Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


Download 295.5 Kb.
bet4/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

Қайта ишлаш харажатлари
Товар-моддий захираларни қайта ишлаш харажатларига маҳсулотни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ харажатлар, масалан бевосита меҳнат харажатлари, киради. Уларга, шунингдек, материалларни тайёр маҳсулотга айлантиришда амалга ошириладиган ва систематик тарзда тақсимланадиган доимий ва ўзгарувчан устама харажатлар ҳам киради. Доимий ишлаб чиқариш устама харажатлари - бу ишлаб чиқариш ҳажмидан қатъий назар нисбатан доимий бўлиб қоладиган билвосита ишлаб чиқариш харажатларидир, масалан ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналарининг эскириши ва уларни сақлаш харажатлари ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари бу ишлаб чиқариш ҳажмига тўғридан-тўғри ёки деярли тўғридан-тўғри боғлиқликда ўзгарадиган билвосита ишлаб чиқариш харажатларидир, масалан билвосита материаллар ва билвосита меҳнат харажатлари.
Доимий ишлаб чиқариш устама харажатларининг қайта ишлаш таннархига олиб борилиши ишлаб чиқариш объектларининг нормал қувватига қараб белгиланади. Нормал қувват - бу бир нечта давр ёки мавсумлар давомида нормал шароитда, режалаштирилган таъмирлаш натижасидаги ишлаб чиқариш ҳажмдаги йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, ўртача эришилиши кутилган ишлаб чиқариш ҳажмидир. Нормал қувват сифатида ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмини олиш мумкин, агар у нормал қувватга тахминан тенг бўлса. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги таннархига киритиладиган доимий устама харажатларнинг суммаси ишлаб чиқаришнинг пасайиши ёки тўхташи натижасида ошмайди. Таннархга киритилмаган устама харажатлари улар келиб чиққан даврда харажатлар сифатида тан олинади. Ишлаб чиқариш даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлган даврларда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган доимий устама харажатлар камаяди, ва, бунинг натижасида, товар-моддий захиралар таннархдан юқори баҳоланмайди. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқатда фойдаланишга қараб ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги таннархига олиб борилади.
Ишлаб чиқариш жараёни натижасида бир вақтнинг ўзида бирдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолат, масалан, биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки асосий ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилишида юзага келиши мумкин. Агар ҳар бир маҳсулотнинг қайта ишлаш харажатларини алоҳида аниқлаш имкони бўлмаса, бу харажатлар маҳсулотлар ўртасида мутаносиб ва изчил равишда тақсимланади. Тақсимотни, масалан, ҳар бир маҳсулотнинг умумий сотиш қийматидаги улуши асосида, маҳсулотларни алоҳида ажратиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш жараёни босқичида ёки ишлаб чиқариш тугалланганида амалга ошириш мумкин. Кўпгина қўшимча маҳсулотлар, ўз хусусиятларига кўра, аҳамиятли даражада бўлмайди. Бундай ҳолларда, улар кўпинча соф сотиш қиймати бўйича баҳоланади, ва бу қиймат асосий маҳсулот таннархидан чегирилиб ташланади. Бунинг натижасида, асосий маҳсулотнинг баланс қиймати унинг таннархидан сезиларли даражада фарқ қилмайди.

Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling