Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet35/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

МУЛОҚОТ ВА НИЗОЛАР
Атрофдагилар билан зиддиятга бормаслик учун инсон энг аввало ўз-ўзи билан келишиши лозим. Ўз ички низоларини бартараф кила олган одамгина бошқаларнинг хулкига реал, объектив бахо беришга қобил бўлади.
ЭШИТДИМ - УНУТДИМ КЎРДИМ - ЭСЛАБ ҚОЛДИМ БАЖАРДИМ - ТУШУНДИМ
Замонавий педагогик технологиялар тамойилларидан.
МЕН ЭШИТДИМ, ЗАҲАР ЗАҲАРЛАР ЭКАН, ОЛОВ КУЙДИРАР ЭКАН (ИШОНЧЛИ БИЛИМ)
МЕН КЎРДИМ, ЗАҲАР ЗАҲАРЛАДИ, ОЛОВ КУЙДИРДИ (ТЎЛА ИШОНЧ)
МЕН ЗАҲАРДАН ЗАҲАРЛАНДИМ, ОЛОВДА КУЙДИМ (ҲАҚИҚИЙ ИШОНЧ)
Суфизм таълимотида билимнинг уч босқичи.
Тилингни авайла — омондир бошинг, сўзингни авайла узаяр ёшинг. Юсуф Хос Хожиб
Нутқ инсонни хайвонот оламидан ажратиб турувчи энг асосий хусусият саналади. Инсон учун обрў эътибор ҳам, нохушлик ва кулфат ҳам тилдан келади. Шахслараро муносабатлар тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган XXI асрда мулокот малакаларини эгалламаслик стрессларга ва турли туман низоларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай низонинг манбаи одамларнинг ўзида, уларнинг турли - туман дунёқарашлари, мулокот усулларидадир. Мулокот айни пайтда низоларнинг келиб чиқиши ва олдини олиш ҳамда бартараф қилиш усулидир.
МУЛОКОТ МАЛАКАЛАРИ
1.ВЕРБАЛ (нутқли) ВА НОВЕРБАЛ (нутқсиз) МУЛОКОТ
Мулокот нутқли ва нутқсиз маълумотлардан иборат. Аниқланишича, сўз ёрдамида маълумотнинг оз қисми узатилади. Гавда ҳолати, қўл ҳаракатлари, овознинг оҳанги ва сўзловчининг атрофидаги ҳолат сўздан кўра кўпроқ маънони англатади.
Қандай сўзлардан фойдаланишимиз, урғуни қаерга қўйишимиз, қанақа интонация билан гапиришимиз ҳам кўп нарсани англатади. Бундан ташқари мулокотда биз мимика ва ҳаракатлар: қошни чимириш, қўлни қовуштириш, полга тикилиш, қизариш, соатга қараш, қўлни силташлардан ҳам фойдаланамиз. Новербал хулқ ёрдамида, масалан бармоқни лабга босиб тинчлик сўраш, жилмайиб ёки столни муштлаб ҳам ўз муносабатимизни билдиришимиз мумкин. Турли этник гуруҳларда ва маданиятларда мулокотнинг нутқсиз усуллари турлича талқин қилинади. Нутқсиз мулокотдан нотўғри фойдаланиш бизни ноқулай аҳволга солиб қўйиши ҳам мумкин.
Новербал сигналлар аксарият биз баён қилаётган фикрни яққолроқ, равшанроқ ифодалайди. Баъзан уларни нотўғри талқин қилиш тушунмовчилик ва ҳатто хафачиликка олиб келиши ҳам мумкин. Масалан Сиз суҳбатдошингиз зерикканидан кўзини юмиб олди деб ўйлаб хафа бўласиз, аслида у эҳтимол Сиздан эшитаётганларига диққатини яхшироқ жамламоқчидир. У ёки бу ҳаракат нимани англатишини билиш мулокот муваффақияти учун ниҳоятда муҳимдир. Баъзан одам ўзи билмаган ҳолда новербал сигнал бериши ҳам мумкин. Масалан, суҳбат пайтида кўзни пирпиратиш, аланглаш, столни чертиш Сизга одат бўлиши мумкин. Сизни яхши биладиганлар буни тушунади, яхши билмайдиганлар эса Сизнинг мимика ва ҳаракатларингизни нотўғри тушуниб, хафа бўлиши мумкин.
Ҳар бир одам ўзи сўзлаётган фикрнинг мазмунига мимика ва ҳаракатларини мослаштиришни ўрганиши керак. Бундай мулокот услубини шакллантириш бошқаларга ҳам ўз хулқ манералари нимани англатаётганлигини билишга ёрдам беради. Масалан, айтишингиз мумкин: "Кўпчилик мени бирон нарсага шубҳа қилсам қошларимни кўтараман,- деб ҳисоблайди. Аслида мен бирон қизиқроқ фикр эшитиб қолсам қошларимни кўтаришга одатланганман".
Сизнинг бошқалар билан мулокотингиз мукаммал бўлиши учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишга уриниб кўринг:
А) самимий қизиқиш ва диққатингизни билдириш учун сўзловчига қараб туринг;
Б) суҳбатдошингизнинг юзига қаранг. Унга бир оз энгашишингиз ҳам мумкин;
В) қулай пайтда қўлларингизни ҳаракатлантиринг. Юз ифодангиз гапингизнинг мазмунига мос бўлишига ҳаракат қилинг. Аксарият ҳолатда одамлар аччиқланганларида жилмаядилар, ёки нохуш хабарни айтишдан олдин ҳазил қиладилар. Мулокотнинг бундай тунд усули ишончсизлик туғдиради;
Г) овозингизнинг баландлиги ва оҳангига эътибор беринг. Текис, қатъий овоз ишонтириш учун қўл келади, ёқимли овоз меҳр ва самимийликни билдиради. Чийилдоқ овоз нафрат уйғотади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling