Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet2/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Биринчи таъриф: Бошкарув психологиясининг предмети – рахбар кадрлар ва ижрочиларнинг психологик хусуиятлари, яхлит тизимдаги хамкорлик фаолиятида уларнинг узаро алокасини урнатишдир.
Иккинчи таъриф: Бошкарув психологиясининг предмети – гурух ва омманинг психологик хусусиятлари, уларнинг шахс онгига ва хулкига таъсирини текширишдан иборатдир.
Бизнинг, бу таърифларнинг хеч бири бошкарувнинг психрологик мохияти ва унинг тадкикот куламини очиш, талкин килиш кудратига эга эмас. Ушбу таърифларда хамкорлик фаолиятининг мазмуни, унинг боскичлари, фазалари, шакллари шахслараро муносабатда узаро таъсир хусусиятлари, инсонда ижтимоийлашувнинг тезлашуви, онгнинг ривожланиши, инсон ва техника тизими билан боглик булган катор муаммолар эътиборга олинмаган. Мукаммал таърифда бизнингча куйидагилар камраб олиниши ва ёритилиши керак деб уйлаймиз.
-Хамкорлик фаолиятида шахснинг роли.
-Шахс ва гурухнинг (Рахбар ва тобе кишиларнинг) мотивацион, эмоционал ва хиссий хусусиятлари.
-Шахс ва жамоани назорат килиш.
-Рахбар психологияси
-Рахбарнинг тарбиявий таъсир субъекти эканлиги
-Рахбарнинг сиёсий фаоллиги, статус роли, хукуки, имтиёзи, вазифаси.
-Бошкарувчанлик муомаласи
-Узаро муносабатлар (мен, сен, у, биз, сиз, улар, бизлар)
-Рахбарнинг шахсига тугри келувчи лавозимлар.
-Низоли вазиятлар ва уни бартараф этиш йуллари ва хоказо.
Ушбулардан келиб чикиб бошкарув психологиясига нисбатан замонавий тулаконли таъриф бериш мумкин.
Жамоа бошкарувининг хамкорлик фаолиятида шахснинг хулкига ва онгига гурухий ва оммавий таъсир утказишнинг психологик хусусиятларини, рахбар ва ижрочи уртасидаги муамола муносабатларини, шахслараро муносабат боскичларини, рахбарнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини урганиш бошкарув психологиясининг предметидир.
Бундан ташкари бошкарув психологияси предмети таркибига амалий ва назарий куникмаларни эгаллаш хусусиятлари идора килишнинг конуниятлари, психологик мослик, жипсликни таъминловчи омиллар ва механизмларни урганиш сингари бир катор сохаларни хам кидириш зарур. Худди шу боисдан, бошкарув психологияси предметини чеклаш, бирламчи ва иккиламчи, асосий ва ёрдамчи бевосита йуллари хамда воситалари юзасидан мулохаза юритиш, кузланган максадни амалга ошириш учун сунъий тусикни вужудга келтиради дейиш мумкин.
Бошкарув психологияси психология фанининг бошка сохалари билан узвий богликда узи туплаган маълумотларни чукур ва илмий жихатдан окилона тахлил килиш имкониятига эга булади. Умумий психология, ижтимоий психология, мехнат психологияси, мухандислик психологияси, ёш даврлар психологияси, кичик гурух психологияси, муомала психологияси сингари сохалар билан чамбарчас богликдир.Муносабатлар, оммавий харакатлар, шахсга таъсир утказиш буйича узини узи, гурух ва жамоани бошкариш, унда психологик мухитни таъминлаш, хамкорлик фаолиятининг самарадорлигини, шахслараро муносабатнинг юксак даражасини вужудга келтириш, низом ва зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш имконияти тугилади.
Ана шу сабабдан бошкарув психологияси учун умумий психология сохасида эришган ютуклар, тупланган маълумотлар, физиологик, психофизиологик, психологик механизмлар, конуниятлар, узгаришни вужудга келтирувчи ,харакатлантирувчи кучлар, ижтимоий-тарихий омиллар мураккаб ички ва ташки богланишлар, такомилланиш боскичлари, йуллари, воситалари, шакллари тугрисидаги илмий-амалий ахборотлар мажмуаси мухим ахамият касб этади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling