«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами
Download 282.46 Kb.
|
БВР узбекча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза №1
«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами. Ушбу маъруза тупламида тоғ жинсларининг хусусиятлари, уларнинг бурғулаш ва портлатиш ишларига таълуќли классификацияси, конларда ќулланиладиган шпур ва скважиналарнинг бурғулаш усуллари ёритилган. Шунинг билан бирга, саноатда ќулланиладиган ПМ ларнинг характеристикалари, портлатиш усуллари ва воситалари, зарядлар детонацияси ва портлатиш ходисаларига умумий характеристикалар берилиб, портлатиш ишлари параметрларини ћисоблаш билан боғлик масалалар курилган. Ќисќа фурсатли портлатиш моћияти ва усуллари, ноулчам булакларни майдалаш усуллари келтирилган. Алоћида бобларда комуфлет бушлиќлар ћосил ќилишда портлатиш ишларини олиб бориш, шунингдек, ПМ ларни ишлатишга тайёрлашда, ташишда ва саќлашдаги асосий техника хавсизлиги ќоидалари берилган. Маъруза №1Кириш. Фаннинг таркибий ќисми ваолдига ќўйган вазифалари.Тоғ жинсларининг бурғуланиш ва портланувчанлик бўйичаклассификацияси.Фойдали ќазилмаларни ќазиб олиш ва ќайта ишлашнинг умум-технологик комплексида бурғулаб портлатиш ишлари алоћида урин тутиб, конларда юклаш ва ташиш ишлари самарадорлигига, майдалаш сифати ва бойитиш фабрикаларида рудаларни янчиш жараёнларига туғридан-туғри уз таъсирини курсатади. Шунинг учун ћам, ишлаб чикарилган тайёр махсулотнинг сифати-бурғулаб портлатиш ишларининг сифати билан боғлиќдир. Кончилик ишларида бурғулаб портлатиш ишларининг ќўлланилиши XVII-асрдан бошланган бўлиб, дастлабки-асосий ПМ лар урнида тутунли порохдан фойдаланилган. XIX-аср ўрталарига келиб-нитробинзол, тринтрофенол, нитронафталин, нитроглецерин каби янги ПМ лар яратилган. 1812 йилда Россияда П.Л.Шиллинг биринчи бўлиб зарядларни портлатишда электрли алангаловчидан фойдаланди. 1831-йилда Англиялик Бекфорд оловлантирувчи тизимчани ихтиро ќилди. 1854-йилда Россияда академик Н.Н.Зинин томонидан биринчи марта динамит олинди. Динамитни такомиллаштириб, А.Н.Нобель капсулали портлатгични ихтиро ќилди. 1871-йили М.М.Борисков итќитиб ташловчи зарядларни ћисоблаб чиќариш формуласини ишлаб чиќди. Ўрта ќувватли ва такомиллашган ПМ лар ихтиро этиш билан бир ваќтда, унга параллел равишда бурғулаш техникаси ћам ривожланиб борди. 1857-йилда биринчи бурғуловчи хаво-куч машинаси, 1864-йилда эса биринчи алмазли бурғуловчи дастгоћ ишлаб чиќилди. 1910-йилга келиб профессор М.М.Протодьяконов жаћонда биринчи бўлиб тоғ жинслари классификациясини илмий асослаб берди. ПМ лар назарияси тараќќиётига ўлкан ћисса ќўшган А.А.Семенов, Ю.Б.Харитон, Н.В.Мельников, Е.И.Шемякин, профессорлар К.К.Андреев, А.Ф.Бельков, Г.П.Демидюк, Е.Г.Баранов, Д.Е.Власов, Л.Н.Марченко, В.Н.Мосенец, Б.Н.Кутузов, Н.Ф.Кусов, Г.И.Покровский, А.Н.Ханукаевлар ва бошќа олимлар тоғ жинсларини портлатиш йули билан парчалаш механизмини такомиллаштириш ва портлашни бошќаришнинг янги усулларини ишлаб чиќиш борасида назарий ћамда эксприментал тадќиќот ишларини олиб бормоќдалар ва ижобий натижаларга эришилмоќдалар. Кейинги пайтларда мамлакатимизда портлатиб ќазиб олинаётган тоғ жинсларининг ћажми ошиб бораётганлиги кузга ташланмоќда. Мавжуд такомиллаштирилган ва янги бурғуловчи машиналардан унумли фойдаланиб, ПМлар ва ПВ лардан тўғри фойдалангандагина мулжалланган ћажмдаги бурғулаб портлатиш ишларини бажариб муваффакиятларга эришиши мумкин. Хозирги пайтда мамлакатимиз кончилик саноати ишлаб чиќаришларида юќори унумдорлик билан ишловчи шарошкали, шнекли ва оловли бурғулаш дастгоћлари, хаво-куч зарбли ва бошќа бурғулаш дастгохлари кенг ќўлланилмоќда. Бурғулаш техникаси доимо такомиллашиб бормоќда, ПМ лар ривожида ћам маълум муваффаќиятларга эришилди. Очиќ кон ишларида гранулирланган ПМ лар кенг ќўлланилмоќда ва портлатиш усуллари ћамда воситалари такомиллашмоќда. Зарядларни оптимал конструкциялаш, кўп ќаторли ќисќа фурсатли портлатиш, ќисилган мућитда портлатиш, траншеяли итќитиб ташлашга ишловчи зарядлардан фойдаланиб тупрокда ќазиш ишларини олиб бориш усуллари тоғ жинсларини майдалашдаги янги усуллар ћисобланиб, келажакда тоғ-кон ќазиб олиш ишларида оќимли технологиянинг ќўлланилишига кенг йул очиб берди. Download 282.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling