Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш
Download 163.27 Kb.
|
Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ў итувчилар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқичда
- Учинчи босқичда
Тадқиқот босқичлари:
Биринчи босқичда (2010-2011 йй.) тадқиқот муаммоси бўйича илмий-педагогик ва ўқув-методик адабиётларнинг таҳлили амалга оширилди; ўқув жараёнини ташкил этишнинг ҳозирги замон шароитларида информатика ўқитувчисининг касбий-педагогик фаолиятидаги ўзига хосликлар ўрганилди; ўқитиш учун Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларнинг таълимий имкониятлари аниқланди; ўқитувчининг касбий-педагогик фаолиятида Булутли технологиялардан фойдаланишнинг эҳтимолий вариантлари кўриб чиқилди; «компетентлилик», «компетенция», «касбий компетентлилик», «АКТ компетентлилик» тушунчалари ва уларнинг бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашдаги аҳамиятининг таҳлили амалга оширилди; тадқиқот мақсади, вазифалари, предмети, объекти, ишчи гипотезаси белгиланди; тажриба-синов ишлари режалари ишлаб чиқилди; диссертация муаммосининг назарий ишлаб чиқилиши амалга оширилди. Иккинчи босқичда (2012-2014 йй.) ўтказилган сўровномалар натижаларининг таҳлили амалга оширилди; таянч дастурий воситалар сифатида Булутли сервислардан фойдаланиш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчисининг АКТ компетентлилигини шакллантиришнинг методик тизимини тузиб чиқиш учун материалларни танлаб олиш амалга оширилди; бўлажак информатика ўқитувчисининг АКТ компетентлилиги тузилмасида ахборот ва коммуникацион технологияларинг жадал ривожланиши шароитларида таълимни модернизациялаш талабларини энг тўла равишда акс эттирувчи Булутли технологиялар соҳасидаги махсус компетенциялар ажратиб кўрсатилди; талабаларнинг Булутли технологиялар соҳасидаги АКТ компетентлилигини шакллантиришга ёрдам берадиган ўқитиш методикаси ва уларнинг шаклланганлигига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилди; бўлажак информатика ўқитувчисининг АКТ компетентлилигини шакллантиришга ёрдам берувчи педагогик шарт-шароитлар аниқланди; бўлажак информатика ўқитувчисининг АКТ компетентлилигини шакллантириш даражасининг тажрибавий текшириб кўрилиши амалга оширилди. Учинчи босқичда (2015-2016 йй.) ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаларининг таҳлили амалга оширилди; олиган эмпирик маълумотлар таққосланди; мос ҳолдаги хулосалар чиқарилди ва тажриба натижаларининг статистик методлар билан таҳлили ўтказилди; диссертацион тадқиқот иши матни расмийлаштирилди. Download 163.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling