Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Download 1.64 Mb.
|
151 сон Буйрук 31-08-17 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш
ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда – МЖТК деб юритилади) 189, 1891, 190, 191–моддаларида ва Жиноят кодекси (кейинги ўринларда – ЖК деб юритилади) 128, 129, 130, 1301, 131 ва 278–моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт–шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикаси тизими.
2-боб. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш 5. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда – ИИВ деб юритилади) Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма деб юритилади); ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси; Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда – ИИВ–ИИББ–ИИБ деб юритилади)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари (кейинги ўринларда – ҲПБ деб юритилади); ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда – Марказлар деб юритилади); туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари, бўлинмалари, гуруҳлари (кейинги ўринларда – ТШ ИИБ ҲПБлар деб юритилади); ички ишлар органларининг қишлоқ, овул ва маҳаллаларда жойлашган таянч пунктлари (кейинги ўринларда – таянч пунктлари деб юритилади). 6. Бош бошқарма ҳамда таянч пунктларининг асосий вазифалари, функциялари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2896-сон «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган тартибга мувофиқ амалга оширилади. 7. ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБ, Марказлар, ТШ ИИБ ҲПБ ҳамда таянч пунктлари фаолияти Бош бошқарманинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилади. 8. Ички ишлар органларининг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш фаолияти Бош бошқарманинг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси, ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБ озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини назорат қилиш бўлинмалари ҳамда ТШ ИИБ ҲПБ жазоларни ижро этиш инспекциялари томонидан амалга оширилади. 9. ИИВ–ИИББ–ИИБ ҲПБ озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини назорат қилиш бўлинмалари ҳамда ТШ ИИБ ҲПБ жазоларни ижро этиш инспекцияларининг фаолияти Бош бошқарманинг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилади. Уларнинг асосий вазифалари, функциялари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг алоҳида буйруғи билан белгиланади ва амалга оширилади. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling