Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Download 0.61 Mb.
bet33/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Аксессуарлар. Ҳеч қандай галстукка булавка, хар ҳил значоклар тақманг. Пўлат браслет тақманг. Фақат никох узуги тақишингиз мумкин, запонка оддий, кичкина, кўзга ташланмайдиган бўлиши керак. Бежаб тўқилмаган хар қандай камар тақиш мумкин. Катмон теридан, тўқ жигарранг бўлгани маъқул. Ҳеч қачон арзон баҳоли ручка ишлатманг. Энг яхшиси жундан тўқилган ёки ипак, унча кўзга ташланмайдиган рангли шарф ўранг. Оқ шарф ҳаддан ташқари олифта кўринишга эга.
Қуйидаги қоидаларга хар доим амал қилинг:
Имкони борича асил, тоза сифатли кийим кийинг. Кийимингизнинг тартиби ва тозалигига эътибор беринг. Конкрет вазиятда нима кийишни билмасангиз, яхшиси қадимий тартибда кийининг. Ўзингиз учрашадиган одамлар стилида кийинишга харакат қилинг. Ҳеч қандай яшил кийим кийманг. Сочларингиз тозалигини текширинг. Муомалангиз, сўзларингиз ва кийимингиз эсда қолишига харакат қилинг. Дипломат олиб юринг. Ўзингиз билан қимматбаҳо ручка ва қалам олиб юринг. Қимматбаҳо галстук тақинг. Ҳеч қачон пиджагингизни ечманг. Агар қўл остингиздагилар аёллар бўлса: бошлиқ тўқ рангли йўл-йўл изли салобатли костюм кийиши керак, кўйлак ва галстугингиз костюмга мос бўлсин, кўриниши саранжом сариштали бўлсин,эсда тутинг эркаклар ишга яхши куришлари учун эмас. ҳурмат килишлари учун кийиниши керак.
Кабинетда энг муҳими ўртада сиз учун стол ва норасмий суҳбат учун стуллар бўлиши керак. Стол ўзига хос тахт, қабулга келувчи дарҳол сизнинг обрўйингизни хис қилиши керак.
-У қанча катта бўлса шунча яхши, лекин кабинет сахнини торайтириб қўймасин. Орқангизда яхши расм бўлса яна ҳам яхши. Стулнинг суянчиғи энса қисми даражасида бўлсин, столингиз олдида иккита яхши стул бўлсин. Қабулга келувчи фақат столингиз олдида ўтирсин. Кабинетингиз жуда катта бўлса мажлис учун стол бўлсин. Унча катта бўлмаган китоб шкафи, полкаларда китоб, справочниклар, кичкина ёдгорлик буюмлари бўлиши мумкин. Шкафга хар-ҳил идиш товоқлар,сервис тўпламларини қўйманг. Энг яхши пол паркет пол ёки тахта пол. Яхши, сифатли, чиройли гилам бўлсин. Пол очиқ қолмасин, қирғоқларида 30 см очиқ бўлиши мумкин. Девор ва шиплар учун энг яхши ранг очиқ кўк ва очиқ сутранг. Қабулхонангиз котибангиз кабинети. У умумий корхона худудидан алоҳида бўлиши керак. Бу нарса унинг обрўсини кўтаради, унинг иш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. Котибангиз столи шундай қўйилиши керакки, у бошлиқнинг эшигига юзи билан ҳам, орқаси билан ҳам ўтирмасин. Котибангиз қандай кийиниши керак? Албатта унинг ойлик иш ҳақи оз ва унга эътироз, танбеҳ билдириш қийин. Лекин у қанчаликнуфузли, салобатли ва зиёлинамо кўринса шунча яхши.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling