Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг транспортда жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш


Download 1.64 Mb.
bet9/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

9-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг транспортда жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
фаолиятини ташкил этиш



113. Транспорт инфратузилмаси ҳамда темир йўл ва ҳаво транспортида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ва гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
114. ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига Бош бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда ИИВ Транспортда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
115. ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкиллаштириш гуруҳи катта инспектори ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкиллаштириш гуруҳи катта инспектори ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи тавсияси билан ИИВ Транспортда жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи тақдимномасига кўра Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан лавозимга тайинланади.
116. ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари, гуруҳлари инспекторлари
ТШ ИИБ бошлиқлари тақдимномасига кўра ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
117. ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари (гуруҳлари) фаолияти ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
118. ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси фаолияти Бош бошқармаси томонидан назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
119. Қуйидагилар ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари (гуруҳлари)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
транспорт инфратузилмаси ва унинг ҳудудидаги криминоген вазиятни ўрганиш, таҳлил қилиш, мавжуд куч ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш;
транспорт инфратузилмаси ҳамда темир йўл ва хаво транспортида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни ва айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус профилактик тадбирларни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш юзасидан Бош бошқармага таклифлар киритиш;
ҳар ойда, ўтказилган профилактика суҳбатлари, расмий огоҳлантиришлар, амалга оширилган умумий, махсус, якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактикалари юзасидан умумлашган маълумотларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тақдим этиб бориш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар, шунингдек бошқа соҳавий хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари (гуруҳлари) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
120. ТШ ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари (гуруҳлари) амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойнинг охирга санасида ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасига белгиланган тартибда ҳисоботларни тақдим этиб боради. ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси эса, кейинги ойнинг 3 санасига қадар умумлашган ҳисоботларни Бош бошқармага тақдим этиб боради.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling