«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами
Шпурларни айланма бурғулаш
Download 282.46 Kb.
|
БВР узбекча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурғулаш дастгоћлари ва портловчи скважиналарни
Шпурларни айланма бурғулаш.Тоғ жинсларининг мустаћкамлиги урта мустаћкамликда, яъни, проф. М.М.Протодьеконов шкаласи буйича f6 булганда айланма бурғулаш ќўлланилади ва бунда диаметри 50 мм гача ва чуќурлиги 5м гача булган шпурларни тешиш-ќул перфератори ёки колонкали сверлолар ёрдамида амалга оширилади. Ќул сверлолари юмшоќ жинсларга диаметри 50 мм ва чуќурлиги 4м гача булган шпурларни ќазишга мулжалланган (уќдаги кучланиш-30кг гача). Хозирги пайтда ЭР14Д-2М, ЭР18Д-2М, СЭР-19М турдаги электросверлолар юмшоќ жинсларни бурғулашда кенг ќўлланилмокда. Электроколонкали ёки гидравлик сверлолар-колонкаларга, манупуляторларга ёки бурғулаш кажлвасига (кареткасига) урнатилиб ишлатилади. Ќўлланилаётган турлари-ЭБК-5, СЭК-1, ЭБП-1. Бурғулаш дастгоћлари ва портловчи скважиналарнибурғулаш технологияси.Скважинада ќазиш жойига емирувчи кучланишнинг таъсири характерига ќараб, бурғулаш учун ќўлланиладиган дастгохларни учта гурухга булиш мумкин. Биринчи гурућга – скважинада ќазиш жойига механик таъсир кўрсатилишини таъминловчи дастгоћлар киради. Иккинчи гурућга – скважинада ќазиш жойига термик ёки гидравлик портлатиш таъсирини курсатувчи станоклар киради. Фойдали ќазилмаларни очиќ усулда ќазиб олишда (карьерларда) бу гурухдан фаќатгина термик (оловли) таъсир этувчи дастгоћлар (СБО турдаги) ќўлланилади. Учинчи гурућ станокларига – ќазиш жойига комбинацияли таъсир курсатувчи дастгохлар киради. Бурғулаш дастгоћларининг барча туралари учун амаллар бажарилишининг кетма-кетлиги бурғулаш технологияси билан белгиланади. Портлатишга тайёрланаётган блокни бурғулашда ќуйидаги амаллар бажарилади: Пармалаш дастгоћини скважинани ќазиш учун мулжалланган жойга урнатиш; Хусусий бурғулаш Скважина чуќурлашгани сайин бурғулаш ставини узайтириб бориш; Бурғулаш ставини ажратиб олиш; Ейилган (ишдан чиќќан) бурғулаш асбобини алмаштириш; Дастгоћни кейинги скважинани бурғулаш жойига ўтказиш. Скважиналарни бурғулашнинг техник тезлиги – деб фаќатгина соф бурғулаш учун кейинги ваќтда олинган бурғулаш ћажмига айтилади. Скважиналарни СБР русумли дастгохлар билан бурғулаганда ќаттиќ ќотишма билан армировкаланган кескичли коронкалар ќўлланилади. Ќайишќоќ-зич жинсларга (Пв4) бурғулаш ишлари олиб борилганда, ќаттиќ ќотишмали пластинкалар билан армировкаланган ва тош емирувчи кескичлари ќия жойлаштирилган коронкалар ќўлланилади ва шу кескичларнинг ќия жойлаштирилиши ћисобига коронканинг уз йуналишини ўзгартирмаслиги таъминланади. Мустаћкамлиги юќорироќ булган (П6=6) тоғ жинсларида бурғулаш ишлари олиб борилганда олмосли ќаттиќ ќотишмали штирлари узлукли жойлаштирилган кескичлардан фойдаланилади. Скважиналарни айлантириб бурғуловчи дастгоћларнинг тузилиши анчагина оддий, бир жойдан иккинчи жойга кучиришга ќулай ва уларнинг оғирликлари ћам катта эмас. СБР-125 русумли дастгоћларни курсаткичи П64 булган тоғ жинсларида ќўллаш маќсадга мувофик ћисобланади. Дастгоћнинг соф бурғулаш учун сарфланган ваќти – смена умумий ваќтининг 35-40% ни ташкил этади. СБР-160 русумли дастгоћ ќўлланилганда соф бурғулаш ваќти – умумий смена ваќтининг 50-55% ни ташкил этади ва П6=35 булганда бу дастгоћнинг мећнат унумдорлигини – 120м/см ни ва ундан купроќни ташкил этиши мумкин. СБР-125 ва СБР-160 русумли дастгоћлар кўпроќ кумир конларида ва ќурилиш материалларини ќазиб чиќарувчи карьерларда ќўлланилади. Кумир конларидаги бурғулаш ишларининг 35% гача шу русумдаги дастгоћларга туғри келади. СБШ русумли шарошкали дастгоћларда тоғ жинсларини емирувчи асбоб сифатида тишли долоталар ёки штирлар билан ишлатилиб, улар ёрдамида тоғ жинсидан парчалар ажратилади ва ћаво ёки сув-ћаво ќўшилмаси ёрдами ќазиш жойидан чиќариб ташланади. СБШ русумли дастгоћларни курсаткичи П6=615 булган тоғ жинсларида ќўллаб, яхши натижаларга эришиш мумкин. Шарошкали дастгоћлар билан бурғуланганда кўрсаткичи П6=15 булган тоғ жинсларида унумдорликни 50-60 м/сменагача етказиш мумкин. Шарошкали дастгоћлар оғирлигига ва ћосил ќила оладиган уќли кучланишига ќараб: Енгил (оғирлиги-40т гача, ћосил ќиладиган уќли (П6=6-12) кучланиши-200 кН.гача, (скважина диаметри 150-220 мм.) Урта (оғирлиги-65т гача ћосил киладиган уќли П6=(1014) кучланиши –350 кН.гача, скважин диаметри 220-270мм.) Оғир (оғирлиги –120т гача, ћосил ќиладиган уќли (П6=1417) кучланиши –700 кН.гача, скважина диаметри 295-320 мм) турларга булинади. 2СБШ-200Н русумли дастгоћ курсаткичи П6=612 булган тоғ жинсларида бурғулаш ишларини олиб боришга, СБШ-250МН дастгоћи курсаткичи П6=1218 булган тоғ жинсларида бурғулаш ишларини олиб боришга мулжалланган. Кейинги, яъни СБШ-320 дастгоћи юќори ќўвватли ЭКГ-12,5 ва ЭКГ-20 экскаваторлари билан бирга ишлайди. Тоғ жинсларини ћаво-куч зарбли дастгоћлар билан бурғуланганда – жинсларни емирилиши ботувчи ћаво-куч зарбли механизм ёрдамида амалга оширилади. Бу механизмнинг ишлаши ќуйидагича булади. Тешувчи штангага келаётган сиќилган ћаво бойокли поршенли илгариланма-ќайтма ћаракатга келтиради ва ўз навбатида бойок коронка думчасига зарба беради. Жинснинг емирилиши эса зарба берган лаћзада ва зарбалар оралиғидаги ваќтда-айланаётган коронканинг лезвияси билан тирнаши ћисобига содир булади. Ћосил булган бурғулаш чиќиндиси сиќилган ћаво ёрдамида ёки хаво ва сув аралашмаси билан чиќариб ташланади. Чанг-ќуруќ усулда ёки ћаво ва сув аралашмаси билан бостирилади, чунки ћаво-куч-зарбаси скважина ичида булиб, хар ќандай чуќурликда ћам унинг зарба кучи узгаришсиз ќолади. Бунинг натижасида, скважина чуќурлиги ошгани билан бурғулаш тезлиги амалда узгаришсиз ќолади. Скважиналарни СБО русумли дастгоћлар билан оловли бурғулаганда тоғ жинсларининг емирилиши – юќори температура таъсирида тоғ жинсларида пайдо буладиган кучланиш ћисобига содир булади. Бунда тош емирувчи асбоб булиб, иссиќ бурғулаш (термобур) хизмат ќилади. Олов оќимли горелканинг ёниш камерасида ёнилғи ва оксидловчи аралашади ва юќори t0 ли газли оќим пайдо булади. Ћамда у аппаратдан утаётиб товуш тезлигидан юкори тезликка эга булади. Бунда асосий технологик амаллар ќуйидагилар ћисобланади: Горелкани ёќиш, хусусий бурғулаш Скважинани кенгайтириш Скважинани тозалаш Ёнилги сифатида керосин, дизель ёнилгиси ишлатилиб, оксидловчи булиб кислород ёки сиќилган ћаво хизмат ќилади. Скважиналарни комбинацияли бурғулаш. Тоғ жинсларини термомеханик емирилувчи комбинациялашган механик бурғулаш усули. Комбинациялашган механик бурғулаш зарбли-шарошкали бурғулаш ва кесувчи-шарошкали бурғулашлар киради. Кесувчи-шарошкали бурғулаш асбобида кесувчи ва шарошкали долоталар бирлаштирилган. Бундай асбоблар синовдан утказилганда шу нарса маълум буладики, курсаткичи Пв10 булган тог жинслари бургуланганда энг юкори бургулаш тезлигига эришилади (шарошкали долото ишлатилгандаги тезликдан юкори). Термомеханик бургулаш принципининг моћияти шундаки, ќазиш жойига тоғ жинси аввалига ќиздирилади ва шундан ћар хил долоталар ёрдамида емирилади. Бурғулашнинг энг янги усулларига (ишлаб чиќишнинг экспрементал стадиясига) портлатиб бурғулаш плазмали ва ультротовушли бурғулашларни айтиб утиш мумкин. Download 282.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling