Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси
ЭШИТИБ ТИНГЛАШ МАЛАКАЛАРИ
Download 0.61 Mb.
|
12.Бошкарув психологияси
ЭШИТИБ ТИНГЛАШ МАЛАКАЛАРИ
Самарали эшитиб тинглаш қоидалари: 1. Шароит яратинг. Сўзлаётган одамга эркин гапириши мумкинлигини ҳис қилишига ёрдам. беринг, сўзловчи учун қулай шароит яратиб беринг. Телефонни ўчириб қўйинг, ҳеч ким ҳалақит бермайдиган жой топинг. 2. Фаол ҳолатга киринг. Вужудингиз фаол ҳолатда бўлганда ақлни жамлашга ёрдам беради, аксинча бўшашган ҳолатда мия ҳам энг кам имконият билан ишлайди. 3. Нигоҳингизни сўзлаётган одамга йўналтиринг. Шундай ҳолат тинглаш ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Агар сиз атрофга ёки полга тикилсангиз сизнинг диққатингиз ҳам кўзингиз ортидан эргашади. Суҳбатдошингизга мулойим ва қўллаб-қўлтиқловчи нигоҳ билан қаранг, агар қаттиқ тикилсангиз буни у душманлик сифатида қабул қилади. 4. Тинглаб эшитмоқчи эканлигингизни кўрсатинг. Сиз ҳақиқатан ҳам қизиқаётганлигингизни кўрсатинг. Гавдангизнинг ҳолати ва ҳаракатларингиз суҳбатдошингизни тинглаётганлигингизни кўрсатсин. Ёдингизда тутинг, одамлар ҳар доим эътиборли ва самимий одам билан мулокот қилишга интилишади. 5. Сўзлаётган одамга нисбатан мустаҳкам диққатингизни сақланг. Қоғозларни титманг, ҳеч нарса чизманг, ручка ёки бармоқларингиз билан столни тақиллатманг. Столга кўз югуртириш, қоғозларга тикилиш каби чалғитувчи ҳаракатлар диққатингизнинг сўзловчи билан бегона предметлар ўртасида бўлинишига сабаб бўлади. 6. Эшитиб тинглаш зарур. Суҳбатдошингизнинг фикрига диққатингизни жамланг, Фикрларингизнинг "адашиб"кетишига йўл қўйманг. Сўзловчини тушуниш учун эшитишга ҳаракат қилинг. 7. Эшитиш жараёнини мантиқий режалаштиринг. Эшитаётганларингизни ҳаммасини эслаб қолиш қийин, лекин энг муҳимларини эслаб қолиш шарт. Б.Суҳбатдошингизнинг ҳиссиётини тушунишга ҳаракат қилинг. Фақат сўзларнинг мазмунини эмас, суҳбатдошингизнинг ҳиссиётини ҳам тушунишга ҳаракат^қилинг. Ёдингизда тутинг, одамлар ўз фикр ва ҳис-туйғуларини ижтимоий нормаларга мос ҳолда "кодлаштириб" узатишади. 9. Кузатувчан бўлинг. Сўзловчининг нутқсиз сигналларини кузатинг, чунки эмоционал, ҳиссий мулокот мулокотнинг катта қисмини ташкил қилади. 10. Мулокот учун масъулиятдан қочманг. Мулокот икки тарафлама жараён, уни икки киши амалга оширади ва навбати билан тингловчи ролини бажаришади. Суҳбатдошингизга ўзингизнинг ҳақиқатан ҳам уни тинглаб тушунаётганингизни кўрсата олинг. Бунга аниқловчи саволлар, фаол ҳиссий муносабат билан эришиш мумкин. Агар ўзингиз айтмасангиз, суҳбатдошингиз қандай қилиб Сиз уни тушунаётганлигингизни билиши мумкин? 11. Сабр тоқатли бўлинг. Суҳбатдошингизни сўзини бўлмаслик учун етарлича вақт топинг. 12. Ҳиссиётларингизни жиловланг. Асабийлашган одам аксарият сўзларни нотўғри талқин қилади. Ўз-ўзингизга қулоқ солинг. Сизнинг ташвишингиз ва ҳиссий кечинмаларингиз тинглашга ҳалақит беради. Агар суҳбатдошингизнинг нутқи ва хулқи Сизнинг ҳиссиётларингизга "тегиб" кетаётган бўлса, бу ҳақда унга билдиринг, бу ҳаракатингиз вазиятни ойдинлаштириб, Сизнинг тинглашингизни осонлаштиради. 13. Танқид қилишда эҳтиёт бўлинг, баҳо берманг. Суҳбатдошингизга нисбатан маъқулловчи реакцияни сақланг. Сизнинг маъқуллашингиз унга ўз фикрини аниқроқ баён қилишга ёрдам беради. Сизнинг ҳар қандай салбий реакциянгиз суҳбатдошингизнинг ҳимоя реакциясига, ўзига ишончсизлик ва хавотирига сабаб бўлади. Одатларингиз ҳақидаги билимларингиз - уларни такомиллаштириш йўлидаги биринчи қадамингиздир. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling