Бухгалтерия хисоби


Икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш –


Download 172.5 Kb.
bet10/11
Sana06.10.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1693824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-mavzu maruza matni

Икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш – битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг иккита ҳисобварақларида - биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик – хўжалик юритувчи субъект узлуксиз ишлайдиган, яъни белгиланган келажакда ишлашни давом эттирадиган субъект деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади.
Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш – барча операциялар ва воқеалар молиявий ҳисоботлардаги ахборотларни умумлаштириш мақсадида пул билан баҳоланади.
Ишончлилик – ахборот, унда жиддий хатолар ва тахминлар бўлмаса ва унга фойдаланувчилар асосланишса, ишончли бўлади.
Операциялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги бошланғич ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Эҳтиёткорлик – қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Мазмунининг шаклдан устунлиги – агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ҳамда воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва иқтисодий реаллиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ҳамда тақдим этилиши зарур.
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги – молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Молиявий ҳисоботдаги бетарафлик – молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим.
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги – ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирон-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.

Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling