Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


I-БОБ. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишга 2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартига мувофиқ қўйиладиган талаблар


Download 295.5 Kb.
bet2/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

I-БОБ. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишга 2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартига мувофиқ қўйиладиган талаблар

    1. 2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартнинг мақсади, қўллаш доираси

2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартнинг мақсади товар-моддий захираларни (ТМЗларни) ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. ТМЗларни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб ТМЗларнинг таннархи қандай суммада актив сифатида тан олиниши ва улар билан боғлиқ бўлган даромадлар келгуси даврларда тан олингунча ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади. Ушбу Стандарт таннарх ва унинг кейинчалик харажат сифатида тан олиниши, шу жумладан унинг ҳар қандай соф сотиш қийматигача камайтирилиши бўйича кўрсатмаларни беради. У, шунингдек, товар-моддий захираларнинг таннарҳини аниқлашда қўлланиладиган таннархни ҳисоблаш формулалари бўйича кўрсатмаларни келтиради.
Қўллаш доираси
2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро стандарт, қуйидагилардан ташқари, барча товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилади:

  1. қурилиш шартномалари, шу жумладан улар билан бевосита боғлиқ бўлган хизмат шартномалари остида келиб чиқадиган тугалланмаган ишлаб чиқариш;

  2. молиявий инструментлар ;

  3. қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар ва йиғим жараёнидаги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари.

Ушбу Стандарт қуйидагилар эгалигидаги товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилмайди:

  1. қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, йиғимдан сўнгги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари, фойдали қазилмалар ва қазилма маҳсулотлари, агар улар шу соҳаларда ўрнатилган илғор амалиётларга мувофиқ соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса. Агар бундай ТМЗлар соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса, ушбу қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарида тан олинади.

  2. ўз ТМЗларини сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳолайдиган, товарларни сотувчи брокер-трейдерлари. Бундай ТМЗлар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинганида, сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарида тан олинади.

1-бандда изоҳланган товар-моддий захиралар ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичларида соф сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Бу, масалан, қишлоқ хўжалигида дон маҳсулотлари йиғиб олингандан кейин, ёки фойдали қазилмалар қазиб олингандан кейин уларнинг сотилиши форвард шартномаси ёки давлат кафолати остида кафолатланганида, ёки улар бўйича фаол бозор мавжуд бўлганида ва сотилмаслик хатари сезиларсиз даражада кам бўлганида юз беради. Бундай ТМЗларга нисбатан мазкур Стандартнинг фақатгина баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмадй.
Брокер-трейдерлар – бу ўз ҳисобидан ёки бошқа томонлар номидан товарларни сотиб олувчи ёки сотувчи шахслардир. 2- бандда изоҳланган ТМЗлар, асосан, яқин келажакда сотиш ва нарҳлардаги ўзгаришлардан фойда олиш ёки брокер-трейдерларнинг маржаси ҳисобига фойда кўриш мақсадида сотиб олинади. Агар ушбу товар-моддий захиралар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган бўлса, уларга нисбатан ушбу Стандартнинг фақат баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди.
2-сонли Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Товар-моддий захиралар – бу қуйидаги активлардир:
- одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган ;
- бундай сотув учун ишлаб чиқариш жараёнида бўлган; ёки
- ишлаб чиқариш жараёнида ёки хизматлар кўрсатилишида фойдаланилиши кўзланган хом ашё ва материаллар кўринишидаги активлар.
Соф сотиш қиймати - бу одатдаги фаолият давомида ишлаб чиқаришни охирига етказиш бўйича харажатлар ва сотишни амалга ошириш учун зарур бўлган ва тахминий баҳоланган харажатлар чегириб ташланган сотиш баҳосидир.

Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling