Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


концепцияси» Учинчи Ренессансни рўёбга чиқаришнинг омили


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

концепцияси» Учинчи Ренессансни рўёбга чиқаришнинг омили 
сифатида» деб номланган иккинчи параграфида «Янги Ўзбекистон – 
маърифатли жамият концепцияси»нинг ёшларни таълим ва тарбияни 
ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва 
инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари 
бўлиб хизмат қилиши илмий жиҳатдан илмий асослаб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: «Агар 
фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш 
туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, 
муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап 
эмас»
76
. Ҳақиқатан ҳам, бугунги шиддатли замонда ҳаётимизни оммавий 
ахборот воситалари – матбуот, радио, телевидение, кино, компьютер тизими, 
уяли телефонларсиз тасаввур эта олмаймиз. Уларнинг ёрдамида кишилар 
оммавий ахборот воситалари ёки бунинг бошқача «медиа масс» деб ном олган 
турли ахборот узатишдаги тармоқлар, каналлар орқали улкан ҳажмдаги 
ахборотларга эга бўлмоқдалар. Айниқса ижтимоий тармоқлар, янгиликлар, 
сериаллар, ток-шоулар, тинимсиз қўнғироқлар ва «SMS» хабарлари оммавий 
маданият таъсирини оширмоқда.
Учинчи Ренессанс ворислари бўлган ёшларимизни қанчалик даражада 
Биринчи, Иккинчи Ренессанс ва Европа Ренессанси олимларининг ижодидан 
бохабарлигини аниқлашга бағишланган анкета сўровлари Термиз давлат 
университети, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 11-сонли 
умумаълим мактаби ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан 
олинди. Сўровномадан 500 дан ортиқ респондентлар қатнашди.
1-диаграмма. «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепциясининг 
мазмун-моҳиятида 13,9 фоиз ёшлар аҳолига ахборот-кутубхона хизматини 
кўрсатиш, 41 фоизи буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур 
ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, 29,5 фоизи – янгиланаётган Ўзбекистон 
75
Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: 
O‘zbekiston, 2022, 210-б.
76
Ш.Мирзиёев. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан хизмат 
қилайлик. «Халқ сўзи», 2017 йил 16 июн. 


24 
бунёдкорлари, 15,6 фоизи жамиятда миллатлараро тотувлик ва динларларо 
бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш зарурлигига овоз беришган.
.
2-диаграмма. Хорижий олимлар ҳақида Янги Ўзбекистон ёшларининг 
маълумоти кам, 11,6 фоиз ёшлар ушбу саволга тўғри жавоб беришган. Бу 
билан хулоса қилиш мумкинки ёшларимизнинг кўпчилиги Европа Ренессанс 
даври олимларининг илмий фаолияти ва илмий меросидан хабардор эмас. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling