Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet37/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

3. ФАОЛ ТИНГЛАШ
Фаол тинглаш ёрдамида Сиз эшитаётганларингизни қанчалик тўғри тушунаётганлигингизга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Сизга нимани айтишни хоҳлаётганларини ҳақиқатан ҳам тушунганлигингизни қандай текшириш мумкин? У ёки бу танбеҳ бошқалар учун қандай бўлса, Сиз учун ҳам шундай мазмунни англатишига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин?
Энг яхши усул суҳбатдошингиздан нимани назарда тутганлигини тушунтириб беришни сўраш. "Бу билан нима демоқчисиз?"- деб қайтариб сўранг. Ёки оддийгина қилиб "Кечирасиз, Сизни тўла тушунмадим"- деб айтинг. Суҳбатдошингиз нимани назарда тутганлигини тушунтириб берганидан сўнг, ҳақиқатан ҳам тўғри тушунганлигингизга ишонч ҳосил қилиш учун яна қайта сўрашдан қўрқманг. Ҳаттоки, Сизда ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмаса ҳам бу Сиз қандай тушунган бўлсангиз, шу дегани эмас.
Парафраздан фойдаланинг - яъни қандай тушунганлигингизни ўзингизнинг сўзларингиз билан тасвирланг. Ҳозиргина эшитганларингизни ўзингиз тушунгандек қилиб сўзлаб берсангиз, суҳбатдошингиз ҳамма нарсани тўғри тушундингизми - йўқми, аниқлаши осон бўлади. Агар у қандайдир хатоларни пайқаса, айнан Сиз нотўғри талқин қилган жойларни тушунтириб беради. Сиз бу усулни суҳбатдошингиз айтган нарсани қанчалик тушунганлигингизни кўрсатиш учун хоҳлаган пайтда қўллашингиз мумкин.
Бу усул ёрдамида Сиз суҳбатдошингиз сўзлаётган нарсага ҳақиқатан ҳам қизиқаётганлигингизни кўрсатасиз. Бу Сизнинг уни тушуниш истагингизга гувоҳлик беради. Агар суҳбатдошингиз буни ҳис қилса, у ҳам ўз навбатида Сизни тушунишга ҳаракат қилади.
Баъзилар фаол тинглаш ва парафразни айтилганни механик қайтариш билан адаштиришади. Улар айтилганни бошқа сўзлар билан шундайича такрорлашади. Сўз алмаштириш орқали бундай такрорлаш диалог иллюзиясйни туғДиради, холос.
Ҳақиқий парафраз - суҳбатдошинғизни уни тинглаётганингизга ишонтириш учун илмоқ ёки найранг эмас. Бу Сизга нимани айтишни хоҳлашаётганини ҳақиқатан ҳам тушуниш усулидир. Парафраздан фойдаланиб Сиз суҳбатдошингизга у айтган нарсани қандай тушунганлигингизни ўз сўзларингиз билан қайтарасиз. Шундай қилиб суҳбатдошингизда аниқроқ баён қилиш имконияти пайдо бўлади.
Фаол тинглаш малакасини ривожлантириш учун, қандай тушунганлигингизни турлича баён қилишдан бошланг. Ўзингизга энг маъқул парафразлаштириш усулини танланг.
Қачонки кимдир Сизнинг ҳаракатларингизни танқид қила бошласа ёки Сиздан жаҳли чиқса, Сизга нима демоқчи эканликларини тўла тушунганингизни намойиш қилмагунча шу техникани қўлланг. Бу суҳбатдошингизга қандай таъсир қиларкин?

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling