Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛИШ


Download 0.61 Mb.
bet39/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛИШ
Биз буюк силсилалар даврида яшаяпмиз. Кўплаб анъанавий қадриятлар
алмашмоқда, айримларига одамлар шубҳа билан қарашмоқда. Ана шу
ҳодисалар марказида туриб у ёки бу вазиятда ўзимизни қандай тутишимиз
лозимлигини билиш осон иш эмас. Аниқ бир позицияни эгаллай олмаслик
ҳар доим инсоннинг ўзига ишончини сусайтиради, ўз навбатида ҳар қандай
низоли вазият олдида қўрқув пайдо бўлишига, улардан узоқроқ бўлишга
ҳаракат қилишга олиб келади.
ЎЗ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛА ОЛИШ НИМА ДЕГАНИ?
"Ўз манфаатларини ҳимоя кила олиш" ўз фикри, ҳукуклари ва талабларини ишонч билан гапира олиш ва ўзини ҳурмат килишни англатади. Ўзига ишонган одам ҳар қандай ходисага ўз муносабатини очиқ ва қатъий баён қилади. Яъни у ўз ҳиссиётлари учун масъулиятни ўз зиммасига олади ва бошқаларга ҳам нимани ҳис қилаётганлигини англата олади. Бу хулқнинг нормал усули. Ҳаммадан ҳам атрофдагилар учун бефарқ бўлмаган ўз фикр, талаб ва ҳуқуқлар бор ва бошқаларнинг бу фикр, талаб ва ҳуқуқларни ҳурмат қилишларига эришишнинг ягона йўли - уларни ўзингиз ҳимоя қила олишингиздир.
Ўзига ишонган одамлар ўз шахсий эҳтиёжларини англайдилар ва уларни қатъий талаб қиладилар. Шу билан бирга бундай одам бошқа одамнинг ҳам ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади. Шунинг учун ҳам улар ўз талабларини қўйишда одоб доирасидан чиқишмайди ва атрофдагиларнинг талабларига ҳам ҳурмат билан қарашади.
Ўзига ишонган одамлар ўз - ўзлари ва атрофдагилар билан самимий, ҳалол муносабатда бўладилар. Улар борлиқни реал идрок қиладилар, бўлиб ўтаётган ҳодисалар ҳақида уларнинг аҳамиятини бўрттирмай ва камситмай гапирадилар. Улар учун муҳими иллюзиялар эмас, реалликдир. Етук одам ўзининг ва бошқаларнинг нимага арзишини билишни хоҳлайди. Асосий тамойил - ўзини яхши кўрсатишга интилмасдан табиий тутишдир.
ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ЭГОИСТЛИК ЭМАСМИ?
Эгоист фақат ўзи, ўз ишлари билан банд, у аксарият бошқаларни бутунлай инкор қилади. Ҳаммамиз ҳам эгоизм ёмон, биринчи ўринга бошқаларнинг манфаатларини қўйиш керак деб ўйлаймиз.
Лекин одамнинг атрофдагилар ҳақида ғамхўрлик қилиш даражаси -махсус фалсафий масала. Ўз манфаатларини ҳимоя қила олиш эса ўзимиз тўла ҳуқуқимиз бўлган нарсани тан олиш ва талаб қилиш демакдир. Агар бу эгоистлик бўлса, ҳечқиси йўқ, баъзан шундай эгоист ҳам бўлиш керак. Масалан, гўдак боласи билан банд онанинг ҳам дам олишга ҳаққи бор, бунинг учун уни эгоистликда айблаб бўлмайди. Ўз манфаатларимизга риёкорлик қилмаслик учун биз доимий бирон нарсадан воз кечамиз ва натижада эгоизмдан ҳам ёмонроқ бўлган альтруист - бошқалар учун ўзини қурбон қилувчига айланамиз. Бизни эгоистликда айбламасликлари учун биз нафақат бошқаларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўямиз, балки ўзимизнинг қонуний истакларимизни ҳам қурбон қиламиз, натижада ўз -ўзимизни ҳурмат қилмай қўямиз.
Шундай бўлиши мумкинки, агар ўзингизга ёрдам бера олмасангиз, ҳатто хоҳлаганингизда ҳам бошқалар ҳақида ғамхўрлик қила олмай қоласиз.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling