Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир.
Соф сотиш қиймати тушунчаси хўжалик субъектининг одатдаги фаолияти давомида товар-моддий захирани сотишдан олиниши мўлжалланган соф суммани англатади. Ҳаққоний қиймат – баҳолаш санасида, ТМЗни худди шундай ТМЗ сотиладиган асосий бозорда (ёки энг катта манфаат келтирадиган бозорда) сотиш бўйича бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операция амалга оширилиши мумкин бўлган баҳони акс эттиради. Биринчиси - хўжалик субъектига хос қиймат; иккинчиси эса йўқ. Товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати уларнинг сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига тенг бўлмаслиги мумкин.
Товар-моддий захиралар сотиб олинган ва қайта сотиш учун мўлжалланган товарларни қамраб олади, масалан чакана савдо ташкилоти томонидан сотиб олинган ва қайта сотиш учун сақланадиган товарлар, ёки қайта сотиш учун мўлжалланган ер ва бошқа мулклар. Товар-моддий захиралар жумласига, шунингдек, хўжалик субъекти томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар киради. Хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун товар-моддий захираларига, 19 бандда изоҳланганидек, хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар ҳам, улар билан боғлиқ бўлган даромадлар ҳалигача тан олинмаган бўлсада, киради.
1.2. 2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартига мувофиқ товар-моддий захираларини баҳолаш
Товар-моддий захиралари таннархи ёки соф сотиш қийматидан қайси бири камроқ бўлса, ўша бўйича баҳоланиши лозим.
Товар-моддий захиралар таннархи
Товар-моддий захиралар таннархига ТМЗларни сотиб олиш, қайта ишлаш ва уларни ҳозирги пайтдаги жойлашиши ҳамда ҳолатига келтириш учун амалга оширилган бошқа жами харажатлар киритилиши лозим.
Сотиб олиш харажатлари
Товар-моддий захиранинг сотиб олиш харажатларига харид нарҳи, импорт божлари ва бошқа солиқлар (солиқ идоралари томонидан хўжалик субъектига кейинчалик қайтариладиганлардан ташқари), ташиш, ортиш-тушириш ҳамда тайёр маҳсулотлар, материаллар ва хизматларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа жами харажатлар киради. Савдо чегирмалари, қоплаб беришлар ва шу кабилар сотиб олиш харажатларидан чегирилиб ташланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |