Бухгалтерия хисоби
Download 172.5 Kb.
|
1-mavzu maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисоби
- Бухгалтер”
- “accounting”
Статистик ҳисоб. Бу ҳисоб жамиятимизда юз бераётган оммавий, ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳамда қайта ишлаш тизимидан иборат. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун давлат иқтисодиётини ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. Унинг объекти алоҳида корхона, ташкилот, бутун бир иқтисодиёт ёки унинг бирор тармоғи бўлиши мумкин.
Статистик ҳисобда ўрганаётган объекти ва қўйилган мақсадига қараб натура, меҳнат ва пул ўлчов бирликларидан, умумлашган кўрсаткичларни олиш учун оператив ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан кенг фойдаланилади. Статистик ҳисобни юритиш, ташкил қилиш белгиланган низом ва йўриқномалар билан тартибга солинади. Статистик ҳисобот шакллари Молия Вазирлиги, Давлат Статистика Қўмитаси, тешли идоралар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бу ҳисобнинг ўзига ҳос хусусияти шундаки, биринчидан бир турли ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўрганиш, кузатиш ва таҳлил қилишда кўп қўлланилади, иккинчидан, бошланиш ва тугаллаш муддатлари белгиланади. Статистик ҳисобни оператив ҳисобдан фарқи биринчидан ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тўлиқ содир этилгандан кейингина олиб борилади, иккинчи фарқи ўтказилган кузатиш натижалари белгиланган ҳисобот шаклларида яхлит ва умумлаштирилган ҳолда кўрсатилади. Бухгалтерия ҳисоби – ҳар қандаймулкчилик шаклидаги корхона хўжалик фаолиятини ялпи, узлуксиз кузатиш ва назорат қилиш, содир бўлган воқеа–ҳодисаларни ҳисоб регистрларида қайд қилиш, уларга ишлов бериш ҳамда ҳужжатларга асосланган ҳолда молиявий ҳисобот кўринишида ахборотларни фойдаланувчичиларга тақдим қилиш тизимидир. “Бухгалтер” атамаси немис тилидан таржима қилганда, buck–китоб, halter–тутиш сўзларининг бирикмаси бўлиб, китоб тутувчи деган маънони англатади. Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби “accounting” деб юритилади. Бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай хўжалик операцияси бўйича тегишли тарзда тузилган, барча зарурий кўрсаткичларга эга бўлган, масъул шахслар томонидан имзоланган ва тасдиқланган хужжат тузилиши керак. Бухгалтерия ҳисобининг бошка ҳисоб турларидан фарқ қилиб, бу ҳисобнинг предмети ва методлари шаклланган бўлиб, хўжалик фаолияти давомида қонунда белгиланган моддалар бўйича фаолият юритади. Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини баҳолаш, фойда ва зарарларини аниқлаш учун асос яратилади. Бухгалтерия ҳисобидаги ёзувлар асосида белгиланган муддатларда ҳисобот тузилади. Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган асосий талаблардан бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини назорат қилишдир. Ўз навбатида ички имкониятлардан унумли фойдаланишни таъминлашдир. Корхона ва ташкилотларда мавжуд маблағлар кузатиш давомида ўзининг тузилишинигина эмас, балки миқдорий ҳолатини ҳам ўзгартириб боради. Ҳисоб турларини тўғри белгилаш кузатилаётган ходиса ва жараёнларни тўғри назорат қилиш имконини бериш билан улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Ҳисобнинг ҳар бир тури бир хил хўжалик операциясини турли вазиятларда кўриб чиқади, бу эса айрим босқичларда унинг фойдаланувчиларини қизиқтирадиган ахборот оқимларининг кесишишини истисно қилмайди. Бунга эришиш ҳисобнинг барча турларига ҳос бўлган муҳим хусусият, яъни бир хил ўлчовлардан: натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фойдаланиш туфайли мумкин бўлади. Ҳисоб ишларида қўлланиладиган ўлчов бирликларидан алоҳида-алоҳида фойдаланиш мумкин. Шундай хўжалик жараёнлари амалга ошириладики, уларда бир вақтда натурал ва пул ўлчов бирликларидан фойдаланилади. Ўлчов бирликларини қўллаш биринчидан ҳисоб турига боғлиқ бўлса, иккинчидан амалга оширилаётган хўжалик жараёнига ҳам боғлиқдир. Ҳисоб турларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўлчов бирликларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling