«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портловчи моддалар сифатини текшириш усуллари


Download 282.46 Kb.
bet29/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портловчи моддалар сифатини текшириш усуллари.
Портловчи моддалар уз хусусиятларини ташиш пайтида хамда омборларда сакланиш даврида уз хусусиятларини узгартириши мумкин. Шунинг учун учун хам портловчи моддалар омборларга олиб келинган пайтида хамда сакланиш даврида даврий равишда сакланиши хамда портлатув ишларини олиб боришга яроклилиги синовлардан утказилиб турилиши керак.
ПМ омборга олиб келиниши билан бирга комплекс синовлардан утказилади. Сарфловчи омборларда факатгина ташки курикдан утказилади – агар улар асосий омбордан олиб келинган булса.
Портловчи моддаларни синаш ишлари факатгина портловчилар ёки лаборантлар томонидан омбор мудири рахбарлиги остида амалга оширилади.

  1. таркибида суюк нитроэфири булмаган ПМ лар кафолатланган муддатининг охирида ва бу муддат тугагач – хар уч ойда;

  2. таркибида суюк нитроэфири булган ПМ лар кафолатланган муддати охирида, бу муддат тугагач – хар бир ойда;

  3. агар портловчи моддаларнинг сифатлилигига шубха уйгонса, сакланиш муддатига карамасдан синовлар утказилади. Синовлар омбор худудида – махсус тайёрланган майдончаларга утказилади.

Синов пайтида ёки ташки курик пайтида носозликлар аникланса, ПМ нинг барча партияси ишга яроксиз деб топилади ва далолатнома тузилади. Тузилган далолатноманинг биттаси ПМ нинг тайёрланган заводга юборилади, иккинчи – «Саноатконтехназорат» агентлигига юборилади. Ишга яроксиз деб топилган портловчи моддалардан келгусида фойдаланиш ёки фойдаланмаслик – махсус комиссия ПМ ни тайёрлаган завод вакили иштирокида хулоса чикаради.
Аммиакли-селитрали ПМ лар ва тротил, «Портлатув ишларини олиб боришнинг ягона коидалари»га риоя килинган холда – ташки курикдан утказилади.
Идишларни курикдан утказилганда – ташки зарарланишлар, яшикларнинг шкастланганлигига ёки конларнинг ахволи, богланишлар ва пломбаларни текширади. Бундай курикдан омборга жойланмада келган барча ВМ лар утказилади. Носозликлари бор яшиклар алохида партия этиб йигилади ва далолатнома тузилади, шундан кейин ички жойланма текширилади. Агар ички жойланма бутун булса, хар бир яшик курикдан утказилади.
Патронларни ташиш курикдан утказилади, олиб келинган партиядан 5 пачкаси танлаб олинади ва уларнинг пачкалари бузилиб барча патронлар текширилади. Патронларда ПМ турини курсатувчи штами (тамга), номер ва патрон массаси, тайёрланган вакти, завод маркаси ва яшик номери булиши керак. Патронларда окиш ёки намланиш булмаса ва уларнинг хар иккала томони яхшигина ёпилган булиши керак.
Тула детонацияланишни аниклаш учун патрон ёки патронлар бир катор килиб учларини учларига тегизиб жойлаштирилади. Бу амаллар махсус полигонда амалга оширилади. Детонациянинг тула кечганлигини ёки тула кечмаганлигини улар портлатилгач, патрон урнига грунтда колган чукурчадан, когозлар йуклигидан ва ПМ колдиклари йуклигидан билинади.
Детонациянинг узатилишига синаганда ПМ нинг паспортига курсатилган сезгирлигини тугрилиги ва бошка заряд портлашига сезгирлиги текширилади. Бунинг учун зичланган грунтда бир укда килиб 2 та патрон жойлаштирилади.
Патронлар орасидаги масофа ГОСТга мувофик олинади. Икки портлатишда портламай колган патрон ёки патрон булаклари кузатилмаса ва хар икки портлашда хам патронлар урнига чукурликлар хосил булса – синов мувоффакиятли утказилган ва ПМ – синовдан утган хисобланади.
Бу синовларни утказишнинг зарурлиги шундаки, шпурларни патронланган ПМ лар билан зарядланганда патронлар уртасида хаволи ораликлар колиши мумкин, бундай зарядлар портлатилганда детонацияловчи тулкин ПМ чегараларида – хаво зарбли тулкинга айланиб унинг жадаллик билан сусайиши кузатилади.
Агар ПМ сифатли булса, хаво оралигига кирган зарбли тулкин энергияси детонацияни уйготишга етарли булади.
Зарялардан бирортаси портлмай колса, тажрибалар сони икки мартага оширилади. Бунда хам портламай колишлар кузатилса, партия ишга яроксиз деб топилади.
Сувга устивор ПМ ларни синашда, улар сувга жойлаштирилиб, 1м чукурликда 1-соат давомида вертикал холатда сакланади. Патронлар махсус гилофларда жойлаштирилиб, гилофлар тешикларга эга булади. Патронланган ПМ лар характеристикасида албатта детонацияни узатиш масофаси курсатилган булади.

Портловчи модда намлигини аниклаш.


Бунда бешта пачкадан, бешта патрон синаш учун олинади, аралаштирилиб, унда иккита 10г дан этиб улчаб олинади. Уларни термостатга жойлаштириб 65 минут давомида огирлиги узгармай колгунча куритилади.
Намлилик куйидаги формула билан аникланади:
В=(m2-m1)/m2 (5)
m2 – заряднинг куритишдан олдинги массаси, г
m1 – заряднинг куритишдан кейинги массаси, г

Аммонитларнинг намлиги 1,5%дан ошмаслиги керак. Бирок гранулирланган ПМ ларни пневматик-механизацияли зарядлаганда, чангни бостириш учун 2-4% сув сепиш тавсия этилади.





Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling