Бурғилаш режими ва технологияси


Download 23,05 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi23,05 Kb.
#1204244
Bog'liq
burgilash rejimi va texnologiyasi


Бурғилаш режими ва технологияси

Олмосли бурғилаш технологияси ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Юмшоқ ва ўрта қаттиқликдаги жинслардан ташкил топган қудуқлар қаттиқ қотишмали коронкалар билан бурғиланади, қаттиқ ва мустаҳкам жинслар эса бирқатламли ва импрегнирланган коронкалар билан бурғиланади. Қудуқларни бурғилаш снаряднинг кичик айланиш частоталарида бошланади. Бурғилаш снаряди қудуққа олмосли коронка матрицасига шикаст етказмаслик мақсадида эҳтиёткорлик билан туширилади.


Олмосли бурғилашнинг технологик режими параметрлари тоғ жинсларининг физик-механик хусусиятларига, коронка тури, қудуқ чуқурлиги ва йўналишига қараб танланади. Янги коронкалар билан бурғилаш бошида паст режим параметрларида олиб борилади. Коронкаларни приработка қилиш вақти уларнинг турлари ва жинслар хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Забойда ҳосил бўлган керн кернузғич ичига киргач, бурғилаш режими белгиланган жинслар учун мос равишда олиб борилади.
Бурғилаш жараёнида олмосли коронкалар ейилиб, унинг ташқи диаметри кичраяди. Бурғилаш ишлари коронкани тўла ейилиб тугашигача олиб борилмайди, коронканинг бурғилаш тезлиги 1–2 см/минутгача камайганда бурғилаш снаряди кўтарилади ва коронка бошқасига алмаштирилади. Колонкавий қувур керн билан тўлганда ҳам бурғилаш снаряди кўтарилади. Юқорига кўтарилган коронка кўздан кечирилади ва колонкавий қувурдан керн чиқариб олинади. Олмосли коронкалар куйидаги ҳоллардан ишдан олинади: 1) механик жароҳат сезилганда; 2) коронка ишчи юзасида ариқчалар кузатилганда; 3) олмослар очилиб қолганда; 4) диаметр бўйлаб ейилиш юзага келганда.
Олмосли коронкалар билан бурғилаш режим параметрларига коронкага бериладиган оғирлик кучи, снаряднинг айланиш частотаси ва забойга юбориладиган ювиш суюқлиги миқдори киради.
Жинсларга бериладиган оғирлик кучи жинсларнинг қаттиқлиги ва коронка турига мос равишда танланади.
Олмосли коронкага бериладиган оғирлик кучи амалиётда қуйидаги формула билан аниқланади.
Рол = Рсол · S;

Бу ерда Рсол - коронканинг 1 м2 ишчи юзасига тўғри келадиган солиштирма оғирлик кучи, кН;


– бирқатламли коронкалар учун Рсол = (0,5 ÷ 0,70) · 104 , кН /м2 ;

  • импрегнирланган коронкалар учун Рсол = (0,6 ÷ 1,5) · 104 , кН /м2

қилиб олиш тавсия этилади.
S – олмосли коронканинг ишчи юзаси, м2
Турли диаметрлардаги коронкалар учун бу қиймат қуйидаги жадвал келтирилган.

Жадвал


Коронка диаметри, мм

46

59

76

93

S, м2 · 104

6,0

8,5

12,6

22,6



Дарздор ва кучли абразив жинсларни бурғилашда олмосли коронкаларга бериладиган оғирлик кучи қуйидагича аниқланади.


Рол = С · Рсол · S;


Бу ерда С = 0,7 ÷ 0,8 – жинсларнинг дарздорлиги ва абразивлигини инобатга олувчи коэффициент.


Коронкага бериладиган оғирлик кучининг максимал йўл қўйиладиган қийматидан оширилиши коронканинг шлам билан ифлосланиб қолиши, бурғилаш тезлигини камайиши, ейилишининг кучайишига ва коронкани қизиб кетишига олиб келади.
Олмосли коронкалар билан бурғилашнинг бошқа бурғилаш усулларидан афзалликлари бурғилаш снарядининг юқори айланиш частоталарида яққол намоён бўлади.
Бурғилаш снарядининг айланиш частотаси майдаолмосли коронкаларнинг асосий бурғилаш режим параметри ҳисобланади. Бурғилаш снарядининг айланиш частотасини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин.

Бу ерда До –коронканинг ўртача диаметри, м.


v – коронканинг айланма тезлиги, м/с. Бу қиймат қуйидаги шароитлар учун:
- кучли дарзланган жинслар учун; v = 0,3 ÷ 0,6 м/с;
-жуда қаттиқ ва кучли абразив жинслар учун v = 0,8 ÷ 1,5 м/с;
-қаттиқ жинслар учун v = 1,5 ÷ 2,0 м/с;
-кам абразив ва ўрта қаттиқликдаги жинслар учун v = 2,0 ÷ 3,5 м/с;
Бироқ қудуқ чуқурлиги ортган сари бу қиймат кичраяди.
Олмосли бурғилашда ювиш суюқлиги олмосларни яхши совутиши ва ҳосил бўлган шламларни тозалаши лозим бўлади.
Ювиш суюқлигининг миқдори бурғилаш қувури ва қудуқ девори орасидаги бўшлиқ кўндаланг кесими юзасига қараб танланади.


Q = m · π / 4· (D2 қ - d2 б ) · υ ;

Бу ерда Dқ – қудуқ диаметри, м.
dб – бурғилаш қувури ташқи диаметри, м;
m – қудуқ суюқлик оқимининг нотекист ҳаракатини инобатга олувчи коэффициент, m = 1,2 ÷ 1,3 қилиб қабул қилинади.
υ – чиқаётган суюқлик тезлиги, м/с.
Олмосли бурғилашда чиқаётган суюқликнинг рационал тезлиги υ = 0,5 ÷ 0,8 м/с қилиб олиш тавсия этилади.
Ювиш суюқлиги миқдорини коронка диаметрининг ҳар 1 см. га тўғри келадиган солиштирма суюқлик миқдори билан ҳам аниқлаш мумкин.
Q = qр · Dк ;

Бу ерда qр – коронканинг 1 см. диаметрига тўғри келадиган солиштирма суюқлик миқдори, л/мин. Амалий ҳисобларда qр =4 ÷ 6 л/мин қилиб олинади.


Dк – коронканинг ташқи диаметри, см.
Бурғилаш снарядининг юқори айланиш частоталарида снаряднинг тебраниши юзага келади, бунинг оқибатида бурғилаш механик тезлик сусаяди ва коронканинг ишқаланиб ейилишига чидамлиги камаяди. Тебранишни бартараф этиш учун бурғилаш қувурлари колоннасининг диаметри қудуқ диаметрига максимал яқин бўлиши керак. Шу мақсадда ниппел уламали бурғилаш қувурлари ишлатилади. Тебранишни камайтириш учун қувурларни даврий равишда ташқи томони тебранишига қарши мойлар билан қопланади.
Бурғилаш ишларида тебранишга қарши КАВС мойи яхши натижалар бермоқда. Унинг таркибида канифол, нигрол ва ҳайвонлар мойи бўлади. Тебранишни камайтириш учун эмулсион эритмалар ҳам ишлатилади. (ЭМУЛСОЛ – Б, ЭЛ –3, ЭЛ – 4, ЭН –4, ЭТ – 2).
Колонкавий қувур ва олмосли коронкадаги тебранишларни камайтириш учун, забой амортизаторлари ишлатилади. Улар кўндаланг ва бўйлама тебранишларни сўндиради. Амортизатор колонкавий қувур билан бурғилаш қувурлари колоннаси орасига жойлаштирилади.Амалиётда қуйидаги турдаги амортизаторлар ишлатилади: ЗА – 6, ЗА –7 ва АК – М.


Назорат учун саволлар

1.Олмосли бурғилашнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд.


2.Олмосли коронкалар билан бурғилаш режим параметрлари қандай аниқланади?
Download 23,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling