Буйруғи мактабда


Download 29.84 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi29.84 Kb.
#1498896
  1   2
Bog'liq
9-май буйруқ 38 мактаб



Қўштепа туман халқ таълими бўлими ТАСАРРУФИДАГИ
38-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ
БУЙРУҒИ


Мактабда Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва
уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Мактабда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг хамда Қўштепа туман халқ таълими бўлимининг буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида




Б У Ю Р А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Халқ таълими тизимида Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги хамда Қўштепа туман халқ таълими бўлимининг буйруқлари ижро учун қабул қилинсин.

  2. Мактабда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  3. Ишчи гуруҳига:

  • чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида юқори савияда ўтказишни ташкил этиш;

  • Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда барча синф рахбарларига амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилсин.

  1. Она тили ва адабиёт фани услуб бирлашмасига Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ҳамда “Мардлик ва жасорат” , “Хотира ва тинчлик” дарсининг намунавий ишланмасини услуб бирлашмадаги барча синфларга етказилишини ташкил этсин.

  2. Барча синф раҳбарларига:

  • Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича юқори савияда тайёргарлик кўриш ;

  • чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини барча синфларида юқори савияда таъминлаш;

  • синфни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган шиорлар ва стендлар билан безаш;

  • барча синфларда 6-8 май кунлари “Мардлик ва жасорат” , “Хотира ва тинчлик ” дарсларининг тарих ва миллий истиқлол ғояси туркумига кирувчи фан ўқитувчилари томонидан ўтилишини ташкил этиш;

  • мактабдаги ўқувчилар билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, ёлғиз ва кам таъминланган кексалар ва мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган харбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оилалари ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй-рўзғор юмушларига кўмаклашиш ҳамда уларни байрам билан табриклашларини ташкил этиши;

  • синфларда Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган харбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини ўқувчилар ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича “Қахрамонлик, бурч ва фидоийлик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият” шиорлари остида тадбирлар ва учрашувлар ўтказилишини ташкил этиш юклатилсин.

  1. Амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ таълими бўлимининг Маънавий-ахлоқий тарбия бўлимига маълумот тақдим этиш И.Ахмадалиев зиммасига юклатилсин.

  2. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.




Download 29.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling