Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana25.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1228394
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси

Тадқиқотнинг объекти сифатида умумий ўрта таълим мактабларининг 
бошланғич синфларида она тили фанини ўқитиш жараёни танланган.
Тадқиқотнинг предметини бошланғич синф она тили дарсларини 
лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш технологиясининг 
мазмуни, шакллари, методлари ва воситалари ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда қиёсий-танқидий, кузатиш, 
суҳбат, анкета-сўровнома, тест, педагогик тажриба-синов, математик-
статистик (Стьюдентнинг t-мезони асосида) усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич синф она тили фани мазмунининг жараёний ва воситавий 
хусусиятлари, ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишларнинг 
шаклланганлик 
даражаси 
малака 
талабларидаги 
коммуникатив 
компетенциялар асосида исботланган; 
она тили дарсларида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси 
моделининг ташкилий компоненти ёндашувлар (мантиқий, эвристик, 
интегратив, авторитар, танқидий, когнитив-прагматик) ва тамойиллар 
(илмийлик, 
узвийлик, 
кетма-кетлик, 
кўргазмалилик, 
мобиллик, 
моделлаштириш) асосида далилланган;
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида 
ўқувчиларни 
фаоллаштиришнинг 
таянч 
компетенциялари 
тил 
ва 
тафаккурнинг ўзаро диалектик қонуниятлари асосида интеграциялаш 
технологиясининг фарқланиши асосланган; 
ўқувчиларни ижодий фаоллаштиришда қўлланадиган интерфаол 
методлар (activating game technologies, competing teams, performing didactic 
functions) ва ижодий характердаги ўқув топшириқларини бажаришда 
ўқитувчи ҳамда ўқувчи ҳамкорлиги асосида ташкил этишнинг воқеланиши 
аниқланган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалашда фанлараро 
алоқадорлик ва ўзаро боғлиқликни таъминлаш тамойиллари (узвийлик, 
узлуксизлик, онглилик, кетма-кетлик) орқали ўқувчиларнинг интеллектуал 
салоҳиятини ошириш илмий-методик жиҳатдан асосланган; 
тадқиқот натижаларидан когнитив-прагматик, эвристик, интегратив 
ёндашувга асосан ўқувчиларнинг тафаккурини шакллантириш орқали 
коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш аниқланган;



бошланғич синф она тили таълимида когнитив – прагматик усулда 
ўқувчиларнинг тафаккурини шакллантиришнинг методик таъминоти 
бойитилган;
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида 
ўқувчиларни ижодий фаоллаштириш, тил хусусиятларини ўргатиш, ўқув 
материалларида акс этган тил ҳодисаларини аниқлаш, она тили фани 
мазмунини оптималлаштириш ва ўқитиш методикасини такомиллаштириш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган . 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling