Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси
Мотивлаштириш ва эхтиёж. М
Download 0.61 Mb.
|
12.Бошкарув психологияси
Мотивлаштириш ва эхтиёж. Мотивация – психологик лугатда бирор иш ёки ҳаракатнинг юзага келишига сабабчи бўлган мотивлар, далиллар баҳолар, важлар ёки сабаблар мажмуи маъносида талқин этилади. Бу тушунча бевосита инсон омили билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан: Мотивлаштириш – бу руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва ҳар хил турли эҳтимолларидир. У ходимларни жонли меҳнат фаолиятига рағбатлантирувчи кучли воситадир. Бошқача қилиб айтганда мотивлаштириш – бу кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир. У муайян эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ. Эҳтиёж эса сабабларда намоён бўлади. Инсон тирик жон сифатида овқат ейиш, ухлаш, дам олиб ўз кучини тиклаш, ўзини иссиқ – совуқдан асраш эҳтиёжларига эга. Мазкур эҳтиёжлар моддий, яъни кийим – кечак, озиқ – овқат, турар – жой ва бошқалар шаклида ифода этилади. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари билан бирга социал – ижтимоий эҳтиёжлари ҳам борки, буларга билим олиш, маданий савияни ошириш малака, маҳоратга эга бўлиш ва соғлом ҳаёт кечириб, узоқ умр кўриш киради. Айтилган эҳтиёжлар моддий шаклга эга бўлмаган ҳар хил хизматлар кўрсатиш орқали қондирилади. Умуман: Эҳтиёж одамларни ҳаракатга интилтирувчи, қўзғатучи мативдир. Эҳтиёж қатъиян табақалашган бўлади. Яъни у кишиларнинг одати, диди ва руҳиятига, ёши ва жинсига, оилавий аҳволи ва миллатига, меҳнат ва яшаш шароитларига ҳам боғлиқ. Масалан, мактаб ўқувчиси билан одамнинг, ёш йигит билан пенсионер чолнинг, деҳқон билан шатиёрнинг эҳтиёжи бир хил эмас. Ҳатто кишиларнинг жисмоний тузилиши ҳам эҳтиёжларда фақрларни ҳосил қилади. Айтайлик, гавдаси йирик, девқомат кишининг эҳтиёжи билан жуссаси кичик кишининг эҳтиёжи бир эмас. Энг муҳими хилма – хил эҳтиёжни қондириш учун хилма – хил фаолият ва уни мувофиқлаштирувчи бошқарув талаб қилинади. Эҳтиёж орқали мотивлаштириш жараёнини қуйидаги чизмада ифодалаш мумкин. Кўриниб турибдики мотивация жараёни қандайдир (билиб ёки билмай орзу қилинаётган) эҳтиёжга бўлган етишмовчиликдан ёки қониқишнинг етарли, ёхуд умуман йўқлигидан бошланади. Сўнгра шу қониқишга эришиш учун мақсад сари ҳаракат қилинади. Эҳтиёжнинг қондирилиш даражаси кишини келажак сари интилишини белгилаб беради. Агар у муайян нарсадан қониқиш ҳосил қилса, у ҳолда кейинги мотив уни бошқа юқорироқ эҳтиёжга рағбатлантиради.
Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling