Бурғилаш ускуна ва механизмлари


Расм Колонкавий бурғилаш учун коронкалар


Download 1.1 Mb.
bet2/2
Sana21.09.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1684096
1   2
Bog'liq
burgilash uskuna va mexanizmlari

Расм Колонкавий бурғилаш учун коронкалар.


а – қаттиқ қотишмали; б – олмосли: 1 – коронка корпуси; 2 – резба; 3 – конусли юза; 4 – қаттиқ қотишмали кескичлар; 5 – ювуш суюқлиги ўтадиган ариқчалар; 6 – олмос ушлаб турадиган матрица; 7 - олмослар

Кенгайтиргичлар қудуқ стоволини торайиб қолишидан сақлаш учун ишлатилади. У ташқи томонга кесгич элементлар – олмосли штабикларга эга бўлган цилиндрдан иборат бўлади. Кенгайтиргичларнинг диаметри коронканинг ташқи диаметридан 0,05 – 0,1 мм га катта бўлиши кекак.


Колонкавий қувурлар - ҳосил бўлган кернни қабул қилиш ва қудуққа маълум йўналиш бериш учун ишлатилади.
Колонкавий қувурлар чоксиз пўлат қувур материалларидан таёрланади ва унинг икки томони ичига трапециясимон резба очилган бўлади. Бир томонига коронка, иккинчи томонига ўтгич уланади. Колонкавий қувурлар 1, 2, 3, 4 ва 6 м узунликда ишлаб чиқарилади.
Колонкавий қувурларнинг асосий ўлчовлари жадвалда келтирилган.

Жадвал


Диаметри, мм




Олмосли коронка

Қаттиқ қотишмали коронка

Колонкавий ва обсадка
қувури

Ташки




Ички


Ташқи


Ички


Ташқи


Ички


Обсадка қувурлари ниппели

-

-

-

-

-

-

-

-

-

151

132-133

146

137

135,5

-

-

132

113-114

127

118

116,5

112

92

112

93-94

108

99,5

97,5

93

73

93

74-75

89

81

78,5

76

59

76

58-59

73

66,5

62,5

59

42

59

44

57

49,5

46,5

46

31

46

31

44

37

33,5

36

22

36

21

34

27

-

26

14

-

-

-

-

-

Ўтгичлар бурғилаш қувурлари колоннаси билан колонкавий қувурларни тутуаштириш учун хизмат қилади.


Қувурли ўтгичлар икки турда ишлаб чиқарилади: фрезерли ва ўчамакли. Фрезерли ўтғичлар колонкавий қувур билан бурғилаш қувурлари колоннасини туташтириш учун хизмат қилади.
Ўчамакли ўтгичлар бирғилаш колоннасининг остки қисмини колонкавий ва шламли қувур билан туташтириш учун ишлатилади.
Бурғилаш қувурлари айланма ҳаракатни станок айлантирғичдан жинсларни парчаловчи асбобга узатиш учун ишлатилади. Бурғилаш қувурлари бўйлаб ювиш суюуқлиги забойга юборилади. Бурғилаш қувурлари орқали жинсларни парчаловчи асбоб учун самарали бўлган оғирлик кучи берилади.
Бундан ташқари бурғилаш колоннасидан аварияларни бартараф этишда фойдаланилади. Бурғилаш қувурлари чоксиз қилиб, сифатли пўлатлардан тайёрланади. Сифатли пўлатлар Д, 36Г2С, 40Х, 30ХГС каби маркадаги пўлатлардан тайёрланади. Қувурларга тайёрланиш даврида термик ишлов - нормализация ёки закалка берилади. Қувурлар резба очилган учлари заиф ланиб қолмаслиги учун, уларнинг охирги қисми қалинлаштирилади. Разведкавий бурғилашда ниппел ва муфта – қулф уламали бурғилаш қувурлари ишлаб чиқарилади (расм).


Расм Разведкавий бурғилашда ишлатиладиган бурғилаш қувурлари.


а,б – ниппел уламали; в – муфта – қулф уламали; 1 – қувур; 2- ниппел ёки муфта; 3,4 – конус (ниппел) ва қулф муфтаси.

Муфта – қулф уламали бурғилаш қувурлари ташқи конусли резбага эга.


Свечаларда қувурлар ўзаро муфталар билан туташтирилади, свечалар эса бурғилаш қулфлари билан.
Ниппел уламали бурғилаш қувурлари ички трапециясимон цилиндрик резбага эга бўлади. Қувурлар ўзаро А – типидаги ниппеллар билан уланади, свечалар эса – ниппел қулфи билан, яни А ва Б типдаги ниппелар билан уланади.
Колонкавий бурғилашда ишлатиладиган бурғилаш қувурларининг асосий ўлчовлари жадвалда келтирилган.
Бурғилаш жараёнида бурғилаш қувурлари қудуқ деворига ишқаланиб, унинг устки қисми ейилади. Бурғилаш қувурлари устини ейилишига мойиллигини камайтириш учун унинг устки қисмига юқори частотали ток билан ишлов берилади. Мураккаб бурғилаш ишлари шароитларида бурғилаш қувурлари колоннасида узилишлар содир бўлиб туради. Одатда қувурлар резба очилган жойидан ва қалинлаштирилган жойларидан узилади.
Енгил қотишмали бурғилаш қувурлари. Енгил қотишмали бурғилаш қувурлари бир хил диаметрдаги пўлат бурғилаш қувурларига қараганда 2,2 – 2,5 марта енгил ҳисобланади.
Суюқликка ботирилган пўлат бурғилаш қувурлари ўз вазнини 13% га, енгил қотишмали бурғилаш қувурлари эса 36% га камайтиради. Ўз навбатида бурғилаш колоннасини қудуқдан кўтариш учун сарфланадиган қувват ҳам камаяди.
Жадвал

Қувур диаметри
мм

Қувур узунлиги, мм



Ниппел диметри, мм

Қулфнинг ташқи
диаметри, мм

Энг тор жойнинг диаметри, мм

Ташқи


Ички




Ташқи


Ички


33,5

24

1500

34

14

-

-







3000













42

32

1500

44

16

-

-







3000













50

39

4500

52

22

-

-

42

32

1500







57

22







3000



















4500

-

-

65

28

50

39

1500



















3000



















4500













63,5

51,5

3000

-

-

83

40







4500



















6000













Енгил қотишмали бурғилаш қувурларини қўллаш:


1) бурғилаш қувурлари колоннасини айлантириш ва кўтариб – тушириш операциялар учун сарфланадиган қувватни камайтиради;
2) кўтариб – тушириш операцияларни бажариш учун сарфланадиган вақтни тежайди;
3) ишчиларнинг меҳнатини енгиллаштиради ва бурғилаш бригадаси иш унумдорлигини оширади.
Юқори оборотли олмосли ва қаттиқ қотишмали коронкалар билан бурғилашда қудуқ диаметрлари 46, 59 ва 76 мин. бўлганда, диаметрлари 42, 54 ва 68 мм бўлган енгил қотишмали бурғилаш қувурлари ишлатилади. Енгил қотишмали қувурлар Д16Т русумдаги алюминий қотишмасидан тайёрланади.
Бурғилаш колоннаси массасини ошириш ва остки қисми эгилувчанлигини камайтириш учун оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари (ОБҚ ) ишлатилади.
Айниқса чуқур қудуқларни бурғилашда снаряд таркибига ОБҚ ни киритиш бурғилаш колоннасини иш шароитини яхшилайди ва қудуқларнинг эгриланишини камайтиради.
Енгил қотишмали бурғилаш қувурларининг
техник характеристикалари
Жадвал

Қувур турлари

ЛБТН – 68

ЛБТН – 54

ЛБТМ – 54

ЛБТН – 42



Ташқи диаметри:
Қувурларнинг, мм
Ниппелнинг, мм
Қулф ва муфтаники, мм
Қувур девори қалинлиги мм,
1м. қувурнинг массаси, тутуаштириш элементлари билан, кг

68
68,5


-

9
5,5.



54
54,5


-

9
4,75



54
-


64

9
4,75



42
42,5


-

7
3,1



ОБҚ 40Х русумдаги қалиндеворли қувурлардан тайёрланади. Диаметрлари 73, 89 ва 108мм бўлган қувурларнинг узунлиги 4,5 метрни ташкил этади. ОБҚ нинг массаси ўз навбатида 25, 6, 36 ва 52 кг/м ни ташкил этади. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари колонкавий снаряд ёки долото билан бурғилаш қувурлари колоннаси орасига жойлаштирилади.
Ниппел уламали диаметрлари 24, 32, 42, 54 ва 68 мм бўлган бурғилаш қувурлари ўртача чуқурликдаги (1000 метргача) бўлган қудуқларни олмосли коронкалар билан юқори айланиш частотасида бурғилаш учун кўзда тутилган.
Диаметрлари 50, 60,3 ва 73 мм бўлган муфта – қулф уламали бурғилаш қувурлари диаметрлари 76, 93 ва 112 мм бўлган чуқур қудуқларни олмосли коронкалар билан бурғилаш учун ишлатилади. Шу билан бирга диаметрлари 76 мм дан катта бўлган қудуқларни қаттиқ қотишмали коронка ёки долото билан бурғилаш учун ҳам ишлатилади.
Шлам йиғувчи қувурлар. Бурғилаш жараёнида йирик ва оғир заррачали шламларни ушлаб қолиш учун ишлатилади. Шлам йиғувчи қувурлар колонкавий қувурлар учун ишлатиладиган пўлат заготовкалардан тайёрланади. Шлам йиғувчи қувурнинг остки қисмида чап резба очилган бўлиб, бу резба учамакли ўтгич билан туташтириш учун кўзда тутилган.
Обсадка қувурлари. Колонкавий бурғилашда чоксиз ишланган обсадка қувурлари ишлатилади. Уларнинг ташқи диаметрлари текис ишланган бўлиб, ўзаро нипеллар билан уланади. Обсадка қувурлари колонкавий қувурлардек тайёрланади, фақат уларнинг очилган резбаси узунлиги 60мм. ни ташкил этади.


Кўтариб – тушириш операциясини бажаришда
ишлатиладиган ёрдамчи асбоблар

Бурғилаш жараёнида технологик асбобларга хизмат кўрсатиш ва кўтариб – тушириш операцияларини бажаришда ёрдамчи асбоблар: ключлар, элеваторлар, остки вилка ва наголовниклар ишлатилади. Ёрдамчи асбобларнинг ўлчовлари ишлатилаётган бурғилаш қувурлари диаметрига мос келиши керак.


Шарнирли ключлар бурғилаш, колонкавий ва обсадка қувурларини текис жойдан ушлаш учун хизмат қилади. Ключлар бурғилаш снарядини ва обсадка қувурларини ечиш ва йиғиш учун хизмат қилади.
Остки вилка қулф ёки ниппелнинг кесилган жойига киритилади ва бурғилаш снарядини ўзайтириш пайтида ёки свечаларни ажратишда қудуқ устида ушлаб туриш учун ишлатилади (расм).
Коронка ключлари – қаттиқ қотишмали ва олмосли коронкаларни ечиш ва улаш учун кўзда тутилган бўлиб, штифтли доирасимон ключ ҳолида тайёрланади.
Элеватор – кўтариб - тушириш операцияларни бажаришда ниппел ёки қулфдаги кесмаларидан ушлаб туриш учун ишлатилади. Элеватор ҳаракатланувчи ҳалқага эга бўлиб, у қувурларни инларидан беихтиёр чиқиб кетишидан сақлайди. Ҳалқали фиксаторларга эга бўлган юк кўтарувчанлиги 20 дан 200 кН. гача бўлган элеваторлар ишлаб чиқарилмоқда.
Ҳозирги пайтда яримавтоматли элеваторлар кенг ишлатилмоқда, бу конструкциядаги элеваторлар юқорида ишловчи ишчисиз кўтариб – тушириш ишларини бажаришни таъминлайди. Бундай элеваторлар бурғилаш свечалари бошига кийдирилган наголовниклар билан ишлатилади.
Ҳозирги пайтда яримавтоматли элеваторлар кенг ишлатилмоқда, бу конструкциядаги элеваторлар юқорида ишловчи ишчисиз кўтариб – тушириш ишларини бажаришни таъминлайди. Бундай элеваторлар бурғилаш свечалари бошига кийдирилган наголовниклар билан ишлатилади.
Наголовниксиз ишлайдиган яримавтоматли элеваторлар ҳам мавжуд (мисол учун Э 18 / 59 ). МЗ – 50 – 80 – 2 русумдаги элеваторлар наголовник билан ишлайди ва муфта – қулф ва ниппел уламали диаметрлар 42, 50 ва 54 мм бўлган бурғилаш қувурларини кўтариш ва тушириш учун кўзда тутилган.
Бурғилаш снарядини кўтариб – туширишда бурғилаш свечаларини улаш ва ечиш энг оғир ишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ишларни механизациялаш учун труборазворот номли механизм ишлатилади.
Труборазворот икки поғанали редукторга эга бўлган айлантирғичдан иборат бўлиб, у махсус корпусга ўрнатилган бўлади (расм).





Расм Кўтариб – тушириш операциялари учун ёрдамчи асбоблар.


а – шарнирли ключ; б,в – етакчи ва остки вилкалар; г – ҳалқали элеватор: 1 – сирға;
2 – фиксатор; 3 – ҳалқа; 4 – корпус; д - яримавтоматли элеватор: 1 – осма; 2 – корпус;
3 – затвор; 4 – фиксатор; 5 – қайтарувчи; е – наголовник: 1 – корпус; 2 – стержен;
3 – фиксация қилувчи винт; 4 – головка


Расм. Р Т – 1200 М труборазвороти


1 – айлантирғич; 2 – центратор; 3 – водило; 4,5 – остки ва етакчи вилка; 6 – электродвигател; 7 – рама
Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling