Бухгалтерия хисоби


Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи


Download 172.5 Kb.
bet5/11
Sana06.10.2023
Hajmi172.5 Kb.
#1693824
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-mavzu maruza matni

Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи

Корхона, ташкилот ва муассасаларда бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолиятини кузатиш, бошқариш ҳамда назорат қилиш мақсадида юритилади. Бунинг мазмунида ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ётади.


Ишлаб чиқариш соҳаси (моддий ишлаб чиқариш соҳаси)га моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган (савдо ва умумий овқатланиш) тармоқлари киради.
Бухгалтерия ҳисоби ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда методлари асосида ўз олдидаги вазифаларни тўла–тўкис ечиб бериш учун махсус усулларни ўз ичига олади ва бу усуллар ёрдамида бухгалтерия ҳисоби махсус фан сифатида ўрганилади.
Ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш бухгалтерия ҳисобида мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналар капиталларининг мавжудлиги ва ҳаракатини акс эттирган ҳолда қайд қилинади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг ўзгаришини кўрсатиб, бухгалтерия ҳисоби мулкнинг ривожланишини тавсифлайди ва шу билан ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш ҳақида зарур кўрсаткичларни беради.
Бухгалтерия ҳисоби иқтисодиётдаги ҳар бир корхона, ташкилот муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хўжалик фаолиятини тўлиқ ёритиб беради. жамланиб, бутун иқтисодиёт бўйича маълумотлар олинади, натижада улар фаолияти устидан назорат ва бошқарув олиб борилади.
Корхона, ташкилот муассаса, уюшмалар бухгалтерия ҳисобини 1996 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига асосланиб олиб борилади. Корхоналар бухгалтерия ҳисоби шу корхоналар фаолиятини узлуксиз, ёппасига кузатиб, ҳужжатлаштириб, олинган маълумотларни баҳолаш орқали счётлар тизимида икки ёқламаёзув ёрдамида акс эттиради, ҳамда ҳисоб маълумотлари хақикийлигини инвентаризация ёрдамида текшириб, аниқ ва тўғри ҳисоб маълумотлари асосида бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузади.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети – корхонани хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини, уларни хўжалик жараёнлари натижасида ўзгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тўлиқ, аниқ, тўғри акс эттириб боришдир.
Юқоридалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисобининг предмети - такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ва улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
Метод (усул, юнонча metodos) тушунчаси икки маънони билдиради:
– айрим воқеаларни билиш ўрганиш усули;
– алоҳида усул, ҳаракат усули ёки кўриниши.
Биринчи тушунча кенгроқ маънога эга. Ҳисоб юритиш тартибини белгилаб берувчи таркибий қисм сифатида бухгалтерия ҳисобига хос бўлган усулларни қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин:

Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling