойдаланувчилар
ташқи фойдаланувчиларга бўлинади.
Ички фойдаланувчиларга-корхона маъмурияти, унинг менежерлари ва ниҳоят корхона ходимлари киради. Корхона маъмурияти бошқарув қарорларини қабул қилишнинг барча босқичларида: бизнес-режа тузиш, назорат ва бошқарув фиинксиясининг ўзининг самарадорлигини баҳолашда ҳисоб ахборотларидан фойдаланади.
Ахборотдан фойдаланувчиламинг иккинчи гуруҳи ташқи фойдаланувчилар бўлиб, улар ўз навбатида учта кичик гуруҳга бўлиниши мумкин.
1. Бевосита молиявий манфаатдор.
2. Бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган.
3. Молиявий манфаатсиз.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling