«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портлашнинг бир жинсли каттик


Download 282.46 Kb.
bet37/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портлашнинг бир жинсли каттик
мухитдаги таъсири.
Тог жинсларини портлатиш билан парчалаш жараёни ута мураккаб характерга эга ва портлатув ишлари буйича махсус адабиётларда тула ёритилган.
Бир жинсли мухитда якка зарядларнинг портлаш таъсири майдалаш варонкаси (призмаси) хосил булиши билан характерланади.
Портлаш варонкаси – деб, мухитнинг ажралиш юзасининг чекланган, конссимон ёки призма шаклида каттик мухитда парчалаш зонасига айтилади.
Мувофиклашган юмшатиш зарядлари портлатилганда конуссимон варонка хосил булади, узайтирилган зарядлар портлатилганда эса – призма куринишидаги варонка хосил булади. Мувофиклашган юмшатувчи заряд марказига якинлашган сайин портлаш варонкаси радиуси камайиб боради ва заряд жойлашган жойда, яъни портлаш пайтида массив энг катта каршилик курсатганда – портлаш варонкаси энг кичик радиусга (синиш ва майдалаш зонасига) эга булади.
Энг кам каршилик чизиги – деб, заряд марказидан портлатилаётган мухитнинг очик юзасигача булган энг киска масофага айтилади. Скважинали юмшатиш зарялари учун энг кам каршилик (л.н.с.)- устун асосида жойлашган заряд укидан устун юзасигача булган энг киска масофа олинади.
Устун асоси каршилик чизиги – (л.с.п.п.) – горизонтал буйлаб, скважинали заряд укидан устун асоси сатхидаги очик юзагача булган масофага айтилади. Устун асоси каршилик чизиги скважинали зарядларни хисоблашда энг мухим катталиклардан бири хисобланади.
Камуфлет зарядлар каттик мухитда портлатилганда портлашнинг учта таъсир зонаси кузатилади. Сикилиш ва майдаланиш зонаси, парчалаш зонаси ва тебранишлар зонасига.
Сикилиш ва майдаланиш зонаси – зарядга энг якин зона булиб, сикилиш зонасида портлаш махсулотлари ва зарбли тулкинларнинг мухитга (пародага) таъсири остида портлашнинг энг катта таъсирига учрайди. Бунда тог жинсини тез ва шиддатли майдалаш ва сикиш жараёни содир булиб, киска лахза ичида портлатилган заряд атрофида бушлик хосил булади ва юкори t0да исиган газлар бу бушликни тулгазиб уни ураб турган мухитга жуда катта босим билан таъсир этади. Натижада сикилиш зонасида тог жинси кучли майдаланишга учрайди. Сикилиш ва майдаланиш зонасининг радиуси – заряд ва унинг кувватига боглик булади.
Парчаланиш зонаси – бу зона сикиш ва майдалаш зонасидан кейин содир булади. Бу зонада тог жинси кучли кучланиш майдонига, портлаш махсулотлари ва зарбли тулкин таъсирига учрайди. Парчалаш зонасининг таъсири тог жинсида дарзликлар системасини хосил этиш билан якунланади.
Тебранишлар зонаси – ёки портлашнинг сейсмик портлаш зонаси деб хам аталади. Бу зонада портлатилаётган мухит бутунлигининг куринарли бузилиши содир булмайди.
Портлашнинг мухитдаги таъсири характерига нафакат заряднинг жойлашиши, балки портлатилаётган мухитнинг физик хусусиятлари хам уз таъсирини курсатади. Бир жинсли сикилган (каттик) мухитда камуфлет таъсири зонаси пайдо булади: I-сикиш зонаси. II-сейсмик таъсир зонаси.
I – сикиш зонаси – бу зонада сикилаётган каттик мухит тугридан – тугри портлаш махсулотлари ва зарбли тулкинлар таъсирига учрайди. Тугри зарбли тулкинлар сикилаётган пародаларнинг комфлет заряд зонасига зичланишига ёрдам беради. Тебраниш махсулотлари эса заряд камерасининг бутун юзасига (скважина деворларига) катта таъсир этиб мухитни зичлаштиради ва портлаган заряд атрофида устивор бушлик хосил килади.
II – портлашнинг сеймик таъсир зонаси – сикиш зонасидан кейин жойлашиб, иткитиб ташловчи заряд каттик мухитда портлатилганда, портлашнинг учта таъсир зонаси хосил булади: сикиш, парчалаш ва иткитиб ташлаш хамда тебранишлар зонаси.
Парчалаш ва иткитиб ташлаш зонаси – мухитни очик юза томонга караб сикганда кизиган газларнинг юкори босими таъсири остида кейинги сикиш ва парчаланишлар содир булади ва узайган бушликлар хосил булади.
Назарий иткитиб ташлаш варонкаси – шакли агдарилган конус шаклида, учи (энг баланд нуктаси) портлатилаётган заряд марказида булган варонкага айтилади. Назарий хисоблаб чикилган иткитиб ташлаш варонкасининг параметрлари мувофиклашган иткитиб ташловчи зарядлар массасини хисоблаш учун кулланилади.
Хакикий иткитиб ташлаш варонкаси – деб, мухитни сикиш ва иткитиб ташлаш пайтига портлашдан хосил булган варонкага айтилади. Бундай варонка сикишнинг ярим сфераси билан уланган кесик конус шаклида булади. Хакикий варонканинг хажми – назарий ва куринарли варонкалар хажмидан катта булади.
Куринарли варонка – деб, портлаш тугаб, тушадиган тошлар тушиб булган ва мухитнинг харакати тугагандан кейин хосил булган варонкага айтилади.
Иткитиб ташлаш зарядининг ташки таъсири портлашнинг таъсир курсаткичи билан характерланади, яъни варока радиусининг энг кам каршилик чизиги (л.н.с.)га булган нисбати улчанади.

(2)
Портлатилаётган мухитга гурухли заряд портлатилгандандаги таъсири.


Очик усулда карьерларда устунли казиб олишда тог жинсларини юмшатиш учун бир вактнинг узида бир неча скважинали зарядлар портлатилади. Агар скважинали зарядларни ораларидаги масофа катталигини Л.С.П.П. кийматига тенг килиб якинлаштирсак ва бир вактнинг узида портлатилса – массивнинг бир текисда парчаланиши содир булиб, зарядлар орасида пародали портламай колган устунлар булмайди. Шуни хам айтиш керакки, якка заряд портлатилганда майдалаш призма майдони S=0,5а W булса, кушни скважинали зарядларни биргаликда портлатилганда хосил буладиган ва хар бир зарядга тугри келадиган майдалаш призмаси майдони S=аW, га тенг булади.

Текширув саволлари:



  1. Портлатилаётган мухитгда жойлашишига караб ПМ зарядларини

  2. Текис заряд деб нимага айтилади?

  3. Мувофиклашган заряд деб нимага айтилади?

  4. Юмшатувчи, камуфлет ва иткитиб ташловчи зарядларни таърифлаб беринг.

  5. Скважинали юмшатиш заряди портлатилганда портлашнинг кандай таъсир зоналари кузатилади.

  6. Портлаш варокаси нима?

  7. Л.Н.С. нима?

  8. Иткитиб ташлаш варонкаси нима?

  9. Портлатув ишларида иткитиб ташловчи зарядларнинг кайси турлари кулланилади?

  10. Портлатилаётган массивда бир вактнинг узида бир неча заряд портлатилганда таъсир механизми тугрисида гапириб беринг.


Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling