Бошкарув маданияти ва унинг ташкилотчилик хамда бошкариш кобилиятларини ривожлантиришдаги урни.
Бошқарув тизими дейилганда бошқарув аппарати ва улар ўртасидаги боғланиш тушунилади. Бошқарув тизимининг таркибини бир-бири билан боғланган тенг ҳуқуқли бирликлар ва бўғинлар ташкил қилади. Ҳар бир бўлинма ўз вазифасига эга бўлиб, бўлинма Бошқарадиган вазифалар доирасини, унинг фаолият чегараларини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди. Бошқарув тизими аъзолари расмий ва норасмий алоқаларда бўлади. Расмий алоқалар бу энг авволо раҳбарлар билан бўйсунувчилар ўртасидаги алоқалардир (вертикал алоқалар). Улар раҳбарликнинг ва бўйсунувчилрнинг турига қараб фарқ қилади. Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб куйи бўлинмалар фаолиятига доир барча масалаларга дахлдор ба, бу хилдаги алоқа мунтазам алоқа деб айтилади. Раҳбарлик чеклангай бўлса, у ҳолда алоқа функционал бўлади. Бўлинмалар ўртасида, вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштиришни ва ҳамкорлик қилиш тарзидаги алоқалардир. Бошқарув тизимида асосий ўринни расмий алоқалар эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳим, аҳамиятга эгалигини унутмаслик керак.Бугунги кунда бошқарувнинг илмий асосланган ва тажрибада синаб кўрилган қоидаларига таянмай туриб, халқ хўжалигини ҳамда корхоналарни самарали ривожлантириб ва бошқариб бўлмайди. Ушбу қоидалар жамоаларни бошқариш ва унга раҳбарлик қилишни белгилаб беради. Ҳозирги шароитда жамоани бошқариш шакллари ва усулларини белгиловчи асосий қоидалар куйидагилардан иборат:
1. Бошқаришнинг илмийлик қоидаси. Бу қоидани амалга ошириш ижтимоий тараккиёт қонунларини тобора тўлароқ билиб боришини ва улардан кундалик юритиш амалиётида борган сари тўлароқ фойдаланишни тақазо этади.
2. Сиёсий ва хўжалик раҳбарларининг бирлиги қоидаси. Бу қоида Бошқарувга сиёсат билан чамбарчас боғлиқ ҳолда қарашга асосланади ва ўз ичига куйидагиларни олади:
а) умумий хўжалик вазифалари билан иқтисодий вазифаларни ҳал этишга сиёсий ёндашув;
б) Бошқарув фаолиятини яхшилаш учун жамоанинг барча аъзоларини жалб қилиш;
в) Бошқаришни умумдавлат мақсадларига йўналтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |