Буйруғига 8-илова касб касалликлари рўйхати


Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар


Download 38.87 Kb.
bet4/6
Sana21.04.2023
Hajmi38.87 Kb.
#1373824
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

4.

Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар.









4.1.

Координатор неврозлар, шу жумладан, ёзув чангаги (спазми).

Ҳаракатларнинг аниқ координациясини талаб қиладиган ва тезкорлик билан бажариладиган ишлар.

Клавишалик аппаратларда ва мусиқа (чолғу) асбобларида ишлаш; стенография, қўлёзма, матн ёзиш, чизма чизиш, граверли, нусха кўчириш ишлари ва бошқалар.



4.2.

Периферик асаб тизими ва таянч-ҳаракат тизимининг хасталиклари; моно- ва полиневропатиялар, шу жумладан, компрессион ва вегетатив-сенсор невропатиялари, бўйин ва бел-думғаза радикулопатиялар, сурункали миофиброзлар (миофасцитлар, тендовагинитлар, стенозловчи лигаментозлар, стилоидозлар, “ёпилиб қолувчи бармоқлар” ва бошқалар), елка эпикондилезлари, елка-кўкрак периартрозлари, остеоартрозлар, шу жумладан, спондилоартроз, асептик остеонекрозлар.



Маҳаллий (локал) мушак зўриқиш, бир маромдаги ҳаракатлар, тез суръатлар билан бажарилувчи асаб пояларига, мушакларга, бойламларга, тоғайларга тушадиган тазйиқ, уларнинг шикастланиши, осиғлиқ ҳолда ушлаб туриш, уларни қўлда кўтариб ишлатиш билан боғлиқ ишлар; гавдани доим энгашган ҳолда тутиш, ўзини ноқулай ишчи вазиятда тутиш (тиззада, ётиб, олдинга энгашиш, осилиб туриш вазиятлари) билан боғлиқ ишлар.

Клавишали ҳисоблаш, ҳисоблаш-перфорацион, телефон аппаратида, ёзув машинасида ишлаш, қўлда соғиш, тоғ қидирув, силлиқлаш, пармалаш, ишлов бериш, формовка (қолиплаш), оқлаш ишлари, катта юк ташувчи ўзиюрар, шу жумладан, қишлоқ хўжалик машиналарида ишлаш, мусиқий, цирк ишлари, тешадиган ва тозалайдиган чуқурларда, шу жумладан, об-ҳавоси ноқулай бўлган шароитлардаги барча ишлар).

4.3.

Бачадон ва қин деворларининг пастга тушиши ва тушиб қолиши.

40 ёшга қадар аёлларнинг ноқулай иш вазияти, вибрация ёки узоқ вақт (10 йил ва бундан ортиқ) ва мунтазам равишда (сменанинг 50%дан ортиқ вақти) юк кўтариш ва уни ташиш, бунда туғруқ даврида чаноқ туби шикастланмаган бўлиши керак.



Юкларни қўлда ёки куч ишлатиб ташиш билан боғлиқ бўлган ишлар.

4.4.

Яллиғланиш (тромбофлебит) ёки трофик бузилишлар билан асоратланган оёқлардаги веналарнинг варикоз кенгайиши.

Оёқда тик вазиятда узоқ вақт туриб ишлаш.

Узоқ статик зўриқиш, тик туриш, мунтазам оғир юк кўтариш билан боғлиқ бўлган ишлар. Тоғ ишларида, пармалаш, маҳкамлаш ва бошқаларда қатнашиш. Айниқса тик тушадиган қирраларда ишлаш.



4.5.

Товуш аппаратининг ўта толиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллар: сурункали ларингит, вазомотор монохордит, товуш бойламларининг тугунлари (“ашулачилар тугунлари”) овоз бойламларининг яралари, фонастения.



Узоқ вақт мобайнида товуш бурмаларининг мунтазам зўриқиши.

Ўқитувчилик иши, радио, телевидениеда дикторлик иши, актёрлик ишидаги вокал-нутқ сўзлаш турлари; телефон станцияларида ишлаш ва бошқ.

4.6.

Зўрайиб борувчи узоқни кўрмаслик.

Яқин масофадан туриб майда нарсаларни ажратишда кўришнинг ўта зўриқиши.

Картография, ферритларни электрон машиналарга йиғиш, қимматбаҳо ва ярим ноёб тошларни ишлаш ва сифатини текшириш, соат йиғиш, оптик асбоблар билан созлаш ишлари ва бошқ.



4.7.

Ўпка эмфиземаси.

Ишлаш жараёнида мунтазам зўриққан экспирация.

Пуфлайдиган чолғу асбобларида ўйнашга алоқадор ишлар, шиша буюмларини механизациясиз пуфлаб ишлаб чиқариш.



4.8.

Неврозлар.

Руҳий касалликларга чалинган беморларни бевосита узоқ вақт парвариш қилиш.

Тиббий ходимларнинг руҳий хасталиклар шифохоналарида ишлаши, шу жумладан, руҳий хасталикларга учраган болаларга қарайдиган махсус мактабларнинг ўқитувчилари ва ходимлари.




Download 38.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling