Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати


Мирхонов Музаффарбек Жума ўғли


Download 204.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana26.03.2023
Hajmi204.41 Kb.
#1296986
1   2   3
Мирхонов Музаффарбек Жума ўғли
(Mirxonov Muzaffarbek Juma o`g`li)га
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддасининг 3-
қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига
ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси, ЖК 233-моддаси билан куннинг кеч соат 22:00 дан
эрталаб соат 08:00 гача яшаш жойидан чиқиб кетишни
чеклаган ҳолда 3 йил озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг
59-моддасининг 2-қисмига асосан куннинг кеч соат 22:00 дан
эрталаб соат 08:00 гача яшаш жойидан чиқиб кетишни
чеклаган ҳолда 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси,
ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан жиноят ишлари бўйича
Ромитан туман туман судининг 2021 йил 27 октярдаги ҳукми
билан тайинланган ва ўталмай қолган 2 йил 8 ой 27 кун ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг уч кунини озодликни чеклаш
жазосининг бир кунига тенглаштириб, янги ҳукм бўйича
тайинланган жазога қисман қўшиб, М.Мирхоновга ўташ учун
узил-кесил 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Судланувчи М.Мирхонов ва С.Каримовлардан жиноят
оқибатида етказилган зарардан қопланмай қолган
130.100.200 сўм солидар тартибда давлат фойдасига ундириш
белгиланган.
Дастлабки тергов жараёнида судланувчи М.Мирхонов
томонидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро
вилоят бошқармасининг депазит ҳисоб рақамига тўланган
90.000.000 сўм пуллар, Бухоро вилоят прокуратурасининг
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66


депазит ҳисоб рақамига тўланган 307.000.000 сўм пуллар
давлат ҳисобига ўтказиш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, М.Мирхонов "Рeshko' Galla
Klaster" МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келиб, АТ “Халқ
банк” Вобкент филиали бош ҳисобчиси С.Каримов билан
олдиндан тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси
Тўрткўл туман прокуратураси терговчиси Ш.Утабаев
томонидан иш юритувидаги "Aisberg Gold" МЧЖ мансабдор
шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан 2021 йил
22 февралда "Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидаги банд
солинган пул маблағларини "Aisberg Gold" МЧЖ раҳбари
Р.Рахмоновнинг номидан АТ “Халқ банк” Вобкент филиали
билан 2021 йил 25 октябрда “Мобил банкинг иловаси”
хизматини улаш тўғрисидаги 205-сонли сохта шартнома
тузиб, мазкур сохта шартномага асосан “Aisberg Gold”
МЧЖнинг банд солинган банк ҳисоб рақамидаги пул
маблағларни ҳаракатлантириш учун ўзининг +99891-446-01-
10 телефон рақамига мобил-банкинг иловасини улашга
эришиб, "Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидаги жуда кўп
миқдордаги 601.286.307 сўм маблағ ҳисобидан давлат
бюджетига 527.100.200 сўмлик жиноят натижасида
етказилган зарар учун тўланиши лозим бўлган пул
маблағларини ўзига тегишли бўлган "Рeshko' Galla Klaster"
МЧЖнинг ҳисоб рақамига мобил-банкинг иловаси орқали
кўчириб, мазкур маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-
торож қилинган.
С.Каримов 2021 йил 1 март кунидан 2021 йил 9 март
кунига
қадар
АТ “Халқ банк” Вобкент филиали бош ҳисобчиси вазифасини
бажарувчи лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла
туриб, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман
прокуратураси терговчиси Ш.Утабаев томонидан иш
юритувидаги жиноят иши юзасидан 2021 йил 22 февраль
куни "Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидаги мавжуд пул
маблағларини банд солиш тўғрисидаги қарорини ижросини
таъминламаганлиги натижасида давлат бюджетига тўланиши
лозим
бўлган
527.100.200 сўмлик пул маблағлари 2021 йил 25 октябрь
куни "Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидан "Рeshko' Galla
Klaster" МЧЖ ҳисоб-рақамига кўчирилишига шароит яратиб
берган.
Шунингдек, у 2021 йил 8 сентябрь кунидан 2022 йил
18 март кунига қадар АТ “Халқ банк” Вобкент филиали бош
ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66


туриб, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман
прокуратураси терговчиси Ш.Утабаев томонидан иш
юритувидаги "Aisberg Gold" МЧЖ мансабдор шахсларига
нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан 2021 йил 22 февраль
куни
"Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидаги банд солинган пул
маблағларини "Рeshko' Galla Klaster" МЧЖ раҳбари Мирхонов
Музаффар Жума ўғли билан тил бириктириб, у билан 2021
йил 25 октябрь куни “Мобил банкинг иловаси” хизматини
улаш тўғрисидаги 205-сонли сохта шартнома тузиб, мазкур
сохта шартномага асосан “Aisberg Gold” МЧЖнинг банд
солинган банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларни
ҳаракатлантириш учун М.Мирхоновнинг +99891-446-01-10
телефон рақамига мобил-банкинг иловасини улаб бериши
натижасида, "Aisberg Gold" МЧЖ ҳисоб-рақамидаги жуда кўп
миқдордаги 601.286.307 сўм маблағ ҳисобидан давлат
бюджетига 527.100.200 сўмлик жиноят оқибатида етказилган
зарар учун тўланиши лозим бўлган пул маблағлари
М.Мирхонов томонидан ўзига тегишли бўлган "Рeshko' Galla
Klaster" МЧЖнинг ҳисоб рақамига мобил-банкинг иловаси
орқали кўчирилган.
Мазкур ҳукм билан С.Каримов ҳам судланган бўлиб,
унга оид қисми бўйича шикоят ёки протест
келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди.
Судланувчи М.Мирхонов апелляция шикоятида ва
судлов ҳайъати мажлисидаги баёнотида, айблилиги хусусида
баҳс юритмаган ҳолда, суд томонидан тайинланган жазо
тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётганлигини,
етказилган зарар қопланганлигини, шунингдек вояга етмаган
фарзандини чет элда жарроҳлик амалиётини ўтказиш
зарурлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўради.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан вилоят
суди судьяси У.Жўраевнинг маърузасини, прокурор
Ҳ.Абдиевнинг суд ҳукмини ўз кучида қолдириш ҳақидаги,
судланувчи М.Мирхонов ва адвокат А.Насриевнинг
апелляция шикоятини қаноатлантириш ва зарар
қопланганлиги боис озодликни чеклаш билан боғлиқ
бўлмаган енгилроқ жазо тайинлаш тўғрисидаги фикрларини
тинглаб, жиноят ишида тўпланган ҳужжатларни шикоят
билан биргаликда ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топди.
Судланувчи М.Мирхоновнинг суд ҳукмида кўрсатилган
жиноятни содир қилишдаги айби, ўз айбига иқрорлик
билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, билдирги, ариза,
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66


жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг 2021 йил 18
октябрдаги ҳукми ва ижро варақа, шартнома ва ариза,
юзлаштириш баённомаси, хатшунослик экспертизасининг
2022 йил 1 апрелдаги 619-сонли хулосаси, тушунтириш
хатлари ва иш ҳужжатларида тўпланган бошқа объектив
далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топган.
Биринчи инстанция суди, судланувчи М.Мирхоновнинг
жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
228-моддасининг
3-қисми ва 233-моддаси билан тўғри квалификация қилган ва
унга нисбатан жазо тайинлашда, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларни, етказилган зарарнинг аксарият қисмини
қоплаганлигини, оилада ягона боқувчи бўлганлигини, бир
нафар фарзанди оғир касалликка чалинганлигини инобатга
олиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси тартибида
озодликни чеклаш жазоси тайинлаш хусусида тўғри хулосага
келган.
Иш ҳужжатларига кўра, М.Мирхонов томонидан
етказилган моддий зарарни ўрнини қоплаш мақсадида АТ
Халқ банки Бухоро вилоят Пешку филиалининг 08.09.2022
йилдаги №134-сонли ва 09.09.2022 йилдаги №1-сонли тўлов
топшириқномаларига асосан давлат фойдасига 111.815.000
(бир юз ўн бир миллион саккиз юз ўн беш минг) сўм пуллар
ундирилган.
Шунингдек, давлат ижрочиси О.Ғафуровнинг 2022 йил
30 августдаги ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги
қарорига кўра, судланувчилар томонидан гаров тариқасида
қўйилган пуллар зарарни қоплашга қаратилганлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси 2-қисми
талабига мувофиқ, етказилган моддий зарар уч карра
миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо
қўлланилмаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004
йил
21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги
қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 12-
бандига асосан, судлар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятга оид
ишлар бўйича зарарни қисман қоплаган шахсларга нисбатан
жазо тайинлашда ЖК 57-моддасини қўллаш масаласини
муҳокама этиши мумкин. Жумладан, жиноят натижасида
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66


етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор
томонидан қопланганлиги жазони жиддий камайтирувчи
ҳолат деб топилиши мумкин. Суд томонидан солидар
жавобгарлик белгиланган ҳолларда зарарни қисман қоплаган
шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ҳам худди шу
принципга амал қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят
содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги
жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши кераклиги;
8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган
шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-
енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик
даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қарорининг
3-бандида,
Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар
бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, 37-
бандида, ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят
кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда
тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкин. Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс
жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб
шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят
иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш
пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори,
жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган
шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида
судларга тушунтириш берилган.
Шу боис, судлов ҳайъати М.Мирхоновга нисбатан жазо
тайинлашда, етказилган моддий зарар қопланганлигини
(гарчи етказилган моддий зарар уч карра миқдорида
қопланмаган бўлса-да), озодликни чеклаш жазоси унинг
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66
Ҳужжат имзоланган: Жўраев Улуғбек Тўраевич, 24.10.2022
1-2005-2201/66


тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилишини, бир нафар
фарзанди оғир касалликка чалинганлигини ва чет элда
жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини инобатга олиб,
инсонпарварлик ва одиллик принципларига амал қилиб, у
айбланаётган ЖК
228-моддасининг 3-қисми 
билан
тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдириб, ЖКнинг 233-
моддаси билан модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазоси
тайинлашни
ва
ЖК 59,60,61-моддалари тартибида узил-кесил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг
463, 497
2
, 497
17
, 497
19
497
26
, 497
30,31
-моддаларига амал қилиб,
апелляция инстанцияси 

Download 204.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling