«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Тоғ жинсларининг хусусиятлари ћаќида асосий


Download 282.46 Kb.
bet2/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Тоғ жинсларининг хусусиятлари ћаќида асосий

маълумотлар.


Кончилик ишлари билан шуғулланувчи корхоналарда бурғулаш ва портлатиш ишларини олиб боришда тоғ жинсларининг хусусиятларига, ундаги дарзликларга ва жойлашиш структурасига алоћида эътибор берилади ва шундан келиб чиќќан ћолда портлатишнинг асосий параметрлари ва портлашни бошќариш усуллари танланади.


Тоғ жинсларининг физик хоссалари.


Тоғ жинсларининг физик хоссалари-унинг зичлиги, ќайишќоќлиги ва бўшлиќларга эгалиги билан характерланади.
Тоғ жинсининг зичлиги - тоғ жинси массаси унинг ћажмига нисбатан тенг бўлган физик катталик бўлиб, ќуйидаги формула билан аниќланади:
(г/см3) (1)
бу ерда: m-тоғ жинси массаси, г;
v-тоғ жинси ћажми, см3;
Тоғ жинсининг бўшлиќлиги (поростость) - тоғ жинсидаги барча бўшлиќларнинг ќуруќ ћолдаги тоғ жинсларининг умумий ћажмига нисбатини ифодаловчи физик катталик бўлиб, ќуйидаги формула билан аниќланади:
(2)
бу ерда Vп-барча бушлиќлар ћажми;
Тоғ жинсининг бўшлиќлиги – бўшлиќлик коэффиценти билан характерланади:
(3)
Баъзи бир тоғ жинслари учун бўшлиќнинг коэффицентини келтирамиз.
Гранит, габбро, кварцит 0,8-1,2
Оћактош, мармар, доломит 0,5-13,4
Ќум, лойќа сланец 4 -28,3
Лой, суглинок, ер 44 –65.
Тоғ жинсининг кайишќоќлиги - тоғ жинсига ташќи таъсир кучи тухтатилгандан кейин ћам ќолдик диформацияга эга бўлиб ќолиш хусусиятидир.
Тоғ жинсининг намлилиги - тоғ жинси таркибидаги сувнинг миќдори билан характерланади. Намлилик коэффиценти (нисбий намлик) ќуйидаги формула билан аниќланади:
(4)
бунда: W- 1г абсолют ќуруќ жинсга туғри келган намлик.


Тоғ жинсининг механик хусусиятлари.


Тоғ жинсининг бир ўќли сиќишга чидамлилик чегараси – тўғри шаклли тоғ жинси намунасини прессда ќисганда максимал парчаловчи кучнинг намунавий кўндаланг кесимининг бошланғич юзасига нисбати билан улчаниб, ќуйидаги формула билан аниќланади:
(5)
бу ерда: Рсж.max – максимал сиќувчи парчаловчи куч, кг да;
Fонамуна кундаланг кесими юзаси, см2
Тоғ жинсининг бир ўќли чузилишга чидамлилик чегараси - тоғ жинсининг туғри шаклдаги намунасини пресс ёрдамида бир ўќли чузишда максимал парчаловчи кучнинг намунавий кундаланг кесимининг бошланғич юзасига нисбати билан улчаниб, ќўйидаги формула билан аниќланади:
(6)
бу ерда: Рр.max – максимал чузувчи парчаловчи куч, кг да.
Юнг модули – нормал кучланиш ва диформация ўртасидаги пропорционаллик коэффицентига айтилиб, ќуйидаги формула билан ифодаланади.
(7)
бу ерда:  - нормал кучланиш, кг с/см2
 - нисбий диформация.


Силжиш модули – деб урунма кучланиш билан диформация уртасидаги пропорционалликка айтилади ва ќуйидаги формула билан аниќланади:
(8)
бу ерда: -уринма кучланиш, кгс/см2
Пуассон коэффиценти - нисбий буйлама ва кундаланг диформацияларнинг узаро пропорционаллиги.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling