БуйруғИ 2023-йил “ 24” февраль сон Қатариқ мфй


Download 147.5 Kb.
bet1/2
Sana16.03.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1278327
  1   2
Bog'liq
ФВВ учун буйрук 27- урта мактаб




Хоразм вилояти Гурлан тумани 27- умумий урта таълим мактаби директори-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг
БУЙРУҒИ


2023-йил “ 24” февраль ____ - сон Қатариқ МФЙ.

Фуқаро мухофазаси тузилмаси


шахсий таркибини тайинлаш туғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва улар тузиладиган ташкилотларни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ҳамда тузилмаларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш (табеллаштириш) меъёрини тасдиқлаш тўғрисида”ги 369-сонли қарори талабларини бажариш барча мактабларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ҳамда юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш, фуқаро мухофазаси тузилмаларини доимий тайёр ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида,


Б У Ю Р А М А Н :


1. 27-умумий урта таълим мактабининг фавқулодда вазиятларда доимий фаолият кўрсатувчи Фуқаро муҳофазаси мутахассиси Б.Қурбонбоев этиб тайинлансин ҳамда Фуқаро муҳофазаси штаби таркиби мазкур буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.
2. Фавқулодда вазиятларда, 27-умумий урта таълим мактабининг доимий фаолият кўрсатишини таъминловчи қўйидаги тартибда Фуқаро муҳофазаси тузилмалари тузилсин Алоқа гуруҳи, Разведка гуруҳи, Қутқарув гуруҳи, Эвакуция гуруҳи, Ёнғин ўчириш гуруҳи, тиббий гуруҳ, жамоат тартибини назорат қилиш гуруҳи, гуруҳларнинг таркиби мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқлансин.
3. 27-умумий урта таълим мактабга қарашли барча ўқитувчиларга:
-тузилма рахбарлари ва аъзолариниЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва улар тузиладиган ташкилотларни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ҳамда тузилмаларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш (табеллаштириш) меъёрини тасдиқлаш тўғрисида”ги
369-сонли қарори талаблари асосида ўрнатилган тартибда моддий техник таъминоти, махсус асбоб-анжомлар ва барча зарурий таъминот турлари билан таъминласин;
Фуқаро муҳофазаси меъёрий ҳужжатларини, режаларини тузиб чиқиш, ишчи ва ходимларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ва муҳофазаланиш бўйича зарур кўникмаларни эгаллашлари учун йил давомида
15 соатлик дастури асосида ўқитиш ташкил этсин;
-табиий офатлар ва фавқулодда вазият натижасида ходимлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш схемасини ишлаб чиқиш, барча ходимларга таништириш ҳамда мавжуд куч воситаларни доимий шайлиги таъминлансин;
-фуқаро мухофазаси тузилмалари шахсий таркиби билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёр туришини таъминлаш учун йилда бир маротаба махсус ўқув машғулоти ўтказилсин;
-шахсий таркиб билан махсус ўқув машғулоти вақтида йўл ҳаракати, техника хафвсизлиги қоидалари бўйича йўриқномадан ўтказилсин.
-йил давомида тузилма таркибига киритилган ходимлар ишдан бўшатилган такдирда, унинг ўрнига қабул килинган янги ходим тузилма таркибига киритсин.
4. Буйруқ ўқитувчи ҳамда ишчи хизматчиларга тегишли қисмда етказилсин.
5. Мазкур буйруқ талабларининг бажарилишини назорат қилиш мактабнинг ўқув – тарбия ишлари буйича директор уринбосари Г. Қурбонбоев зиммасига юклатилсин.

Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling