Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг компетентлилигини шакллантириш


Download 163.27 Kb.
bet3/5
Sana09.04.2023
Hajmi163.27 Kb.
#1345458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Булутли технологиялар воситасида бўлажак информатика ў итувчилар

Тадқиқот мақсади Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш методикасини илмий-методик жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
Тадқиқот объекти – профессионал таълим тизимида бўлажак информатика ўқитувчиларини ўқитиш жараёни.
Тадқиқот предмети – ўқитишнинг тармоқ моделларини юзага чиқариш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш.
Тадқиқот гипотезаси сифатида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш қуйидагилар амалга ошириладиган бўлса, самарали бўлиши ҳақидаги фараз олға сурилди:

  • бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш учун тармоқ сервисларининг имкониятларини очиб бериш;

  • ўқитиш учун Булутли тармоқларни самарали танлаб олишга имкон берувчи мезонларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш (мультенантлилик ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятлари; обуна механизми, назорат функциялари, сервисдан фойдаланувчилар ва иловаларни созлаш ҳамда бошқариш; сервисдан фойдаланувчиларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва ноёб идентификаторларни қўллаб-қувватлиш; ҳар бир таълим олувчи учун созламаларнинг маълум бир даражаси);

  • ўқув материалларини ишлаб чиқишда Булутли технологиялар (ишлаб чиқиш учун Булутли сервислар ва платформалар)дан фойдаланиш сингари ахборот-технологик шарт-шароитларни юзага чиқариш, ўқув фаолиятини ташкил этиш шаклига боғлиқ ҳолда функциональ жиҳатдан энг мос келувчи Булутли сервисларни танлаб олиш, Булутли сервислар ва шу кабилар билан ишлашда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-техник чоралари ва методларини қўллаш;

  • информатика ўқитувчиси ва таълим олувчиларнинг таълим фаолиятида фойдаланиш учун Булутли сервислардан хавфсиз фойдаланишнинг талабларини бажариш (Интернет тармоғида мулоқот қилиш ва хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш; Булутли сервисларга кириш учун фақат ҳимояланган Интернет-уланмаларни эксплуатация қилиш; авторизациядан, шу жумладан, Булутли сервисларда ишлаш давомида авторизациянинг икки бўғинли тизимидан фойдаланиш; нафақат персонал маълумотларни, балки сақланаётган ахборотларнинг ҳам шифрланишини қўллаб-қувватлайдиган маълумотларни сақлаш сервисларидан фойдаланиш; сервисларга кириш учун мураккаб пароллардан фойдаланиш; Булутли хизматларнинг фақат маълум таъминотчиларини танлаб олиш ва ҳ.к.);

  • таълим фаолиятида Булутли технологияларни қўллаш асосида АКТ компетентлилигини шакллантириш методикасидан фойдаланиш.

Белгиланган мақсад ва шакллантирилган гипотезага мувофиқ ҳолда қуйидаги тадқиқот вазифалари белгиланди:

  1. Таълим тизимини модернизациялаш ва Булутли технологияларнинг ривожланиши шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантиришнинг назарий асосларини аниқлаш;

  2. Олий таълим бўйича ДТС да акс эттирилган бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилиги мазмунини таълим жараёнида Булутли технологиялар соҳасидаги махсус компетенциялар ва уларинг шаклланганлиги даражасига талаблар билан тўлдириш;

  3. Булутли технологиялардан фойдаланиш шароитларида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш;

  4. Таълим олувчилар ва педагог-ходимларнинг таълим фаолиятида келгусида жорий қилиш учун Булутли технологиялар асосида тармоқ сервисларини танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш;

  5. Булутли технологиялар асосида тармоқ сервислари билан ишлашда ахборот хавфсизлигини таъминлашга бўлажак ўқитувчининг қобилиятларини шакллантириш учун ўқув-методик таъминотни ишлаб чиқиш;

  6. Булутли технологиялар соҳасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг АКТ компетентлилигини шакллантириш методикасининг самарадорлигини текшириш бўйича педагогик тажрибани ўтказиш.

Тадқиқотда белгиланган вазифаларни ҳал қилиш ва тадқиқот гипотезасини текшириб кўриш учун назарий таҳлил методлари (тадқиқот муаммоси бўйича психологик-педагогик ҳамда методик адабиётларни ўрганиш ва тизимлаштириш; таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлар, ўқув дастурлари ва методик материалларнинг таҳлили); эмпирик тадқиқотлар (тажриба давомида ўқитишннг бориши устидан кузатиш; таълим олувчилар ва ўқитувчиларни сўровномалар ҳамда тест топшириқларидан ўтказиш; педагогик тажриба, унинг статистик ҳамда эҳтимолийлик методлари билан миқдорий ва сифат таҳлили каби методлардан фойдаланилди.

Download 163.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling