Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари усуллари


Download 45.5 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1144896
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари усуллари


Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари усуллари.
Ҳар бир фан предметини ўрганиш усули кишилар томонидан ўйлаб чиқилмасдан, балки ўша ўрганилаётган фан хусусиятлари, вазифалари ва унинг олдига қўйилган талаблардан келиб чиқади. Агар у ёки бу фан предмети дейилганда унинг нимани ўрганиши тушунилса, усули дейилганда ўша ўрганилиши лозим бўлган нарсани қандай усуллар ёрдамида ўрганиш тушунилади.
Бухгалтерия хисобининг усуллари деб, унинг предметини ўрганишга қаратилган усуллар йиғиндисига айтилади. Айрим усуллар унинг элементлари деб аталиб, қуйидагилардан иборат бўлади: хужжатлаштириш ва инвентаризация қилиш, бахолаш ва калькуляция қилиш, счётлар тизими ва икки ёқлама ёзиш усули, бухгалтерия баланси ва хисобот.
Хужжатлаштириш – бу корхона хўжалик фаолиятини кузатиб бориш, хисобга олинадиган хўжалик операцияларини назорат қилиш ва акс эттиришнинг асосий усулидир. Хар бир хўжалик операцияси тегишли хужжатда расмийлаштирилади. Бу холат одатда операциялар содир бўлаётган пайтда амалга оширилади ва хисобнинг бошланғич даври хисобланади. Хужжатлардан кейинчалик хужалик операциялари хақидаги маълумотларни гурухлаш ва қайта ишлашда фойдаланилади.
Хужжатларда акс эттирилган хужалиК операциялари қанчалик хақиқатга тўғри келиш ёки келмаслигини текшириш учун вақти-вақти билан инвентаризация ўтказилиб турилади.
Инвентаризация – бу хисоб маълумотлари билан хақиқат ўртасидаги тафовутни бартараф қилиш учун корхона маблағлари натура холатини, ушбу корхонанинг бошқа корхоналар билан хисоб-китоб ишларини текшириш усулидир. Инвентаризация давомида корхона маблагларининг хақиқий натурал қолдиғи аниқланади ва олинган маълумотлар хисоб кўрсаткичлари билан солиштирилади. Аниқланган тафовут, яъни маблагларнинг ортиқча ёки кам чиқиши тегишли актларда расмийлаштирилади ва хисобда акс эттирилади.
Шундай қилиб, инвентаризация ёрдамида корхона ёки муассаса маблаглари хақидаги хисоб маълумотлари маблагларнинг хақиқий натурал Колдиги маълумотлари билан мувофиқлаштирилади. Бу жараён давомида мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан хисоб-китоб ишларининг тўғри ёки нотўғрилиги хам текширилади.
Баҳолаш – Корхона маблаглари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларининг пул ўлчовида ифодаланишидир. У хар хил турдаги материал, ёқилгиларни ягона пул ўлчовида умумлаштириш имконини беради. Бахолаш ёрдамида корхона ўз ихтиёридаги бойликларни, асосий ва айланма маблагларнинг умумий суммасини аниқлайди.
Калькуляция – ишлаб чиқарилган махсулот ва сотиб олинган моддий бойликларнинг таннархини аниқлаш усули булиб бухгалтерия хисоби объектлари хақида умумлашган маълумотлар олиш учун зарур.
Хужжатлардаги маълумотлар бахолангандан сўнг уларни маълум тартибда гурухлаш ва умумлаштириш керак. Бунинг учун эса бухгалтерия хисобида счётлар тизими қўлланилади. Хўжалик маблағларининг харакатини гурухлаш ва кун сайин акс эттириб бориш учун хужалик операциялари счётларга руйхат қилиб борилади.
Счётлар тизими хисоб объектларини уларнинг иқтисодий мазмунига кўра гурухлаш учун хизмат қилади. Бу эса счётлар тизими ёрдамида Корхона хужалик фаолиятини назорат қилиш ва режа топшириқларининг бажарилиши хақида маълумотлар олиш имконини беради.
Хар бир хужалик операциясини бухгалтерия хужжатларига асосан счётлар тизимида икки ёқлама ёзиш усули билан руйхат қилинади. Икки ёқлама ёзиш усулининг хусусияти шундаки, хар қандай хўжалик операциясига тегишли бир сумма бухгалтерия хисобида шу вақтнинг узида иккитадан кам булмаган счётда акс эттирилади. Хўжалик операциясини бухгалтерия хисобининг счётларида акс эттириш икки ёқлама ёзиш усули ёрдамида амалга оширилади. Бу усул хўжалик операциясининг икки тарафламалигидан келиб чиқади.
Бухгалтерия баланси маълум бир муддатга хўжалик маблағлари холати хақида пул шаклида умумлашган маълумотлар олиш учун хизмат қилади. Балансда корхона маблағларининг жойланиши ва таркиби, маблағлар манбаларининг ташкил топиши хақидаги маълумотлар келтирилади.
Ҳисобот – бу маълум бир муддатга корхона ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти натижалари хақида умумлашган маълумотлар олиш усулидир. Баланс ва хисобот ёрдамида хар бир корхона хўжалик фаолияти натижалари якунланади.
Айтиб ўтилган бухгалтерия хисоби усулининг бундай элементлари амалда бир-биридан ажралган холда эмас, балки бир бутун холда қўлланилади. Шундай қилиб, бухгалтерия хисоби ёрдамида хўжалик жараёни ва операцияларини кузатиш, уларни хужжатларда расмийлаштириш, хисоб маълумотлари хужалик фаолиятининг хақиқий ахволига мувофиқ келиши устидан жорий кузатиш ва назорат олиб боришга эришилади.
Юқорида айтилганлар асосида бухгалтерия хисоби усулини қуйидагича таърифлаш мумкин: бухгалтерия хисобининг усули деб, шундай усуллар ва йуллар йигиндисига айтиладики, улар ёрдамида бухгалтерия хисобининг предмети акс эттирилади.
Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling