«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Download 282.46 Kb.
bet28/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Кургошинли бомба – бу баландлиги 200мм ва диаметри – 200мм, рафинирланган кургошинда тайёрланган цилиндр булиб, диаметри 25мм ва чукурлиги 125мм булган тешикка эга. Бу тешикка массаси –10г булган заряд электр портлатгич (ЭД) билан бирга жойлаштирилади. Тикинловчи материал – кум олинади. Портлатилгандан кейин цилиндрда кенгайиш хосил булади. Портлашдан кейин хосил булган хажм билан портлашдан олдинги хажмлар орасида фарк – портловчи модда иш кобилиятининг нисбий улчови хисобланади.
Л.И.Баранов томонидан кургошинлик бомбада синаш урнига – тог жинсларидан олинган кубик шаклидаги ёки кум ва цементдан ковургалари 200мм улчамли блокларда синаш утказиш таклиф этилган. Бунда блок марказидаги шпур жойлаштирилиб унга 10гр заряд солиб синов утказилади. Портлашнинг майдалаш характери чикадиган майда (7мм гача булган францияда) булакчаларнинг чикиш билан характерланади.

Рис-8. Портловчи модда иш кобилиятини аниклаш схемаси. (чизма-2) (трауцл методи)


А - портлатишгача булган шакли
1 – кургошинли цилиндр
2 – ПМ заряди
3 – портлатгич (детонатор)
4 – тикин (забойка)
б – портлашдан кейинги шакли.
Балластик мортира – торткичга моятник куринишида осиб куйилган 7яхлит (массивный) цилиндр. Цилиндр корнусида портлатиш камераси булиб унда заряд (одатда 10гр гача) портлатилади. Унда яна кенгайтириш камераси хам булиб, унда яхлит поршень – снаряд жойлаштирилади. Портлаш пайтида пошен-снаряд камерадан чикариб ташланади, а мортиранинг узи эса маълум бурчакка огади ва бу огиш махсус курилма ёрдамида кайд этилади.
Мортиранинг огиш бурчагига караб ПМ нинг самарадорлиги бахоланади. Стандарт килиб массаси 10г булган тротил заряди портлатилганда мортиранинг огиш бурчаги кабул килинган. Таккослаб бахолаш учун (бошка зарядлар учун) худди шундай огиш берадиган заряд аникланади.
Кичик микдор (масса) даги портлатувчи моддалар иш кобилияти синалгандаги асосий камчилик – бу намуна заряларининг кам массада олиниши (зарядларнинг критик диаметри етказилмай олиниши), шунинг учун бу синовлар сифат буйича нисбий характерга эга булади. Аник курсаткичлар олиш учун – синовларни полигонларда катта микдордаги заряд (критик диаметрда катта диаметрли заряд билан) утказилган синовлар курсаткичлари билан тулгазиш зарур.
Хозирги пайтда, ер ости ишларида хамда очик усулда казиб олиш (карьерлар)да кам сезгирликка эга гранулирланган ва таркибида сув бор ПМ кенг кулланиб келинмокда. Бирок стандарт (гостлаштирилган) бахолаш усуллари хали ишлаб чикилмаган. Бахолаш усулларини ишлаб чикиш устида черноголовка шахридаги РАН химия-физика институти шугулланмокда. Шуни хам айтиш керакки, портловчи моддаларнинг янги турларини ишлаб чикариш гостлаштирилган синов усулларидан анча илгарилаб кетмокда. Шунинг учун хам биз уларни бу ердакелтирмаймиз ва улар тугрисидаги маълумотларни махсус адабиётлардан олиш мумкин.
Портлатувчи моддаларнинг сезувчанлигини ташкаридаш берилган импульсни кабул кила олиш даражаси ушбу импульс билан зарядни детонациялаши.
ПМ нинг сезувчанлиги унинг хусусиятларига, холатига (кукунсимон, куйма, гранулитланган ва бошкалар), намлилигига t0 га заряднинг чегараланиш даражасига боглик.
ПМ сезувчанлигини бахолаш синов утказилади: зарбга, тирналишга, иссикликка (шу жумладан очик алангага), зарбли хаво тулкинига, детонацияни масофага узатишга ва портлатгич таъсирига сезувчанлиги синалади.
ПМ нинг ташки зарбга сезувчанлигини махсус минораларда синалади. Иккита металл юзаси оралигида осиб куйилган маълум массадаги юк заряд устига ташланади.
Иницияловчи ПМ ларнинг сезгирлигини синашда массаси 0,5-1,8кг юкка эга булган тирсакли миноралардан фойдаланилади.
Бризантли ПМ лар учун 5-20 кг юкли вертикал минорадан фойдаланиб, уч метр баландликдан юк ташланади. Бунда синалаётган заряд массаси – 3г олинади.
Сезгирликнинг сифат критерийси этиб, 0,25м баландликдан ташлаб 25,50 ёки 100 та синов утказилгандаги портлашлар проценти олинади.
Баъзида зарбловчининг массасини 2кг килиб олиб, энг юкори ташлаш баландликдан неча бор ташламанг – бирорта хам портлаш содир булмайди ва энг кам баландлик аникланади, бунда хар бир ташлашда портлаш содир булади.
Ишкаланишга сезувчанлигини текшириш ишкаланишни маятнигида синалади. Бунда гидравлик пресс ёрдамида улчаб олинган заряд поршен билан силжувчи ва кузгалмас роликлар орасида сикилади. Ён томондан бериладиган зарб силжувчи роликка моятник юки билан берилган. Бунда сезгирлик характеристикаси булиб роликка берилган кучланиш хизмат килади ва ёндан берилган зарбдан маълум процнт портлашлар содир булади.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling