Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


Бошкарув психологиясининг вазифалари


Download 0.61 Mb.
bet3/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

Бошкарув психологиясининг вазифалари бошкаришнинг психологик, психофизиологик, физиологик, механизмларини, конуниятларини, жамоа жипслигини хамкорлигини таъминловчи объектив ва субъектив омилларини, хамкорликнинг таркибий, кисмларини инсоннинг ички регулятив функцияларини (мотив, хис-туйгу, кечинмалар), билиш жараёнларини, жамоа мухити ва бошкаришнинг узига хос хусусиятларининг такомиллашувини урганиш хамда конуниятларини очиб беришдан иборат.
Бошқарувнинг субъекти ўрганилганда одатда бошқарувчи шахс ёки одамлар гурухи назарда тутилади. Гурухни бошқарувчи шахс эса «лидер» ёки «бошлиқ» деб хисобланади. Бошқарув психологиясида лидерлик муаммоси жуда кўп олимларнинг эътиборини ўзига тортган. Б.Д.Паригин, К.Берд, А.Н. Леонтьев, лидерлик услублари хақида эса М.Форверг, М.Ю.Жуков шулар жумласидандир.
Бошкариш психологияси уз фаолиятида тадкикот методларидан фойдаланган холда иш юритади. Шу туфайли бошкарув фаолияти юзасидан олинган маълумотлар, ишлаб чикилган тадбирлар илмий асослиги билан мухим касб этади. Бошкарув психологиясида умумий ва ижтимоий психология методларидан фойдаланилади. Хусусан кузатиш, тест, анкета, сухбат, фаолият махсулини урганиш, архив билан ишлаш, социометрия ва бошка шу каби методлар бошкариш психологияси учун тадкикот методлари сифатида хизмат килади.
Мавзуни мустахкамлаш учун саволлар:
Бошкарув фаолияти деганда нима тушунилади?
Бошкарув психологиясининг янги мукаммал тарифини айтинг.
Бошқарув психологиясининг объекти.
Бошқарув психологиясининг субъекти.
Бошкарув психологиясининг бошка фанлар билан алокаси кандай холатларда кузга ташланади.
Бошкарув психологиясининг замонавий вазифалари нималардан иборат?


Таянч тушунчалар.
Регуляция – бошкармок, тартибга солмок.
Мотивация – ички туртки.
Эмоционаллик – хис туйгу, кечинма.


Мавзу №2: Бошкарув маданияти ва унинг ташкилотчилик ва
бошкариш кобилиятларини ривожлантиришдаги урни.


Режа: 1. Бошқарув маданияти ҳақида.
2. Бошқарувнинг педагогик-психологик муаммолари.
3. Бошқарув этикаси ва раҳбар фазилатлари.
4. Бошкарув маданияти ва унинг ташкилотчилик хамда бошкариш кобилиятларини ривожлантиришдаги урни.
5. Ижтимоий маданият табиати. Ижтимоий маданиятнинг ташкилот фаолиятига таъсири.
Рахбарлик рахбардан бошкариш маданиятининг конуниятларига буйсунишини талаб этади. Бошкариш маданияти уз ичига ахлок, одоб коидаларини олиш керак. Бошкариш маданиятини такомиллаштириш унинг барча элементларига эътиборни кучайтириш демакдир. Рахбарнинг маданият даражаси- бу ута мураккаб курсаткич хисобланади. Хеч ким рахбар булиб тугилмаслиги барча учун тушунарли хакикат. Рахбарнинг маданиятли булиши куйидагиларга боглик:
-Оилавий келиб чикиши, ота-онаси, якин кариндош- уругларига.
-Ёшликдан усиб улгайган мухити яъни якин кишилардан, дуст-уртоклари.
-Илмга, санъатга, адабиётга кизикиши.
-Илм даражасига
-Табиатга, жониворларга муносабати.
-Оиласига, фарзандларига булган муносабатига.
Маданият бошкарув услубининг энг мухим мажмуасидир. Демак, бошкаришни маданият, одоб, ахлок нормаларига буйсунган холда олиб бормок керак. Бошкарув хизмати этикаси хакида рахбар уз ишида ахлок-одоб коидаларининг мулойимлик ва узаро ёрдам хамжихатлик, катталарга хурмат, кичикларга иззат ва хар бир жамоа аъзосига нисбатан инсонийлик, шахс сифатида муносабат ва шу каби меъёрларга таянади ва шу асосда иш олиб бориши зарур булади. Шу билан бирга рахбарнинг ижтимоий ахволи унинг узига хос ахлокини хам белгилайди. Бу сифат рахбарнинг ута тугрилигини ифодалайди ва уни юкори ташкилот ва идораларга нотугри ахборотлар беришдан ,конун-коидаларни бузишдан узини тияди. Йигилишлар утказилаётган вактда уларнинг катнашчиларига нисбатан мулойим булиш керак, чунки одамлар бундай йгилишларга макбул бошкарув карорларини яратиш учун келадилар, бундай карорлар эса биринчи навбатда, рахбар учун ута мухим хисобланади. Бошкаларни сабр-токат билан эшитишга одатланишимиз, сузловчиларнинг сузини охиригача эшитишга харкат килишимиз, ходимларнинг фаоллигини такрорлашимиз керак. Купчилик олдида оддий рахмат айтиш ёки миннатдорчилик билдириш баъзан моддий такдирлашдан хам афзал булиш мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Агар бирор ходимни ишдаги нуксонлари учун жазоламокчи булсангиз, албатта адолат чегарасидан чикмаслик ва купол муомала килмаслик керак. Суз шаклини ва жазо турини танлашда жазоланувчи ходимларнинг ёшини жинсини ва харакатларини инобатга олиш керак. Танкид-одамларга катта ва зарур таъсир курсатувчи воситадир. Шунинг учун уни керакли вазиятда нихоятда эхтиётлик билан ишлатмок керак

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling