[СФШСГ]лар алоҳида [КМНҲ]лар остида бирлаштириб илк маротаба
прагматик жиҳатдан чоғиштириб ўрганилган;
турли тизимли тиллар доирасида синтактик ҳодисаларни лисон//нутқ
шароитида [КМНҲ]лар тизимига солиб,
лексик-семантик, градиономик ва
прагматик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари исботланган;
[СФШСГ]лар ва [КМНҲ]ларнинг иерархик градацияси, кесимликнинг
валентлик назариясига қисман алоқадорлиги, ўзаро лексик-семантик жиҳатдан
муштарак ва дифференциал белгилари борлиги далилланган;
тадқиқот ишида [КМНҲ]ларнинг
когнитив, лингвистик, прагматик,
социолингвистик, экстралингвистик ва интералингвистик қийматга эгалиги
асосланган;
[КМНҲ]ларнинг ижтимоий онг ва толерантлик руҳиятига таъсири,
экстралингвистик,
коммуникатив, психолингвистик, лингвомаданий ва
нейролингвистик ўрни борлиги ойдинлаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
университетда француз тилидан бакалавр даражасини олиш учун
тайёрланаётган талабаларга лингвомаданий ва прагматик
тамойиллар асосида
тилшуносликка кириш, умумий тилшунослик, қиёсий типология курсларида
алоҳида ғайритабиий саналган ўзбек ва француз тилидаги синтактик назарий
маълумотлардан фойдаланилган;
мавзу
атрофида иккита монография, ҳаммуалифликда ўзбекча-французча
луғат ва жаҳон оммавий ахбороти учун илмий-назарий материаллар хорижий
мамлакатлардаги SCOPUS, WORD OF SCIENCES ва PHILOLOGY
журналларида мақола сифатида эълон қилинган;
тадқиқ этилаётган мавзу синтаксис соҳасида амалга оширилган
тадқиқотларнинг
давомийлигини таъминлаб, ўзбек ва француз тилларидаги
чоғиштирма-қиёсий аспектда КМНҲларнинг лексик-семантик ва формал-
функционал жиҳатдан тадқиқ қилиш имконияти кенгайган.
Do'stlaringiz bilan baham: