Буйруғи Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


-боб. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш фаолияти


Download 1.64 Mb.
bet10/11
Sana14.02.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1196879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
151 сон Буйрук 31-08-17 й

3-боб. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг иш юритиш
ва ҳужжатлар билан ишлаш фаолияти

121. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида иш юритиш – жисмоний


ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, илгари судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш, профилактик ҳисоб ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилалар билан олиб бориладиган якка тартибдаги профилактика ишлари, шунингдек таянч пунктларида китобларни ҳамда ҳужжатларни юритиш, мажбурий даволашга юбориш, вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш каби ишларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талаблари асосида юритилишига оид фаолият.
122. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш – иш юритиш билан боғлиқ процессуал ҳамда расмий ҳужжатларни қабул қилиш, сақлаш, уларни мазмун ва шакли бўйича мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида расмийлаштиришга доир фаолият.
123. ТШ ИИБ ҲПБларида қуйидаги китоблар юритилади:
маъмурий баённома бланкаларини кирим қилиш ва тарқатиш китоби;
маъмурий назоратга олинганларни қайд қилиш китоби;
профилактика ишини қайд этиш китоби;
профилактика инспекторлари томонидан тайёрланган чиқиш ҳужжатларини қайд этиш китоби.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа китоблар ҳам юритилиши мумкин.
124. Таянч пунктларида қуйидаги китоблар юритилади:
таянч пунктининг маъмурий ҳудуд паспорти;
фуқароларни қабул қилиш китоби;
профилактика суҳбатини қайд этиш китоби;
таянч пунктига хизматга келган ходимларни қайд этиш китоби;
таянч пунктларига келтирилганларни қайд қилиш китоби.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа китоблар ҳам юритилиши мумкин.
125. Хизмат ҳудудини ва унинг ўзига хос хусусиятларини таърифловчи, ушбу Низомнинг
11–иловасига мувофиқ юритиладиган «Таянч пунтктининг маъмурий ҳудуд паспорти»га маълумотлар ушбу китоб бўлимларида белгиланган тартибда ва муддатларда киритиб борилади.
126. Низомнинг 12–иловасига мувофиқ юритиладиган фуқароларни қабул қилиш китобига маълумотлар фуқароларни қабул қилган вақтда киритилади.
127. Маъмурий ҳудудга хизматга келган соҳавий хизмат ходимлари ва улар томонидан амалга оширилган иш натижалари ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 13–иловасига мувофиқ таянч пунктига хизматга келган ходимларни қайд этиш китобига ёзиб борилади.
128. Ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлар, шахси ноаниқ бўлганлар, назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар таянч пунктига олиб келинганда ушбу шахс ҳақидаги маълумотлар, олиб келинган сана, вақти, сабаби, кўрилган чора ҳамда қўйиб юборилган сана, вақти ушбу Низомнинг 14–иловасига мувофиқ юритиладиган китобга шу вақтнинг ўзида қайд этилади.
129. Профилактика инспекторлари маъмурий ҳудудда олиб борилаётган хизмати давомида назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганларни аниқлаганда ёки ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ходимлари, бошқа идоралар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари томонидан назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар таянч пунктларига олиб келинган тақдирда уларни ота–онаси ёки уларни ўрнини босувчит шахсларга топшириш, шахсини ва яшаш манзилини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда Марказга жойлаштириш чораларини кўради.
130. Вояга етмаганларни марказларга жойлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
вояга етмаганни шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома;
вояга етмаган аниқланганлиги ва уни марказга жойлаштириш бўйича ички ишлар органи бошлиғига билдирги;
вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
вояга етмаганнинг тушунтириш хати (зарурат бўлганда педагог ёки психолог иштирокида олинади);
вояга етмаганни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш учун суднинг ажрими (жойлаштириш дам олиш ва байрам кунларига тўғри келса, ички ишлар органи ёки ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғининг ёхуд унинг ўринбосарининг вояга етмаганни марказга жойлаштириш ҳақидаги қарори);
агарда вояга етмаган яшаш жойи, яқин қариндошлари ва бошқа маълумотга эга бўлмаса, вояга етмаган шахс топилган жой схемаси;
131. Ташлаб кетилган ёки адашган уч ёшгача бўлган вояга етмаганлар аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан таянч пункти профилактика инспектори томонидан уч нусхада далолатнома тузилиб, болани олиб келган шахс ва холислар томонидан имзоланади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси воқеа ва ҳодисаларни рўйхатга олиш китобига
(шакл-2) қайд қилиниб, тегишли хизматларга хабар берилади;
иккинчи нусхаси вояга етмаган шахс жойлаштирилган соғлиқни сақлаш муассасасига юборилади;
учинчи нусхаси алоҳида йиғма жилдга тикилиб, уч йил давомида ички ишлар органи архивида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
132. Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув–тарбия муассасаларига жойлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
ўқиш (иш) жойидан маълумотнома ва тавсифнома (мавжуд бўлса);
яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома;
вояга етмаганнинг яшаш ва тарбияланиш шароитларини текшириш далолатномаси;
ички ишлар органининг вояга етмаган томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар
ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар ҳамда шу сабабли кўрилган таъсир чоралари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган маълумотномаси;
тегишли маълумотномалар билан бирга тиббий карта;
соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаган шахснинг соғлиғи ва уни ихтисослаштирилган мактабга жойлаштириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси.
133. Бош бошқарма ҳамда ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБларида иш юритиш катта
референт-канцелярия бошлиғи ҳамда катта иш юритувчи, ҳужжатларни тузиш, кўриб чиқиш эса барча ходимлар томонидан амалга оширилади.
134. ТШ ИИБ ҲПБларида ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, архивга топшириш ҳамда профилактика инспекторларининг чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш борасидаги ишлар ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари томонидан белгиланган масъул ходим томонидан амалга оширилади.
135. Таянч пунктларида ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш, расмийлаштириш, уларнинг ижросини назорат қилиш, жўнатиш, профилактика ишларини юритиш, архивга топшириш ва сақлаш борасидаги ишлар профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилади.
136. Ҳужжатнинг матни мазмунан аниқ, содда, тўлиқ ва шаклан ихчам ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тузилади, ҳужжат тузувчи ходим маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги, ҳужжатнинг мазмуни ва ўз вақтида ижро этилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
137. Бош бошқарма, ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ ва таянч пунктларда тайёрланган чиқиш ҳужжатлари «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилинган ҳолда расмий иш қоғози ҳисобланган тегишли бланкаларга ёзилади.
138. Бланкалар, чиқиш ҳужжатларида қўлланилади. Ушбу Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги бланка – Давлат герби тасвири туширилган, Бош бошқарма, ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ ва таянч пунктларининг номи, жойлашган манзил, ҳужжатнинг чиқиш рақами ва сана кўрсатилган расмий иш қоғози ҳисобланади.
Бланкада Давлат гербининг тасвири ва ёзувларнинг ҳарфлари маълум ўлчамга эга бўлади. Давлат гербининг тасвири 2,5 х 2,5 см ўлчамда бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номланиши «14» ўлчамдаги шрифтда бош ҳарфлар билан (O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI), бош бошқарма ва ҳудудий бошқармаларнинг номланиши «12» ўлчамдаги шрифтда бош ҳарфлар билан (HUQUQBUZARLIKLAR PROFILAKTIKASI BOSH BOSHQARMASI), (HUQUQBUZARLIKLAR PROFILAKTIKASI BOSHQARMASI), (______TUMAN (SHAHAR) ICHKI ISHLAR BOSHQARMASI (BO’LIMI), – SONLI TAYANCH PUNKTI) манзил «10» ўлчамда, сана ва чиқиш рақами «14» ўлчамдаги шрифтда ёзилиши (босилиши) лозим.
139. Тайёрланган ҳужжат ваколатга эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланади ва имзоланган пайтдан бошлаб юридик кучга эга бўлади.
140. ТШ ИИБ ҲПБларида чиқиш ҳужжатлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлим, бўлинма)лари бланкасидан фойдаланган ҳолда тайёрланади. Таянч пунктлари профилактика инспекторлари томонидан тайёрланган чиқиш ҳужжатлари
ТШ ИИБ ҲПБларида ушбу Низомнинг 16–иловасига мувофиқ юритиладиган «Профилактика инспекторларининг чиқиш ҳужжатларини қайд қилиш» китобида қайд этиб борилади ҳамда Низомнинг 17–иловасига мувофиқ ҳар бир таянч пунктига алоҳида индекс рақами берилади.
141. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида ижро этилган ҳужжатлар уларнинг тури ва мазмунига қараб номенклатурада белгиланган тартибда гуруҳланади ҳамда тегишли йиғма жилдга жойланади.
142. Таянч пунктларида ушбу Низомнинг 18–иловасига мувофиқ ҳужжатлар йиғма жилди номенклатураси ишлаб чиқилади. Йиғма жилд номенклатурасида таянч пунктларининг барча иш ҳужжатлари ва китоблари ўз ифодасини топиши лозим.
143. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида йиғма жилдлар номенклатураси канцелярия бошлиғи томонидан тузилиб, идоравий архив мудири билан келишилгандан сўнг Бош бошқарма, ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади. Таянч пунктларининг йиғма жилдлар номенклатураси ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
144. Йиғма жилдлар номенклатурасини тузишда ҳужжатларни сақлаш муддатига риоя қилинади. Йиғма жилдларнинг номланиши номенклатурага мос келиши керак.
145. Йиғма жилдлар номенклатураси ҳар йили тузилади ва ҳисобот йилининг
1 январь кунидан бошлаб амалга киради.
146. Йиғма жилдлар номенклатураси уч нусхада тузилиб, унинг асли тегишли йиғма жилдда сақланади, иккинчисидан иш нусхаси сифатида фойдаланилади, учинчиси – идоравий архивда сақланади.
147. Бир йилдан ортиқ муддатда ҳал бўладиган масалалар юзасидан ишлар ҳар йилги номенклатурага киритилади. Номенклатурага киритилган ҳар бир йиғма жилдга индекс рақами берилади.
148. Ҳужжатлар йиғма жилдини юритишда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
йиғма жилдга фақат ижро этилган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;
битта масаланинг ҳал қилинишига тааллуқли барча ҳужжатларни ҳамда иловаларни асосий ҳужжатлар билан биргаликда жойлаштириш;
йиғма жилдда бир календарь йилига оид ҳужжатларни гуруҳлаш (йилдан–йилга ўтувчи ҳужжатлар йиғма жилдлари бундан мустасно);
йиғма жилдларда доимий ва вақтинчалик сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлаш;
йиғма жилдга қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатлар, ортиқча нусхалар, факсдан келган ҳужжатларни, қўлёзмаларни жойламаслик;
йиғма жилд жами 250 варақдан ошмаслиги керак, агар ундан ортса, мазкур йиғма жилднинг иккинчи жилди юритилади.
149. Ҳужжатлар турлари бўйича ва иловалар билан хронологик тартибда гуруҳланади.
150. Ёзишмалар, қоидага кўра, календарь йил даври бўйича гуруҳланади
ва хронологик тартибда кетма–кет туркумланади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин жойлаштирилади.
151. Ўтган йилда бошланган муайян масала бўйича ёзишмалар қайта бошланганида, ўтган йилги индекси кўрсатилгани ҳолда, жорий йилнинг йиғма жилдига киритилади.
Ҳисобот йили тугагач, йиғма жилдлар нарядлардан бўшатилади ва уларнинг ҳар бири алоҳида, ўрнатилган тартибга мувофиқ ҳолда тикилади. Бунда йиғма жилдлар муқоваланади ва уларнинг номлари ёзилади, варақларига тартиб рақамлари берилади ҳамда ҳужжатларнинг ички рўйхати тузилади.
152. Йиғма жилдлар саҳифалари қора қаламда варақнинг юқори ўнг бурчагига тартиб рақами билан белгиланади. Варақ букланган ва ўртасидан тикилган бўлса, у иккита варақ сифатида тартиб рақами билан белгиланади.
Алоҳида вараққа ёзилган резолюция тегишли ҳужжатга елимланади ва унга алоҳида тартиб рақами берилади.
153. Доимий ва узоқ вақт сақланадиган йиғма жилд муқовасидаги сана ҳужжатлар йиғма жилдининг юритиш бошланган ва тугалланган кун, ой ва йилига мувофиқ бўлиши керак.
154. Идоравий архивга ижро қилинган ҳужжатлар, мурожаатлар, назорат ишлари
ва рўйхатдан ўтказиш китоблари ҳамда бошқа ҳужжатлар топширилади.
155. Ҳужжатларни идоравий архивга топширишдан олдин бирма-бир текширилиб, сараланади ва тартиб билан тикилади.
156. Ҳужжатлар идоравий архивга топшириш учун тайёр бўлганидан сўнг уларнинг рўйхати тузилади. Қабул қилиш–топширишни амалга оширувчи ходимлар томонидан рўйхатнинг барча нусхаларига ҳужжатларнинг сони, қабул қилиш санаси ва фамилиялари кўрсатилиб, имзо қўйилиши керак.
Ушбу рўйхатнинг биринчи нусхаси архивда қолади, иккинчиси эса масъул ходимга қайтарилади.
157. Зарурат сабабли ҳужжатларнинг архивдан олинишига Бош бошқарма,
ИИВ-ИИББ-ИИБ ҲПБ, ТШ ИИБ ҲПБ бошлиқларининг рухсати билан йўл қўйилади.
Архивдан олинган ҳужжатларга бирор–бир белги қўйиш ёки ёзувлар киритиш тақиқланади. Архивдан олинган ҳужжатлар, зарурат тугаши биланоқ, бироқ 15 кундан кечиктирмасдан архивга қайтарилиши керак.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling