Бухгалтерия хисобини юритишни ташкил этиш


Download 472.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi472.18 Kb.
#1409041
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-mavzu Buhgalteriya hisobini tashkil qilish

БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ 
ТАМОЙИЛЛАРИ

Хисоблаш тамойили. Хисоблаш қоидасига асосан 
активлар, пассивлар, ўз капитали, даромадлар, харажатлар, 
хўжалик муомалалари ва ходисалар содир этилган пайтда 
бухгалтерия хисобида кўрсатилади, улар бўйича пул 
маблағлари ѐки уларнинг эквиваленти олинган ѐки тўланган 
вақт бундан мустасно. 
• Икки ѐқлама ѐзиш. Икки ѐқлама ѐзиш қоидаси билан хисоб 
юритиш қоидаси хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия 
муомалаларини икки ѐқлама ѐзиш тизими асосида юритиш 
кераклигини билдиради. Икки ѐқлама ѐзиш тизими бир хил 
муомала бўйича айнан бир хил суммани бухгалтерия 
хисобининг икки хисобварағида – бирининг дебети ва 
бошқасининг кредитида акс эттирилишидан иборат бўлади 


БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ 
ТАМОЙИЛЛАРИ

Узлуксизлик. Узлуксизлик тамойили бухгалтерия 
хисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъектнинг 
фаолият кўрсатиш муддатига мос келиши кераклигини, яъни 
хўжалик юритувчи субъектда бухгалтерия хисоби уни 
тугатиш ѐки банкрот бўлгунига қадар олиб борилиши 
кераклигини билдиради. Ўз фаолиятини тугатган кундан 
бошлаб хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия хисобини 
юритишни тақозо қилмайди. 
• Хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларнинг пул 
бахоси. Барча хўжалик муомалалари, активлар ва 
пассивлар ягона пул бирлигида бахоланиши керак. Бу 
корхона мулкини, унинг мажбуриятларини бахолаш, хар хил 
иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун бошқа субъектлар 
фаолиятининг ўхшаш кўрсаткичлари билан таққослаш учун 
зарурдир 


БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИНГ 
ТАМОЙИЛЛАРИ

Ишончлилик. Ахборотда жиддий ѐки олдиндан ўйлаб 
киритилган хатолар бўлмаса ва фойдаланувчилар унга 
ишонсалар, у ишончли хисобланади. Хўжалик муомалалари 
ишончлилигини бирламчи хисоб хужжатлари тасдиқлайди. 
• Эхтиѐткорлик. Эхтиѐткорлик тамойили молиявий хисоботда 
активлар ва даромадларнинг орттирилган бахоси хамда 
мажбуриятлар ѐки харажатларнинг бахосини пасайтириб 
кўрсатилишига йўл қўймасликни англатади.
• Мазмуннинг шаклдан устунлиги. Бу тамойил, агар ахборот 
ишончли бўлсада, лекин юридик жихатдан нотўғри шаклда 
тақдим этилган бўлса ва қарор қабул қилиш учун зарур 
бўладиган барча маълумотларни ўзида акс эттирсагина 
қўлланилади. 



Download 472.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling