Бухоро вилоят бухоро туман 24-давлат мактабгача таълим ташкилоти


Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Ташкилот


Download 408.95 Kb.
bet11/29
Sana09.05.2023
Hajmi408.95 Kb.
#1449708
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
24 МТТ жамоа шартномаси 2023 2025 йиллар

Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Ташкилот ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

  • Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш берувчи ўз зиммасига олади.

  • Ходимнинг отаси ёки онаси, яқин қариндоши вафот этганда Иш берувчи унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини уч баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатади ёки шу сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив карта орқали тўлаб беради.

  • Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Ташкилот маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.

  • Шунингдек, тарафлар:

        • ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида кўп болали, кам таъминланган ходимлар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 50 фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилишни;

        • ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг МТТ ҳисобидан топширилишини;

        • ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлайдилар.

    1. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини (ота-она, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) соғломлаштириш ҳамда дам олиши учун йўлланмалар уларнинг иш жойидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари берадиган буюртма асосида, улар томонидан тўланган касаба уюшмалари аъзолик бадалларидан тушган маблағлар ва ижтимоий суғурта тўловларидан ажратмаларнинг соғломлаштиришга йўналтирилган миқдорига мувофиқ равишда ажратилади.




    Download 408.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling