Буйруғига 8-илова касб касалликлари рўйхати


Касб касалликлари рўйхатини қўллашга доир


Download 38.87 Kb.
bet6/6
Sana21.04.2023
Hajmi38.87 Kb.
#1373824
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

Касб касалликлари рўйхатини қўллашга доир
ЙЎРИҚНОМА

1. Касб касаллигига ташҳис қўйишда, бажариладиган ишлар ёки унинг касбга алоқадорлигида, ишга қобилиятлилик экспертизасида, тиббий ва меҳнат саломатликни тиклаш масалаларини ҳал этишда, шунингдек ходимлар соғлиғига етказилган зарарни корхоналар ва ташкилотлар томонидан қоплашга алоқадор масалаларни кўриб чиқишда касб касалликлари рўйхати асосий ҳужжат ҳисобланади.

2. Рўйхатга фақатгина нохуш ишлаб чиқариш омиллари (пневмокониозлар, тебраниш касаллиги, заҳарланиш ва бошқ.) таъсир кўрсатиши туфайли келиб чиқадиган касб касалликлари, шунингдек муайян нохуш ишлаб чиқариш омили - касб омили таъсир кўрсатишига алоқадор эканлиги ва организмда худди шундай ўзгаришлар (бронхит, аллергик касалликлар, катаракта ва бошқалар)нинг росмана таъсири келтириб чиқарган бошқа хасталиклар киритилган.

3. Мазкур хасталик касбга алоқадор эканлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган касаллик клиник кечиши шаклининг тавсифини, этиологик омил ва бажариладиган ишлар турини, стаж, муайян ишлаб чиқаришдаги конкрет меҳнат санитария-гигиена шароитларини ҳисобга олиш зарур.


Иш жойлари кимёвий моддалардан ифлосланмаганлиги махсус текширув усуллари ва етарли миқдорда ўтказилган синовлар билан исботланган бўлиши лозим. Агар ишлаб чиқариш муҳити ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари даражаси мутлақо текширилмаган бўлса, бу ҳол касб касаллиги ташҳисини аниқлаш учун тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда касб касаллигининг клиник белгилари яққол ифодаланган бўлса, динамикада касалликнинг зўрайиши кузатилса ва узоқ иш стажи бўлганда касб касаллигининг ташҳисини қўйиш мумкин.
Шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур ҳужжатда бажариладиган ишлар ва корхоналар, шунингдек касалликни келтириб чиқарувчи этиологик омилларнинг фақатгина тахминий рўйхати келтирилган холос.

4. Клиник-экспертлик хулоса чиқаришга, шунингдек касб касалликларининг эрта ва анча вақт ўтгандан кейин рўй берадиган асоратлари (масалан, углерод оксиддан заҳарлангандан кейин юз берадиган марказий асаб тизимининг барқарор органик ўзгаришлари) ҳам касб касалликлари қаторига киради, зарарли омил (масалан: кечки силикоз, сийдик пуфаги папилломаси ва бошқалар) билан мулоқот тўхтатилгач, анча вақт ўтгандан сўнг касб касаллиги ривожланиш эҳтимоли борлигини ҳам ҳисобга олиш зарур, касб касаллиги рўй берган шароитда (масалан, пневмокониоз ва чанг туфайли ривожланган ўпка раки) пайдо бўлган хасталиклар ҳам касб касалликлари жумласидандир, бу эса бронхлар шиллиғида бир хил гистологик ўзгаришлар (одатда, ясси ҳужайрали рак ривожланиши билан юз берадиган дисплазия элементлари бўлган тарқоқ метаплазия) борлиги билан тасдиқланади.


Касб касаллигининг регрессияси кузатилса ҳам (масалан, ўткир ва сурункали заҳарланишлар, вибрацион касаллиги, тери касалликлари, аллергик хасталиклар ва бошқалар) ишчини аввалги ўз ишига қайтариш мумкин эмас ва уни бошқа касбга ўргатиш тавсия қилиш зарур.

5. Агар рўйхатда кўрсатиб ўтилган касб касаллиги касбга дахли бўлмаган хасталикни кучайтириб, турғун меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келса, ишга қобилиятсизлик сабаби касбга алоқадор деб ҳисобланиши лозим.

6. Ўткир касб касаллиги ташҳиси (заҳарланишлар) тегишли СЭСдаги профпатология бўйича мутахассис ва меҳнат гигиенаси бўйича врач билан албатта маслаҳатлашгандан кейин, ҳар қандай даволаш-муҳофаза муассасасининг врачи томонидан қўйилиши мумкин. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) тўсатдан пайдо бўлади, у кимёвий моддалардан иш майдонидаги ҳавода нисбатан юқори концентрацияси ва бошқа нохуш омиллар бир марта (кўп деганда бир иш сменасида) таъсир ўтказгандан сўнг юзага келади. Юқумли касалликлар сабабли пайдо бўлган (вирусли гепатит, бруцеллёз, куйдирги, озиқ-овқат энцефалити ва бошқалар) касалликнинг бемор касбига алоқадорлигини аниқлаш зарарланиш ўчоғида юқумли хасталик ҳодисасининг эпидемиологиясининг текширувини ўтказаётган ҳудудий СЭС врач эпидемиологи томонидан амалга оширади.

7. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) ташҳисини 2-ТошДавТИ касб касалликлари кафедраси ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий текшириш институти қошидаги врачлик консультатив комиссияси қўйишга ҳақли ҳисобланади. Зарарли ишлаб чиқариш-касб омилларининг узоқ муддат таъсир ўтказиши натижасида пайдо бўлган хасталиклар сурункали касб касалликлари қаторига киради. Касб касаллигини белгилашда ташҳисдан кейин (қавс ичида) зарарланишнинг асосий белгиларини ва зарарланган аъзолар функционал фаолиятининг бузилиш даражасини кўрсатиш керак.



8. Тиббий-меҳнат экспертизаси амалиётида шуни ҳисобга олиш керакки, касаллик касб касаллиги эканлигининг тан олинишида ҳамма вақтда ҳам меҳнат қобилияти бузилиши шарт эмас. Касб касалликлари ва заҳарланишларнинг бошланғич шаклларида ишлаш қобилияти ҳақидаги хулоса фақат айни муайян ишлаб чиқариш шароитларида ишни тўхтатиш ҳақида тавсия бериш ва малака ҳамда иш ҳақини камайтирмасдан оқилона зарарсиз шароитли ишга жойлаштиришдан иборат бўлиши мумкин.
Касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳини белгилаш ҳуқуқи ва ишлаш қобилиятининг неча фоиз йўқотилганлигини аниқлаш тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиялари зиммасига юклатилган.

9. Касб касаллиги борлигини аниқлаш ва касб касалликлари рўйхатидан тўғри фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва 2-ТошДавТИ клиникаси қошидаги врачлик-консультатив комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилади.
Download 38.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling