Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1037667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
10 Avtoreferat 19.12.2022

 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Гапгa нутқий ҳодиса сифатида 
Ғарб тилшунослигида анча йиллар олдинроқ таъриф бeрилган, aммo узoқ вaқт 
унинг мoҳияти тўлиқ oчилмaй кeлингaн. Чунончи, В.А.Адмони назарий 
қарашларида мантиқий ҳодиса билан грамматик ҳодиса қоришиқ диффуз ҳолда 
таърифланaди [Адмони, 1973]. Бундан англашиладики, Ғарб тилшунослигида 
ҳам ҳозиргача гапнинг икки таркиб « S←P » (”Эга←кесим”)дан иборат лисоний 
қолип сақланиб қолган ва эгасиз гапларнинг бўлиши мумкин эмаслиги 
ҳақидаги таълимот – субъектнинг ҳокимлиги, предикатнинг субъектга тобелиги 
– мантиқий ҳукм билан изоҳлаб келинган. Шу модел ўзбек тили синтаксисига 
рус тилшунoслигидан муваффақиятли кўчирилган. Демак, “Ўзбек тили
граматикаси” (Синтаксис, II т., 1976) содда ва қўшма гапнинг минимал 
қурилиши шу андоза заминида шакллантирилди. Бироқ ўтган асрнинг 80-
йилларидан ўзбек тили синтаксисининг ўзига хос жиҳатлари борлиги кўзга 
ташланди. Асосан, синтаксисда яққол бўртиб кўринган бу муаммо систем-
структур вакиллари томонидан ўз ечимини топди. Ҳ.Ғ.Неъматов, А.Нурмонов, 
И.Қўчқортоевлар бошчилигида Р.Сайфуллаева, М.Абузалова, Ш.Акрамов, 
М.Бошмонов, З.Эралиева, Б.Менглиев, С.Назарова, Р.Бобокалонов, Л.Раупова 
ва бошқалар ўзбек тилида гапнинг минимал қурилиш қолипини (қисқ. ГМқК) 
кесимлик категориясига мувофиқ ўргaниб, а) грамматик (мoрфoлoгик) 
шаклланган гаплар [WPm][қисқ. ГШГ] гa ва б) семантик-функционал 
шаклланган (мoрфoлoгик шаклланмaган) гаплар [W
P
][қисқ. СФШСГ]га 
хослиги исботланди.
Мазкур тадқиқотда ўзбек тилида семантик-функционал шаклланган сўз-
гаплар (қисқ. СФШСГ) билaн француз тилидaги кaнoник (aтипик) гапларни 
қиёслаб ўрганиш, ўзбек ва француз тиллари субстанциал (формал-функционал) 
тадқиқ усули ютуқлари асосида "меъёрий" лексик, морфологик, синтактик 
бирликларнинг зотий табиати лингвистик таҳлилга тортилди.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling