Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1037667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
10 Avtoreferat 19.12.2022

 
 
Д.С.Ўраева 
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
раиси, ф.ф.д., профессор 
 
З.И. Расулов
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
илмий котиби, ф.ф.н., доцент 
М.М.Жўраева
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш 
қошидаги илмий семинар раиси в.б., ф.ф.д.,
доцент 


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон 
тилшунослигида синтаксисни қиёсий типологик, систем-структур таълимот 
асосида ўрганиш, оралиқ учинчида турган нутқий ҳосилаларнинг гетореген, 
формал-функционал, лексик-семантик жиҳатдан тадқиқ қилиш, шунингдек
сўз-гапларнинг алоҳида белгилари ва хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш 
диссертацион иш олдига қўйилган долзарб вазифалардан ҳисобланади. 
Жумладан, 
сўз-гапларнинг 
коммуникатив, 
формал-функционал, 
лингводидактик асосда дифферециациялаш, уларнинг парагматик ўзига хос 
ғайритабиий хусусиятларини лисон//нутқ зиддиятида аниқлаштириш 
зарурияти кейинги тадқиқот ишлари ечими учун, тилараро ва 
маданиятлараро алоқаларни мустаҳкамлашда, соҳалар бўйича ўқув 
қўлланма, луғат ва лингвистик корпус яратишда муҳим илмий-амалий 
аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз мустақиллиги шарофати туфайли Фердинанд де Соссюр 
таълимоти [Соссюр, 2004.] асосида ўзбек тилшунослигида сўз-гапларнинг 
қолипи, унинг синтактик қурилиши, лисон//нутқ дихотомик занжирида фарқли 
жиҳатлари мавжудлиги аниқланди, сўз-гап бўлиш қобилиятига эга бўлган 
нутқий ҳосилаларнинг дихотомик хусусиятларининг умумий ва хусусий 
имкониятлари таҳлил ва тадқиқ қилинди. Хорижий тилларни она тили 
заминида 
лингводидактик, 
лингвомаданий, 
глоссематик, 
нейропсихолингвистик, когнитив ва коммуникатив моҳиятини тадқиқ қилиш, 
қиёслаш ва чоғиштириш имкони яратилди.
Айни кунда дунё глобаллашувида тил билишга, миллий ғурур ва 
маданиятни юксалтиришга талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида: “Дунёдаги қадимий ва бой 
тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва 
мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк 
қадриятдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек 
тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, унинг орзу-


интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас 
боғлиқдир. Биз ёшларимизнинг жаҳон тилларини эгаллашга бўлган улкан 
қизиқиш ва интилишларини ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Мен бугун азиз 
болаларимизга мурожаат қилиб, улуғ аллома, XX аср бошида олти тилли – 
ўзбек, араб, форс, ҳинд, турк ва рус тилларида луғат тузган Исҳоқхон 
Ибратнинг мана бу ҳикматли сўзларини эслатмоқчиман: “Бизнинг ёшлар 
албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она 
тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига 
садоқат – бу ватаний ишдир,”
1
- деган сўзлари Давлат тили тараққиёти учун 
муҳимдир. Асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг қатор чиқарган қонуний ҳужжатлари, асарлари, қолаверса, 
2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон «Ўзбекистон Республикасида хорижий 
тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги 
босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари каби мавзуга 
оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда
2
белгиланган вазифаларни амалга 
оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling